Халоллик. Раҳбар учун энг мухим бўлган сифатлардан яна бири халолликдир. Бошқарув усули ва ижтимоий тузум қандай бўлишидан қатъий назар, одамлар ўртасидаги муносабатларда халоллик камайса бундай жамият инқирозга юз тутади ва буни аксинча, ижтимоий муносабатлар халоллик асосида қурилса, тараққиёт учун маънавий-аҳлоқий асос тайёрланади. Ҳар қандай жамоадаги муносабатларнинг қанчалик пок ва халолликка асосланиши кўп жиҳатдан раҳбар муносабатидаги халоллик қай даражада мустаҳкам эканлигига боғлиқ. Жамоа аъзолари ўзаро халол муносабатларда бўлишса-ю, раҳбар нопок бўлса, бу жамоадаги халолик остин-устун бўлиб кетади.
Тавсифлаб ўтилган аҳлоқий сифатлар билан қаторда яна шундайлари ҳам борки, улар раҳбарнинг ўз вазифаларини бажариши учун заруратдир. Улар жумласига меҳнатсеварлик, масьулият, оптимизм кабиларни киритиш мумкин.
Меҳнатсеварлик шахс меҳнатининг ҳам миқдор жихатидан унумдор бўлишини таьминлайдиган сифат. Бу сифат шахснинг меҳнатга ижобий муносабати, меҳнат жараёнидаги ғайрат –шижоат кабиларда намоён бўлади. Психологик жиҳатдан эса меҳнатсеварлик меҳнатга эхтиёжнинг шаклланиши . меҳнатдан қониқиш ва лаззатланиш хисси мавжудлагини тақозо қилади. Раҳбар учун меҳнатсеварлик хос бўлмаса у бошқалардан меҳнатсеварликни талаб қила олмайди. Ёки бўлмаса унинг ўзида ғайрат, шижоат бўлмаса, қандай қилиб бошқалардан ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилишини талаб қилиш мумкин.
Масьулият хисси. Раҳбар учун энг зарур бўлган аҳлоқий сифатдир. Бу туйғу фақат раҳбарлар учун эмас, барча одамлар учун зарур бўлган хусусият. Лекин раҳбар қиёфаси ва фаолиятида у айниқса мухим аҳамият касб этади, Чунки бошқа ходимлар ва умуман инсонлар ўз фаолиятлари ва бурчлари учун масьул бўлсалар, раҳбар бутун жамоа фаолияти ва бурчи учун ҳам масьулдир,
Масьулият ва бурч бир-бирига жуда яқин тушунчалардир. Бурч муайян шароитида аҳлоқий меьёрлар талаб қиладиган меьёрларни англаши, бажарилишини билдиради, Масьулият эса мана шу бурч қай даражада бажарилганни ёки бажарилмаганлиги учун жавобгарликни сезишдир, Жавобгарликни сезиш эса бир қатор холатларга боғлиқ бўлиб, улар раҳбар масьулияти учун ҳам тўла таалуклидир.
Раҳбарнинг масьулияти фақат ўз олдига қўйилган талабларни эмас, балкий бутун жамоа олдига қўйилаётган талабларни англаши, фақат ўзининг эмас, бутун жамоа имкониятларни ҳисобга олиши ва жамоа фаолияти оқибатлари учун масьулиятни зиммасига ола билиши керак. Шундай холатларда раҳбарнинг қандай йўл тутиши кўп жиҳатдан раҳбарнинг маьнавий қиёфасига боғлиқ.
Оптимизм. Раҳбар учун зарур бўлган сифатларда яна бири. Бу тушунча воқеалар ривожига ижобий кўз билан қарашни, яхшилик ғалаба қилишига ишончни, инсоннинг яратувчилик қобилиятига унинг табиатан яхшиликка мойиллигига бўлган эьтиқодни англатади. Оптимизм тушкунлик ва пессимизмнинг зиддидир.
Шахслар оптимист ёки пессимист бўладилар. Лекин бу ўзгармайдиган мутлоқ сифат эмас. Шахснинг интеллектуал ривожланиши, ҳаётий тажрибасининг ортиб бориши воқеалар ривожини тўғри тахлил қилиши, прогнозлаш имконини беради. Бу эса нотўғри пессимизга ҳам, ноўрин оптимизмга ҳам чек қўйиш имконини беради.
Оптимизм ижобий сифат бўлиши билан бирга унинг ортиқча даражада бўлиши келажакка йўналтирилган реал режалар тузиш имконини бермайди. Раҳбарнинг оптимизмга мойил бўлиши, айни пайтда реалист ҳам бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида иқтисодий ва ижтимоий қийинчиликларнинг мавжудлиги раҳбарлардаги оптимизм кайфиятига талабни кучайтиради. Чунки мавжуд қийинчиликлар одамларда тушкунлик, келажакка ишончсизлик кайфиятларини туғдириши мумкин. Бу холатнинг олдини олишда раҳбарнинг оптимизмга мойиллиги жуда асқотади.
Юқорида келтирилган сифатлар раҳбар маьнавий-аҳлоқий қиёфасидаги мураккаб тизимнинг баьзи жиҳатлари холос. Айни пайтда улар замонавий раҳбарнинг маьнавий- аҳлоқий дунёси қанчалик бойлиги, қай томонга йўналтирилганлиги, бошқа сифатларнинг ҳам мухим жихатларини белгиловчи хислатлар ҳисобланган,
Do'stlaringiz bilan baham: |