15-мавзу: Ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника базалари ва молиялаштириш
1.Ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника базалари ҳақида тушунча.
2. Кутубхона- ахборот ташкилотларининг молиялаштириш тамойиллари, манбалари ва ўзига хослиги.
3.. Кутубхона- ахборот ташкилотларининг бюджети ва ҳаражатлар сметаси.
1. Кутубхона- ахборот муассасаларининг молиялаштириш тамойиллари, манбалари ва ўзига хос хусусиятлари.
Кутубхона ишида тежамкорликни жорий этишнинг моҳияти ва усулларини тадқиқ қилиш кутубхонашуносликнинг махсус бўлими – кутубхона иқтисодиётининг вазифаси хисобланади. Кутубхона-ахборот фаолияти иқтисодиёти давлат ва жамоат маблағларини сарфлашга ўйлаб муносабатда бўлиш ва бошқа масалалар – адабиётлар сотиб олиш, кутубхона муассасаларининг бошқа эҳтиёжлари учун харажатларни белгилайдиган нормативлар, мезонлар ( критериялар) ни илмий асослаш билан ҳам мустахкам боғлиқдир.
Кутубхона раҳбарлари ҳам, режалаштириш органлари ҳам адабиётлар сотиб олиш учун харажатларнинг оптимал ҳажми, битта кутубхоначи учун, битта китобхон учун, битта тадбир ўтказиш учун ва х.к. учун илмий асосланган нормативларга эҳтиёж сезадилар. Шу билан бирга бошқа мезонларни аниқлаш ва кутубхона бюджетларини сметасини турли моддалари бўйича ҳамда битта китобхон ёки бир кишига хисоблагандаги сарфланишнинг тадқиқ этиш зарурдир.
Кутубхона иқтисодиётининг ўзига хослигидан унинг махсус вазифалари турли тип ва турдаги кутубхона муассасаларига маблағ ажратиш учун илмий асосланган мезонлар излаш ҳам келиб чиқади.
Кутубхона иқтисодиёти бу шунчаки бухгалтерия хисоби ёки иқтисодий операция эмас, балки айни пайтда кутубхонашунослик тадқиқоти ҳамдир. Бу ўринда адабиётларнинг “эскириш муддати”, “ўқиш нормаси” ҳамда “китоб билан таъминланганлик”, айрим соха адабиётларининг “ китоб берилиш таркибидаги салмоғи”, регион аҳолисининг “ миллий- демографик таркиби” ва бошқа омилларни хисобга олиш мухимдир. Булар кутубхона фаолиятини сўмларда ифодаланган самарадорлигининг ўрганиш билан мустахкам боғлиқдир.
Республикамиз кутубхоналарининг деярлик 90% ига маблағ ажратиш давлат зиммасига тушмоқда. Давлат барча кутубхоналарга, услубий марказлар ҳамда кутубхона ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш, шунингдек жамоат ташкилотлари ва уларнинг кутубхоналарига бинолар ажратиш йўли билан қўшимча моддий ёрдам кўрсатади. Моддий- молиявий базани мустахкамлаш турли каналлар бўйича: штатлар учун, адабиётлар сотиб олиш ва бошқа харажатларга маблағ ажратиш, ҳар хил имтиёзлар бериш, масалан, етакчи кутубхоналарга бепул мажбурий нусхалар ажратиш, кутубхоналар учун адабиётларни биринчи навбатда олиш ва бошқа марказлашган тадбирларни амалга оширар эди. Ҳозирги кунда бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан юқоридаги қўшимча моддий ёрдамларнинг бир қисми олиб ташланди, лекин кутубхоналар учун қўшимча молиявий имкониятлар топиш учун имкониятлар яратилмоқда, жумладан кутубхоналарда пуллик хизматлар ташкил қилиш, хўжалик шартномалари асосида фаолият юритиш, биноларни арендага бериш ва х.к.
Кутубхоналарни маблағ билан асосан давлат ҳамда жамоат ташкилотлари таъминлайди. Маблағ ажратиш характерига кўра кутубхоналар – мустақил ва номустақил турларга ажратилади.
Маблағлар бевосита давлат бюджетидан ажратиладиган кутубхоналар
– м у с т а қ и л кутубхоналарга киради. Уларни таъминлаб турувчи харажатларни эса улар мансуб булган идоралар ҳам, молиявий органлар ҳам режалаштиради. Бу гурухга ахборот-кутубхона марказлари, республика тармоқ илмий- универсал кутубхоналари, бошка идораларнинг йирик кутубхоналари, масалан, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Фундаментал кутубхонаси, Республика медицина кутубхонаси ва х.к. киради.
ªолган барча кутубхоналар – касаба уюшмалари, ўқув кутубхоналар, илмий-тадқиқот ва лойихалаш институтлари, корхона ва ташкилотлар қошидаги кутубхоналар – н о м у с т а к и л кутубхоналарга киради.
Кутубхоналар учун сарфланадиган харажатлар операцион ва маъмурий- хўжалик турларига бўлинади. Операцион харажатлар сарфларни тўлаш учун мўлжалланган. Бу харажатларга китобларга, вақтли матбуотга обуна бўлиш, кутубхона техникаси ва жихозлари харида қилиш, оммавий тадбирларга ҳақ тўлаш ва шу каби харажатлар киради. Уларсиз китобхонларга хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |