Қарор қабул қилиш. Бошқарувнинг бу вазифаси бошқарув меҳнатини ақллий, ижодий характер касб этишини якка намойиш этади. Чунки раҳбар кўплаб потенциал харакатлардан шу холат учун энг оптимал вариантни танлаши лозим. Қабул қилинган қарор бу - нимани инновацион лойихаларини амалга ошириш ва қандай қилиб режалаштириш, қандай ташкилий тузилма тузиш зарурлиги, меҳнатни самарали натижалар бериши учун ходимларни нималар билан мотивациялаш, ишда қандай усулларни қўллаш кабиларни танлашдир.
Коммуникация. (алоқа йўли) Обьектив равишда, асосланган қарор қабул қилиш, муаммоли холатни тахлил қилиб кўриш учун ҳақиқий ва аниқ ахборот зарурдир. Бундай ахборотни олишни ягона усули раҳбарнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланадиган коммуникациясидир. Коммуникация бу ахборот алмашиниш жарёни бўлиб, у раҳбар ва унга бўйсунувчилар, бир хил даражадаги раҳбарлар ўртасида ва улардан юқорида турувчи бошлиқлар ўртасида бўлади.
Раҳбарнинг вазифаларидан яна бирига қайта алоқани ташкил қилиш ҳамда ноформал алоқа каналларини ташкил қилиш ҳам киради. Буларнинг барчаси кутубхона жамоаси ҳаётига жиддий таьсир кўрсатади.
Раҳбар фаолиятини ўрганишга функционал ёндошувдан ташқари ҳозирда энг машхур бўлган “роллар” концепцияси ҳам мавжуддир. Бу концепция Г.Минцберг томонидан яратилган бўлиб, “Бошқарув меҳнатининг табиати” номли китобида баён этилган. Бошқарув меҳнати бўйича кўплаб тадқиқотларни тахлил қилар экан Г.Минцберг, менежерни ташкилий максадларга эришиш жараёнида бир канча ролларни бажаришни ўз зиммасига олишини кўрсатиб ўтди. Чунончи, шахслар орасида иш тақсимловчи, ахборотчи, ташкиллаштирувчи. Бу вазифаларини бажариш жараёнида у қуйидаги сифатларга эга бўлади: маьмурий бошлиқ, меҳнат жамосининг лидери, шахслараро алоқаларни боғловчиси, турли харакатларни ташаббускори ва координатори, ахборотни истеьмол қилувчи ва тарқатувчи. Ушбу ролларни барча раҳбарларга хосдир.
Инсонлараро муносабатларни бажарувчи роли ўзига бўйсунувчилар, касбдошлар, юқори ташкилотлар раҳбарлари билан бўладиган ўзаро алоқаларни ташкил этишда намоён бўлади. Бундай роллар кутубхона директори, бўлим ёки сектор мудирининг авторитетига туғридан туғри таьсир кўрсатади. Турли хил тадбирларда у ўз жамосини “бошлиғи” сифатида намойиш этади ва бу харакати орқали барчада кутубхона ҳақида ижтимоий фикр уйғотади.
Шу билан бирга шахслараро алоқаларни бажарувчи роли – бу лидернинг вазифаси хамдир. Бунда у ўз қўл остидагиларни ишлашга ўргатади, уларга ғамхўрлик кўрсатади ва ҳоказо.
Кутубхона раҳбарининг ахборот роли ахборотларни қабул қилиш ва уларни ходимларга етказишда намоён бўлади: Масалан, махсус маьлумотларни танлаб олиш, кутубхона ходимлари ўртасида ахборотларни тарқатиш, кутубхоналарни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш.
Кутубхона менежерининг кўп тармоқли ролларидан яна бири уни турли қарорлар қилишида намоён бўлади. Булар жуда кенг миқёсидаги муаммоларни ўзида қамраб олган. Мисол учун кутубхоналарни истиқболли режалаштиришда бўлиши мумкин. Ташаббускор, ижодий шахс сифатида замонавий кутубхона раҳбари доимий равишда кутубхонанинг ички резервлари ва ташқаридаги имкониятларни излаган холда кутубхонани ривожлантириш учун турли лойиҳаларни ўйлаб топади ва уларни амалга оширади. Бунда у бошқа ижтимоий –маданий муассасалар билан музокараларга киришади, воситачилик вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |