Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Қуритилган турушларнинг таркиби (%)



Download 8,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/161
Sana27.06.2022
Hajmi8,75 Mb.
#710534
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   161
Bog'liq
Микробиология ва вируслогия Ваҳобов А.Ҳ. Иноғомова М. (2)

Қуритилган турушларнинг таркиби (%) : 
Оқсилли моддалар 47,28 
Гликоген 8,07 
Ёғлар 7,05 
Кул 3,87 
Ҳужайра пўсти ва сув 8,86 
Турушлардан новвойчиликда, спирт ва вино ишлаб чиқариш саноатида 
кенг фойдаланилади. 
 
Микроорганизмларда 
синтезланадиган 
аминокислоталар. 
Микроорганизмларда турли-туман аминокислоталар, жумладан, лизин, 
триптофан, аргинин, треонин ва бошқалар синтезланади. Мамлакатимизда 
арзон хомашё — толуолдан диаминопимелин кислота олинади, бу 


137 
кислотадан 70% га яқин лизин аминокислотасини олиш мумкин. Кейинги 
йилларда кўп мамлакатларда лизин аминокислотаси микробиологик йўл 
билан олинмоқда. Углерод манбаи сифатида меласса, гидролизатлар, 
глюкоза, фруктоза, сахароза, манноза, мальтоза, ксилоза ва органик 
кислоталардан (қаҳрабо, сут, фумар, пироузум кислоталар) 2% дан 15% гача 
концентрацияда ишлатилади. 
Азот манбаи сифатида органик бирикмалардан (пептон, казеин 
гидролизати, балиқ уни) ёки анорганик тузлардан (аммоннй тузлари, 
мочевина, аминлар ва бошқалардан) фойдаланилади. 
1 т кристалл ҳолдаги лизин олиш учун 10—11 т меласса керак бўлади. 
Ҳозирги вақтда микробиологик йўл билан 85%, гидролиз йўли билан 10%, 
кимёвий йўл билан эса 5% лизин аминокислотаси олинмокда. 
L- аргинин Corynebacterium glumaticum ёки мутант Mycobacterium дан 
олинади. Булар углерод ва азот етарли бўлган озиқ муҳитида ўстирилади, 
сўнгра аминокислота ажратиб олинади. Аргининдан медицина ва озиқ-овқат 
саноатида фойдаланилади. 
Треонин аминокислотаси Brevibacterium flavum ёки Corynebacterium 
acetoacidophilum дан олинади. 
Micrococcus glutaminus ва Brevibacterium divricum глютамин кислотаси, 
Brev.divaricum 
ва 
Brev.pentosoalaninicum 
аланин 
аминокислотасини 
синтезлайди. 
Микроорганизмлардан Gibberilla fujikariao ўстирувчи модда - 
гиббереллин синтезлайди. Ҳозирги вақтда 30га яқин гибберреллин маълум, 
булардан энг муҳими гиббереллин А
1
- гиббереллин кислотадир. 
Гиббереллинлардан ташқари, микроорганизмлар ҳаётида гиббереллинсимон 
моддалар ҳам синтезланади. Бундай моддалар бактериялар, актиномицетлар 
ва бошқа микроорганизмлардан топилган. 
Кўпчилик микроорганизмлар турли-туман ферментлар синтезлайди, бу 
ферментлар ҳужайра ичида бўлса эндофермент, ташқи муҳитга ажратилса, 
экзофермент деб аталади. Ферментлар турли соҳаларда, жумладан, озиқ-
овқат, вино, спирт, пиво пишириш саноатларида, органик кислоталар, 
аминокислоталар, витаминлар, антибиотиклар ва бошқа моддалар олишда 
муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, медицинада ва қишлоқ хўжалигида, 
илмий текшириш институтларида ҳам ферментлардан кенг миқёсда 
фойдаланилади. Масалан, Вас. subtilis дан амилаза, Асt. griscus дан протеаза, 
Асt.fradial дан кератиназа ва протеиназалар олинади. Булардан ташқари 
целлюлаза, нуклеаза ва бошқа ферментларни ҳам микроорганизмлар 
синтезлайди. 
Микроорганизмлар бир қатор витаминлар ҳам синтезлаш хусусиятига 
эга. Баъзи турлари В
1,
В
2
витамини, биотин, пантотен кислота, пиридоксин, 
никотин кислота синтезлайди. Бошқалари провитаминлар - каротиноидлар ва 
каротин синтезлайди. Микобактериялар, актиномицетлар, метанобактериялар 
В
12
витаминини синтезлайди. 


138 

Download 8,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish