Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


Жиноий жавобгарлик ва унинг асослари



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   109
Bog'liq
huquq

Жиноий жавобгарлик ва унинг асослари. 
Юридик жавобгарликнинг энг оғир тури бўлган 
жиноий жавобгарлик жиноят қонуни нормалари билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга 
зарар етказган ёки зарар етказиш хавфи бўлган тажовузлар қилинганида вужудга келиб, жиноий 
жавобгарлик жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатидир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят 
кодексининг 16-моддасида жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари белгиланган бўлиб, унга 
кўра жиноят учун жавобгарлик-жиноят содир этишдаайбдор бўлган шахсга нисбатан суд 
томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланадиган 
жиноят содир этишнинг ҳуқуқийоқибатидир. Жиноий жавобгарликнинг асоси бўлиб содир этилган 
қилмишда жиноят таркибининг барча аломатлари мавжудлиги ҳисобланади.
Жиноий жавобгарлик бир қанча ҳуқуқийоқибатларни келтириб чиқаради. 
-жиноятни содир этиш аввало шахсни жиноий жавобгарликка тортишни тақозо этиб, шахсни 
жиноят қонуни нормаларини тадбиқ этиш орқали жиноий жавобгарликни қўллаш ёки 
жавобгарликдан озод қилишни қўлланишига олиб келади; 
-жиноий жавобгарлик жиноят қонуни нормаларини қўллаш оқибатидир; 
-жиноий жавобгарлик жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланиладиган давлат 
мажбурлов чорасидир; 
-жиноий жавобгарлик фақат жиноят содир этган шахс билан давлат ўртасида вужудга 
келадиган жиноят ҳуқуқий муносабатдир. 
Айбсизлик презумпцияси. Айбсизлик презумпцияси (лотинча praesumptio- эхтимол)-
шахснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди ва асосланмаган айблов ҳамда ҳукмни 
истисно қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида «Жиноят содир этганликда 
айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби 


101 
аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун 
барча шароитлар таъминлаб берилади», дейилган.
Айбсизлик презумпцияси – воқеликка тўғри бўлган ҳуқуқийхолат бўлиб, унга асосан айбдор 
шахсни жиноят содир этишдаги айбини, қачонки суднинг айблов ҳукми чиқарилган бўлиб, айнан 
шу шахс айбдор деб ҳисобланса ва унинг айби жиноят иши бўйича йиғилган исбот-далиллар билан 
тасдиқланиб, процесс иштирокчиларида ушбу шахсни асосланган ва адолатли равишда 
жавобгарликка тортилганлиги ва жазоланганлиги тўғрисида ишонч хосил қилинганда тасдиқлаш 
мумкин бўлади.
Айбсизлик презумпцияси принципидан қуйидаги талаблар келиб чиқади, яъни суриштирувчи, 
терговчи, прокурор ва суд: а) ўзининг зиммасига юклатилган ва шахсни айбини исботлаш билан 
боғлиқ мажбуриятни айбланувчининг айбланувчининг зиммасига юклатишга хакли эмаслар, 
бундан ташқари айбланувчи ўзининг айбсизлигини исботлашга мажбур эмас, лекин 
айбсизлигининг мавжудлиги тўғрисида хабар бериш ҳуқуқига эга; б) айбланувчининг айби 
тасдиқланмаса, демак унинг айбсизлиги тасдиқланган деб тан олиниши лозим; в) агар шубхани 
бартараф этиш имкони бўлмаса айбланувчининг фойдасига талқин қилиниши керак. 
Айбсизлик презумпцияси айбланувчининг айбини аниқ, шубхасиз ва тўлиқ аниқланганлигини 
талаб қилади ва агар бу талаб бажарилмаган, айбланувчининг айби аниқ, шубхасиз ва тўлиқ исбот-
далиллар билан асосланмаган бўлса, бу шахсни айбдор сифатида суд ҳукми бўйича айбдор деб 
ҳисоблаш ушбу шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини адолатсизлик йўли билан чеклаш демакдир. 
Бундай ҳукм ҳуқуқийкучга эга бўлмаслиги аниқ. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish