Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


Жиноий жавобгарликдан ва жиноий жазодан озод қилиш асослари



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   109
Bog'liq
huquq

Жиноий жавобгарликдан ва жиноий жазодан озод қилиш асослари. 
Жиноят 
қонунчилигининг асосий вазифаси, мақсади жиноят содир қилган шахсларни жазолаш эмас, балки 
жиноят содир қилган шахсларни аҳлоқан тузатиш, жиноят содир этилишининг олдини олишдир. 
Шу сабабли ҳам жиноят қонунчилигида жиноят содир қилган шахс айбига иқрор бўлган, 
келтирилган зарарни бартараф қилган ҳолларда, шунингдек биринчи марта жиноят содир қилинган 
ҳолларда ва қонунда белгиланган бошқа ҳолларда жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод 
қилишни кўзда тутади. 
Ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг ўн иккинчи бобида (64-68 моддалари) 
жавобгарликдан озод қилишнинг қуйидаги турлари кўрсатилган: 

жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги; 

қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги; 

айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлиги; 

жабрланувчи билан айбдор ярашувга келишганлиги; 

жиноят содир қилган шахснинг касаллиги; 

амнистия акти асосида. 
Ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг ўн учинчи бобида (69-76 моддалари) жазодан 
озод қилишнинг қуйидаги турлари кўрсатилган: 

жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги; 

шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги; 

айбдорни чин кўнгилдан пушаймонлиги; 

шартли ҳукм қилиш; 

жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш; 

жазони енгилроғи билан алмаштириш; 

касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги оқибатида жазодан озод қилиш: 

амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилиш. 
Вояга етмаганлар жавобгарлигини хусусиятлари. 
Мамлакатимиз жиноят қонунчилиги 
вояга етмаган шахсларнинг ёшга оид хусусиятларини ҳисобга олган холда улар тмонидан содир 
қилинган жиноятлар учун алоҳида жавобгарлик қоидларини белгилаган.
Жиноят кодексининг Умумий қисми олтинчи бўлими айнан вояга етмаганлар жавобгарлиги 
хусусиятларига бағишланган бўлиб, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир қилган шахсларга 
қуйидаги жазолар қўлланиши мумкин: 

жарима; 

ахлоқ тузатиш ишлари; 

қамоқ; 

озодликдан маҳрум қилиш. 
Ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир қилган шахсларга нисбатан қўшимча жазолар 
тайинланиши мумкин эмас. 
Вояга етмаган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда жиноят кодексида белгиланган 
жазоларнинг маълум бир қисми олинади. Масалан, жарима жазосида жариманинг миқдори энг кам 
ойлик иш ҳақининг беш бараваридан олти юз бараваригача бўлса, вояга етмаганларда жарима 
жазосининг миқдори энг кам ойлик иш хақининг икки бараваридан йигирма бараваригача 
миқдорда тайинланади. 


103 
Бундан ташқкари суд вояга етмаганларга жазо тайинлашда унинг ривожланганлик даражаси, 
турмуш шароити, тарбияси, соғлиги, жиноят содир қилишда катталарнинг иштироки масласига 
жиддий эътибор қаратади. 
Вояга етмаганлар жавобгарлигининг яна бир ўзига хос хусусияти вояга етмаган шахс биринчи 
марта жиноят содир қилганида уни жазо қўлламасдан тузатиш мумкин деб ҳисоблаш учун асослар 
мавжуд бўлганида, жавобгарликдан озод қилиш имкониятининг яратилганидир. Бунда вояга 
етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссия улар билан шуғуланади.
Агар вояга етмаган шахс ривожланишида ўз ёшига нисбатан анча орқада қолган бўлса ва 
содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла англай олмаган бўлса суд жазо ўрнига қуйидаги 
мажбурлов чораларини қўллаши мумкин: 

суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш; 

ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни ўз маблағи ҳисобидан ёки 
меҳнати билан тўлаш ёки бартараф қилиш мажбуриятини юклаш; 

вояга етмаганни махсус ўқув-тарбия муассасага жойлаштириш. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish