Конструктив операция аниқ бир бошқарув қарорини тайёрлаш ва уни қабул қилиш билан боғлиқ. Улар мазмуни, характери, қарорнинг мураккаблиги ҳамда якка тартибда ва жамоатчилик ёрдамида изланиш усулларига боғлиқ бўлади.
Маьмурий меҳнат –ақлий меҳнатнинг алоҳида тури хисобланиб одамларни меҳнат фаолияти жараёнидаги харакати ва холатига бевосита раҳбарлик қилишдир. Маьмурий мехнат операциялари қуйидагилардан иборатдир:
хизмат-коммуникацион (алоқа-йўли) хизматчиларни қабул қилиш воситасида оғзаки ахборотни бериш ва қабул қилиш, иш жойларини кўздан кечириш, телефон орқали музокаралар ўтказиш;
идора қилиш - қарорларни бажарувчиларга фармойиш орқали, ёзма буйруқ орқали, кўрсатмалар, бажарувчиларга вазифаларни белгилаб бериш, йўл- йўриқ кўрсатиш, ёзма равишда йўриқнома тузиш ва уни тасдиқлашдир;
мувоффиқлаштириш - турли бўлинмалар ишини мажлис ёки йиғилиш ўтказиш орқали келиштириш, бажарувчилар ва муддатлари кўрсатилган иш режаси ёки графигини тузиш;
назорат-баҳолаш -буйрукларни, қарорларни, мухокамаларни, режаларни, топшириқларни бажарилишини назорат қилиш, бўлинмалар ва бажарувчиларни ишига баҳо бериш, мукофатлаш ва жазолаш.
Амалий (оператор) меҳнат- бу асосан техник ишларни бажарувчиларнинг меҳнати бўлиб бир хил характердаги ишларни амалга ошириш орқали бошқарув жараёнини зарур маьлумотлар билан таьминлайди. Бу ишларга бошқарув карточкалари тузиш, статистик хисобга олиш, бошқарув хужжатларини кўпайтириш ва хоказо киради.Бу меҳнатни ўзига хослиги шундаки, оддий ақлий меҳнат элементлари катта жисмоний меҳнат талаб қилувчи харакатлар билан қўшилган холда амалга оширилади .
Меҳнатни тузилмали тақсимланиши, кутубхоналарнинг ташкилий структураси, унинг ҳажми ва фаолият кўрсатиш сохаси, типологик хусусиятларидан келиб чиқади. Меҳнатни тақсимланишига таьсир кўрсатувчи турли хил омилларни мавжудлиги туфайли у ҳар бир кутубхона учун ўзига хосдир. Лекин шунга қарамасдан баьзи бир умумий қирраларини ажратишимиз мумкин, аввалом бор менежер меҳнатининг горизонтал ва вертикал бўлиши.
Кутубхоначилик ва бошқарув функцияларидан келиб чиққан холда бу шакллардан бири горизонтал характердир: аниқ бир раҳбарларни бўлинмалар бошлиғи қилиб жойлаштириш. Кўпгина йирик кутубхоналарда режалаштириш –иқтисод, ташкилий –технологик, ёки услубий бўлимлар, кадрлар ёки маркетинг бўлимлари ва уларнинг мудирлари мавжуд. Уларга бошқа раҳбарларни фаолиятини ҳам мувоффиқлаштириш масьулияти юклатилган. Масалан, комплектлаш, ишлов бериш, хизмат кўрсатиш, сақлаш бўлими мудирини ва бошкалар,
Алохида ташкил этилган бўлим раҳбарлари ўзларини сектор ва гурух раҳбарларини ишини мувоффиқлаштирадилар. Улар эса ўз навбатида бевосита ижрочиларни ишини ташкил қиладилар. Мехнатни бундай тақсимлаш вертикал тақсимлаш орқали бошқариш даражасини ташкил этади. Лавозимни номланиши масалан: мудир, директор уринбосари, директор – кўпинча бошқаларга нисбатан раҳбарни қайси даражада эканлигини билдиради. Бошқарувда қанча бошқариш даражалари мавжудлигига қарамасдан улар аньанага кўра уч хил категорияга бўлинади: қуйи ўрта ва юқори бўғин.
Do'stlaringiz bilan baham: |