Автократ услубининг белгилари қуйидагича:
-раҳбар жамоа билан келишмаган холда буйруқлар беради;
-қарор қабул қилишга қўл остидагиларни йўлатмайди;
-бир ўзи мукофатлаш, тақдирлаш ва жазо чораларини аниқлайди:
-меҳнат жамоасидан ўзини йироқ тутади;
-фақат ўз фикри билан хисоблашади;
-ходимларнинг ташкилотга тааллукли бўлган ахборот ва маьлумотлар билан таништиришни, билдиришни шарт деб билмайди:
-ташкилотдаги мухит, ўзаро муносабат билан қизиқмайди.
Бундай раҳбар буйруқ беришга ва ўзига сўзсиз бўйсунишларига ўрганган. Одатда ўзининг имкониятларига ортиқча ишонган, хокимлигини, ташқи хусусиятларини кўрсатишга интиладиган кишилар автократ бўладилар. Бундай тоифа раҳбарлар устидан назоратнинг эса қўполлик, ўзига бино қўйиш, зўрликни қўллаш ва таъзиқ ўтказиш холларига олиб келади.
Демократик услубнинг белгилари:
- меҳнат жамоасини фикрини билиб, бошқарув функцияларини амалга ошириш:
- ишлаб чиқаришни бошқаришга ходимларни кенг жалб қилиш:
- ходимларни яхши билиш, ўрганишга интилиш:
- ўзини камтар тутиш хосдир:
Бундай жамоаларда одатда ҳамкорликка интилиш, ташаббускорлик ва ижодий ёндошув кўзга ташланади. Бу типдаги бошқарув энг самарали тарзда ишлаб чиқариш борасидаги вазифалар ва функцияларни бажара олишига мосдир. Демократик бошқарувни буйруқ бериш эмас, балки ишонтириш деб билган холда, етарли даражада қатьий ва ўзига масьулиятни олишдан қўрқмайдиган раҳбар амалга ошира олади.
Либерал услубнинг белгилари:
-иродасизлик;
-ташаббуссизлик;
-қабул қилинаётган қарорларнинг масьулиятини ўз бўйнига олмасликка интилиш билан фарқ қилиб туради.
Бундай тип раҳбар бўлишдан қочади, ишни ўз билармонлик холига ташлаб қўяади, қийинчиликлар олдида панд беради, ходимларга талабчанлик қилмайди. Хеч ким билан муносабатни бузмай юмшоқ бўлишга харакат қилади. Назорат функциясини суст бажаради, ишлаб чиқаришдаги камчиликларга кўз юмади, шу билан моддий ва молиявий зарарга сабаб бўлади.
Юқорида келтирилган раҳбарлик типлари бундай соф холида учрамайди. Балки, ҳар бир раҳбарда ҳар турли услублар аралаш холида учраб – бири кўпроқ ҳолда устинроқ бўлади. Ҳар хил услубларни ижобий томонларни қўллаш лозим. Раҳбар вазиятга кўра ва ходимларни шахсий хусусиятларни билан хисоблашиб, ҳар хил усулларнинг руҳий жиҳатларини қўллаш зарур.
Бошқарувда раҳбар ва ходимлар орасида бўйсунишнинг тўғри шаклларини ишлаб чиқиш лозим. Амалда уч турда бўйсуниш типи учрайди:
-мажбурий ва ташқаридан юкланган бўйсуниш. Бунда бўйсуниш боғлиқлик, бўйсунганлик хисси билан хосдир. Ходимлар доим хокимлик остидан чиқишга ҳамда ишни ижодий ёндошувсиз бажаришга интиладилар.
-суст, пассив бўйсуниш. Бундай ходимлар ўзлари қарор қабул қилмаганликлари, ташаббус кўрсатишлари шарт эмаслиги ҳамда масъулият юкини ўзларига олмаганликлари билан қониқиш хисси билан ишлайдилар.
-ақлан англанган, ич-ичидан асослаб қабул қилинган бўйсуниш. Бундай бўйсуниш хиссадаги ходимлар ўзлари англаган ҳолда раҳбарнинг маълум жиҳатдан устунлигини тан олиб, ташаббускорлик, ижодкорлик руҳи ҳамда ўз мажбуриятларини тўла англаган холда фаолият юргизадилар.
Раҳбар ўз ходимлари билан айнан шундай муносабатга англанган тарздаги бўйсунишни юзага келтиришга интилиши лозим. Раҳбарнинг бошқарув услубида унинг барча касбий малака ва сифатлари, тажрибаси, бошқарув санъати намоён бўлади. Бошқарув услубини усталик билан қўлланиши, ташкилотдаги руҳий мухитни асосини ташкил қилади. Ҳар қандай раҳбар умумий тавсияларга қулоқ солса, ўзига фойдали жиҳатларини англаб олади. Булар қуйидагича:
- раҳбар ўз ҳуқуқларидан умумжамият манфаатларини, жамоа ва ўз манфаатларини тўғри мутаносибликда таъминлаш йўлида фойдалана билиши керак.
- фақат ҳақиқий обрў-эътиборга, яъни ўз билими, тажрибаси, иш ва инсонларга муносабати билан ортирилган обрў-эътиборга эга бўлиши. Жамоа аъзоларига шахсий сифатлар жихатидан ёндошув, хулқ- атвор ёндошуви ва вазият ёндошувларини қўллай билиши.
Автократ раҳбар ижрочиларнинг қобилияти билан хисоблашмайди. Демократ раҳбар ходимларнинг қарорлар қабул қилишга жалб қилади. Демократлар ишонтириш, ақлий ишонч хосил қилиш хусусиятларига таянган холда иш тутадилар. Либерал раҳбар эса, ходимларга тўла эркинлик бериб қўяди, жамоани ўзбиларчилик холига ташлаб қўяди.
Ҳозирги кунда раҳбарлар учун асосий дастак-раҳбар бошқариш услубини вазиятдан келиб чиққан холда танлашлари лозим. Тез ўзгариб бораётган ҳаётга энг мос услуб адаптатив, яьний тез мослашувчан, яна аниқроғи, реал ҳаётга қаратилган, асосланган услуб-энг ижобий хисобланади.
Бошқарувда бюрократлик, технократлик, субъективлик, карьера қилишга интилиш, ўз хизмат лавозими, ҳуқуқларни суъистемол қилиш каби салбий иллатлар эга раҳбарлар ҳам мавжуд.
Бюрократ раҳбарга хос хусусиятлар- яьний кўрсатмаларга, юқори бошқарувдаги раҳбарларга сўзсиз бўйсуниб ишлаш, ортиқча коғозбозлик, ишни, ташаббусни сўндириш, қотиб қолган холатдан чиқа олмаслик, бошқарувни шароитга мослашувчалигини таьминлай олмаслик хосдир.. Бундай раҳбар мустақил фаолият юритишдан қочади, фақат белгиланган нормаларни амалга ошириш пайида бўлади, нотўғри қарорлар юзасидан масъулиятни маьлум қоида ва йўриқномаларни ишлаб чиқувчи юқори ташкилотларга тўнкашга харакат қилади. У тармоқ манфаатларини ҳар бир нарсадан устун қўйишда ҳам намоён бўлади.
Технократлар, яьни ишлаб чиқаришнинг техник ташкилий ишлаб чиқаришларга, техник ташкилий жиҳатларга ортиқча куч бериб ташкилотни ижтимоий- психологик ва хатто иктисодий омилларини хисобга олишни истамайдилар. Бундай раҳбарлар бошқарув тизимига комплекс ёндашувни амалга ошира олмайдилар.
Раҳбарлар орасида субъективлик, карьера қилишга интилиш, ўз хизмат лавозими, ҳуқуқларни суъистемол қилиш каби иллатлар хам бор.
Бошқарув услубида салбий жихатларни бартараф этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:
- бошқарув тизимини барча қисмлари ва элементларини доимий тарзда такомиллаштириб бориш;
- ишчи ходимларни ишлаб чиқаришини бошқарувга жалб қилиб бориш;
- бошқарувчининг шахсий, умумий ва бошқарув маданиятини ошириб бориш;
- бошқарув аппарати ходимлари томонидан бошқарув фани, билим ва тўпланган тажрибасини ўзлаштириб бориш;
- ўзини харакатларини танқидий жиҳатдан баҳолаш бировлар танқидига қулоқ солиш, ошкоралик ва демократияга интилиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |