Фитопатоген псевдомонадалар
. Буларнинг тури жуда кўп бўлиб, ҳар
хил ўсимликларда турли касалликлар қўзғатади. Буғдойда қоракуя
касаллигини вужудга келтиради (62-расм).
Бу касаллик зарарланган дон орқали тарқалади. У Канада, АҚШ,
Мексика, Австралияда ва СССР нинг Европа қисмида кенг тарқалган. Буғдой
ўсимлигининг ҳамма органларини зарарлайди, ҳатто арпа, жавдар ва сулини
139
62-расм. Буғдойнинг бактериоз касаллиги
ҳам зарарлайди.
Ps.malvacearum ғўзада гоммоз касаллигини қўзғатади касалланган
ўсимликнинг баргида тўқ-яшил юмалоқ ёки учбурчак шаклдаги ёғли доғлар
пайдо бўлади, поя ҳам зарарланади. Кейин кўсакларда олдинига тўқ-яшил,
кейинчалик қора рангли доғлар ҳосил бўлади. Пояси тез синадиган бўлиб
қолади (63-расм).
63-расм. Ғўза, тамаки ва лавлагининг бактериоз касаллиги:
1-ғўзанинг гоммоз касаллиги; 2-тамаки бактериози; 3-лавлвгининг касалланган барги.
Касаллик ҳосилни камайтириши билан бирга, толанинг сифатига ҳам
салбий таъсир этади. Бу касаллик зарарланган чигит орқали тарқалади, барча
пахтакор районларда учрайди.
140
Ps.beticola лавлаги ўсимлигида
сил
касаллигини қўзғатади. Асосан қанд
лавлаги ва хашаки лавлагини зарарлайди. Бундай касалланган лавлагининг
илдиз тугунакларида турли ўсмалар ҳосил бўлади (64-расм).
Касаллик собиқ
СССР ва АҚШ да лавлаги экиладиган барча районларда тарқалган. У асосан
зарарланган уруғ, тупроқ ва ўсимликлар қолдиғи орқали тарқалади.
64-расм. Лавлагининг бактериоз касаллиги.
Рs. fobacia тамаки ўсимлигини касаллантиради, унинг барглари
зарарланиши натижасида ҳосил 40 — 50% га камаяди, касаллик зарарланган
уруғ орқали тарқалади.
Рs. angulata ҳам тамаки баргида сариқ-яшил рангли доғлар ҳосил
қилади, шу доғлар ичидаги тўқималар емирилади.
Рs. gorlenkovinum чой ўсимлигида рак касаллигини қўзғатади.
Пўстлоғи остида бўртмалар ҳосил бўлади. Касаллик Грузияда тарқалган.
Рs. phaseoli дуккакдош ўсимликларни зарарлайди. Баргларида қўнғир
рангли доғлар ҳосил бўлади, ҳосил 20—40% га камайиб кетади (65-расм).
65-расм.Ловиянинг бактериоз касаллиги:
1- касалланган дуккаклар; 2-касалланган дон; 3-картошка туганагининг доиравий чириши
141
Булардан ташқари, беда, картошка, сабзи, помидор, бодринг (66-
расм);
66-расм.Бодрингнинг бактериоз касаллиги:
1-касалланган барг; 2-касалланган мева.
қовун, қовоқ, карам (67-расм); гулкарам, данакли резавор мевалардан нок,
67-расм. Карамнинг бактериоз касаллиги:
1-касалланган барг;2-касалланган баргдаги ўтказувчи найларнинг кўндаланг кесими; 3-
касалланган баргдаги ўтказувчи найларнинг узунасига кесими
.
тут, ёнғоқ, (68-расм
)
; цитрус ўсимликлардан лимон, апельсин, мандарин (69-
расм);
142
68-расм.Данакли мева ўсимликларининг бактериоз касаллиги:
1-олхўри илдизидаги рак касаллиги; 2-олхўрининг касалланган барглари; 3-олхўрининг
касалланган меваси.
69-расм.Цитрус ўсимликларининг рак касаллиги
хона гулларидан олеандра, гиацинтларда (70-расм) турли-туман бактериоз
касалликлари тарқалган.
143
70-расм. Гиацинтларнинг сариқ касаллиги:
1-касалланган пиёзчаси; 2-касалланган пиёзчанинг узунасига кесмаси; 3-касалланган
пиёзчанинг кўндаланг кесмаси; 4-касалланган ўсимлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |