Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улубек номидаги


Ўтказгичлар, яримўтказгичлар ва диэлектриклар хоссаларини зоналар диаграммаси нуқтаи



Download 2,7 Mb.
bet6/18
Sana16.04.2022
Hajmi2,7 Mb.
#557577
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Электрон асбоблар Юнусов М С ва б

1.5. Ўтказгичлар, яримўтказгичлар ва диэлектриклар хоссаларини зоналар диаграммаси нуқтаи
назаридан тушунтириш

Кристаллдаги энергиявий зоналарнинг ўзига хос хусусиятлари ва тақиқланган зонанинг кенглигига қараб кристалларнинг электрик хоссалари қандай ўзгаришини қараб чиқайлик.


Диэлектрикларда-валент зона батамом тўлган, ундан юқорида ётган зонагача бўлган масофа катта. Бу Холда электронлар валент зонадан ўтказувчанлик зонасига ўта олмайди ва шу сабабли элек-трик ўтказувчанликда иштирок эта олмайди. Бунинг учун электрон валент зонадан чиқиб бўш зонага-ўтказувчанлик зонасига ўтиши ке-рак. Демак, зоналар орасидаги масофа W0 қанча катта бўлса, электроннинг валент зонадан ўтказувчанлик зонасига ўтиши учун шунча кўпроқ энергия талаб қилинади. Хўш, бу энергияни электрон қаердан олиши мумкин
Маълумки, берилган температурада қаттиқ жисмнинг атомла-ри (газ атомлари каби) маълум бир иссиқлик энергиясига эга бўла-ди. Масалан, бирор атомнинг, W0 - исиқлик энергиясига эга бўлиш эХтимоли exp(–Wo/kT) га мутаносибдир. Ана шу иссиқлик энергияси Хисобига газ молекулалари газ эгаллаган Хажм бўйлаб югуриб юрса, қаттиқ жисмда эса, атомлар ўз мувозанат Холати атрофида тўхтов-сиз тебраниб ўзаро таъсирлашиб туради. Бундай ўзаро таъсирлашиш натижасида атом ўз иссиқлик энергиясини электронга батамом ёки қисман бериши мумкин. Агар, ана шу энергия электроннинг валент зонадан ўтказувчанлик зонасига ўтиши учун кифоя қилса, у вақтда
1
.11-расм. Валент зонада валент боғланишдаги бўш ўрин-
"ковак"нинг пайдо бўлиши

ўтказувчанлик зонасида эркин электрон ва валент зонада валент боғланишдаги электроннинг бўш жойи, уни бундан кейин "ковак" деб атаймиз (1.11- расм), юзага келади.


Хисобларнинг кўрсатишича, тақиқланган зонаси W0 га тенг бўлган яримўтказгичда бирорта атомнинг электронини валент зонадан ўтказувчанлик зонасига чиқариб юбориши учун зарур энер-гияга эга бўлиш эХтимоллиги қуйидагича:
p қ CcCvexp(-WckT)
бу ерда, -атомлар билан электронларнинг "тўқнашиш" такрорий-лигига боғлиқ доимий, Сс-бўш зонанинг қуйи қирғоғи атрофидаги бўш жойлар сони, С-валент зонанинг юқоридаги қирғоғи атрофи-даги электронлар сони, k-Больцман доимийси, Т-мутлақ темпера-тура.
Ушбу муносабатдан кўринишича, тақиқланган зонанинг кенг-лиги W0 қанча катта бўлса, электронларнинг ўтказувчанлик зона-сига ўтиш эХтимоллиги (ва демак, кўрилаётган кристаллнинг элек-трик ўтказувчанлиги) шу қадар кичик бўлар экан.
Тахминий Хисоблашлар шуни кўрсатадики, тақиқланган зона-нинг кенглиги W02 эВ бўлганда юқоридаги эХтимоллик амалда учрайди-ган Хар қандай температураларда ниХоятда кичик бўлар экан. Шу сабабли тақиқланган зонаси кенглиги 2 эВ дан катта бўлган моддалар электр токини ўтказмайди ва улар диэлектриклар деб аталади. Шу нарса равшанки, W0қ2 эВ чегара шартли маънога эга бўлиб, аслида диэлектриклар билан яримўтказгичлар орасида бу қадар кескин чегара йўқ.
Яримўтказгичларда-валент зона батамом тўлган, лекин ке-йинги бўш зонагача бўлган масофа кичик (2 эВ дан кичик). Мутлақ нол температурада яримўтказгичнинг валент зонаси батамом тўла, ўтказувчанлик зонаси эса бўш бўлганлиги сабабли электрик ўт-казувчанлик нолга тенг. Температура ортиши билан иссиқлик таъси-рида ўтказувчанлик зонасига ўтаётган электронлар сони экспонен-циал равишда орта боради. Ўтказувчанлик зонасидаги электронлар сонига мос равишда валент зонадаги коваклар сони ва демак, ярим-ўтказгичнинг электрик ўтказувчанлиги ортади. Хусусий (киришма-сиз) яримўтказгичлар учун ўтказувчанлик зонасидаги электронлар сони n0 ва мос равишда валент зонадаги коваклар сони p0 тем-пературага қараб қуйидагича ўзгаради :
(1.3)
бу ерда, В-яримўтказгичга тегишли ўзгармас катталик.
Электрик ўтказувчанлик эркин заряд ташувчиларнинг концен-трациясига мутаносиб эканлиги маълум:
(1.4)
бу ерда, n ва p-электрон ва коваклар Харакатчанлиги, е-электрон заряди.
У Холда яримўтказгичларнинг электрик ўтказувчанлиги темпе-ратурага боғлиқ равишда қуйидаги қонуният билан ўсади
(1.5)
бу ерда, А-ўзгармас доимий. Демак, яримўтказгичнинг электрик ўт-казувчанлиги температура ортиши билан жуда кескин ортар экан. Бу яримўтказгичларнинг ўзига хос муХим хусусиятларидан биридир.
Ўтказгичларда-валент зона қисман тўлган ёки юқорироқдаги бўш зона билан қисман устма-уст тушади. Ўтказгичлар зоналарида содир бўладиган ток ўтказиш Ходисаларини ишқорий ер элемент-лари мисолида тушунтириш мумкин. Ишқорий металлар атомининг S-қобиғида битта электрон мавжуд. Аслида эса, бу қобиқда икки электрон жойлашиши мумкин (Паули тамойили бунга йўл қўяди) бўлганлиги ва электронлар энг кичик энергиявий Холатни эгаллашга интилганлиги сабабли, металл кристалл панжарасидаги бир қисм атомларнинг S-қобиқларидаги электронлар иккинчи яримқисм атом-ларнинг S-қобиқлардаги иккинчи бўш жойларга ўтиб жойлашиб олади. Шундай қилиб, кристалл валент зонасидаги мумкин бўлган Холатларнинг яримқисми тўлган, яримқисми эса бўш бўлади. Би-нобарин, металлда валент зонага бевосита ёндош бўш зона-ўтказув-чанлик зонаси мавжуд, яъни улар орасида тақиқланган зона йўқ бўлади. Ана шундай кристаллга электрик майдон берилса, маълум қисм электронлар майдон таъсирида ўз Харакатини майдон бўйлаб йўналтиради ва юқоридаги бўш сатХга ўтиб, электрик ўтказувчан-ликни юзага келтиради.
Ишқорий ер металларига келсак, уларнинг S-сатХида иккита-дан электрон мавжуд бўлганлигидан S-зона батамом тўлган бўлади. Бироқ бу металларнинг кристалл панжараси шундай тузилганки, S-зона ундан кейинги бўш P-зона билан қисман устма-уст (1.12-расм) тушади. Электронлар S-зонанинг юқоридаги қисмидан Р-зонага шундай ўтадики, иккала зона Хам қисман бир хил энергиявий сатХга қадар (1.12-расм) тўлган бўлади. S-зонада бўш жойлар-коваклар ва P-зонада эса маълум миқдорда электронлар мавжудлиги туфайли кристалл электрик ўтказувчан бўлади.
Барча металларда ва металл қотишмаларда валент зона ё фақат қисман тўлган, ёки кейинги бўш зона билан қисман устма-уст тушган бўлади, шу сабабли улар электрик токни яхши ўтказадилар.

1.6. Хусусий (киришмасиз) яримўтказгич


Шундай қилиб, яримўтказгичда пастдаги тўлган (валент) зона-нинг юқори қирғоғидан юқоридаги бўш (ўтказувчанлик) зонанинг қуйи қирғоғи (1.10-расм) шундай энергиявий оралиқ W0 билан ажралганки, хона температурасида етарлича иссиқлик энергиясига


1
.12-расм. Металларнинг кристалл панжарасида S- ва P-зоналарнинг
қисман устма-уст тушиши

эга бўлган баъзи-бир электронлар бу оралиқдан ўта олиши мумкин. Ушбу жараёнда электронлар тўлган зонанинг юқори қисмидан бўш зонанинг пастки қисмига ўтади. Хар қандай электроннинг тўлган зо-нанинг юқори сатХларини ташлаб тўлмаган зонанинг қуйи сатХла-рига ўтиш эХтимоллиги, ана шу оралиқни ўтиш учун зарур бўлган энергия W0 ортиши билан кескин камаяди (1.5 даги 1.2 тенгликка қаранг).



Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish