Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 8,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/161
Sana27.06.2022
Hajmi8,75 Mb.
#710534
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   161
Bog'liq
Микробиология ва вируслогия Ваҳобов А.Ҳ. Иноғомова М. (2)

 
Фитопатоген замбуруғлар.
Турли мамлакатларда 150 йил мобайнида 
187 турга мансуб Verticillium замбуруғи топилганлиги тўғрисида 
маълумотлар тўпланган. Шулардан собиқ СССР да 56 тури ва 9 та тур 
ичидаги формалари, Ўрта Осиёда 23 та тури, Ўзбекистонда 14 та турга 
мансуб бўлган вакиллари учрайди. Булардан ғўза ўсимлигида вилт 
касаллигини қўзғатади. 
Ўрта Осиёда бу касалликни биринчи бўлиб 1928 йилда Запрометов 
аниқлаган. 1929 йили эса Ячевский бу касалликни вужудга келтирадиган 
замбуруғ — Verticillium dahliae ни топади. Бу касаллик Арманистон, 
Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг барча 
вилоятларида учрашини кўпгина олимлар аниқлаганлар. 
Касаллик кенг тарқалишининг асосий сабаби бир ерга узоқ муддат бир 
хил ўсимлик экилишидир. Касаллик асосан касалланган ўсимликлар қолдиғи, 
бегона ўтлар, тупроқ, сув, зарарланган уруғ, хатто ҳаво орқали 
тарқалади.Vert.dahliae сунъий озиқа мухитида, айниқса,Чапек озиқ мухитида 
яхши ўсади. Бошқа замбуруғлар сингари аввалига юмалоқ, бир оз бўртиб 
кўтарилган, оқ рангли мицелла ҳосил қилади, 10 кундан кейин кул ранг ва 
жигар рангга киради. 
Колонияси ғовак, эни 1,5-3,5 мкм, 3-7 кун ўтгач, мицелийдан ҳар 
томонга турли катталикдаги пуфакчалар тарқалади. Бу пуфакчалардан ҳар 
томонга қараб 2-3 тадан гифлар чиқади, колонияси бир ҳужайрали, 
овалсимон, рангсиз, 1,5-2,7 мкм катталикда. Гифлар учида конидиялар ҳосил 
бўлади. 
Улардан 
ташқари, 
оидиялар, 
хламидоспоралар 
ва 
микросклероцийлар ҳам ҳосил бўлади. 
Бу паразит ғўза ўсимлигининг ўтказувчи найчалар системасини 
зарарлайди, у ерда мицелий ҳосил қилади. Мицелийда гифларнинг учида 
кўплаб конидиялар ҳосил бўлади, конидиялар ўсимликнинг бутун танаси 
бўйлаб тарқалади. Ўсимликнинг баргида сариқ доғлар ҳосил бўлади, кейин 
ўсимлик сўлинқираб қолади. У айниқса ғўзага ривожланиш даврининг 
бошида кучли таъсир этади, бунда уруғпалла барглари 1-2 кун ичидаёқ сўлиб 
қолади. Чиннигулда ҳам бактериоз касаллиги учрайди (76-расм). 

Download 8,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish