табиий иммунитет
(бунинг туғма турга алоқадор тури ва ҳаёт давомида
орттирилган тури маълум) ва
сунъий иммунитет
(буни вакцинациядан
кейин пайдо бўладиган актив иммунитет ва организмга шифобахш зардоблар
ёки гамма глобулинлар юборилганидан кейин ҳосил бўладиган пассив
иммунитет) ни ўрганамиз.
Табиий иммунитет
. Бу иммунитетнинг туғма тури касалликка
берилмасликни
вужудга
келтиради.
У
организмнинг
биологик
хусусиятларидан келиб чиқади. Масалан, одамлар қорамол ўлати, товуқ
вабоси ва бошқа касалликлар билан касалланмайди. Туғма иммунитетда
ҳужайраларда рўй берадиган биохимиявий процесслар катта аҳамиятга эга.
Одам юқумли касаллик билан касалланиб бўлганидан сўнг унинг
организмида иммунитет пайдо бўлади, бу ҳаётда орттирилган туридир.
Иммунитетнинг бу тури наслдан-наслга ўтмайди. Масалан, одам бир
марта кўкйўтал, қизамиқ, туляремия билан касалланганидан кейин ҳосил
бўлган иммунитет умр бўйи сақланади. Лекин баъзи бир касалликлардан
кейин ҳосил бўлган иммунитет узоқ муддатли бўлмайди ва организм бир
неча марта оғриши мумкин. Масалан, А типдаги вирусдан пайдо бўлган
гриппдан сўнг иммунитет 1-2 йил, В типдаги вирусдан пайдо бўлган
гриппдан сўнг 3-6 йил давом этади.
Чақалоқларнинг пассив иммунитети она организмидаги йўлдош орқали
қориндаги болага ёки она сути орқали чақалоққа антителалар ўтади. Бундай
иммунитет қисқа муддатли бўлади, лекин унинг аҳамияти ниҳоятда катта,
чунки у 6 ой мобайнида организмни микроб юқишидан ҳимоя қилиб туради.
Сунъий иммунитет
. Юқумли касаллик пайдо бўлмаслиги учун бу
иммунитет организмда сунъий йўл билан яратилади. Сунъий иммунитетнинг
актив
ва
пассив
формалари бор. Актив формаси одам организмига нобуд
қилинган ёки заифлаштирилган вакцина юбориш билан ҳосил қилинади.
Заифлаштирилган
тирик
микроблардан
иборат
вакциналар
ишлатилганда иммунитет 3-5 йил, нобуд қилинган микроблар вакцинаси
ишлатилганда бир йилгача давом этади.
Сунъий
иммунитетнинг
пассив
формаси
одам
организмига
иммуноантителалар юборилганда ҳосил бўлади. Антителалар касалланган
ҳайвонларнинг қон зардобидан олинади. Пассив сунъий иммунитет бир ой
атрофида сақланади, сўнгра антителалар емирилади ва организмдан чиқариб
ташланади.
Маҳаллий иммунитет ҳам бўлиб, уни А. М. Безредка аниқлаган. Бу
турли орган ва тўқималарда қўзғатувчига берилмасликнинг маҳаллий хили.
Масалан, вакцина ичирилса, касаллик бошланмайди, чунки ингичка ичакнинг
шиллиқ пардаси вабо вибрионига берилмайдиган бўлиб қолади. Ичак
деворида плазматик ҳужайралар бўлиб, улар микробларга қарши антителалар
ишлаб чиқаради ва микробларга салбий таъсир этади.
149
Do'stlaringiz bilan baham: |