Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улубек номидаги


Яримўтказгичларнинг кристалл тузилиши



Download 2,7 Mb.
bet3/18
Sana16.04.2022
Hajmi2,7 Mb.
#557577
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Электрон асбоблар Юнусов М С ва б

1.2. Яримўтказгичларнинг кристалл тузилиши

Агар бирор модданинг атомлари унинг Хажми бўйлаб ўзаро маълум даврийлик билан маълум ўзгармас масофаларда жойлашган бўлса, у Холда бундай модда кристалл тузилишга эга дейилади. Атомлар ана шундай тартиб билан жойлашиб кристалл панжарани Хосил қилади. Мисол сифатида кремний ва германийни олсак, улар-нинг кристалл панжараси бир хил бўлиб, олмос кристалл (1.1-расм) панжарасининг ўзгинасидир.



1.1-расм. Олмос кристалл панжараси

Ушбу кристалл панжарада Хар бир атом тўғри тетраэдр учла-рида ўрнашган тўрттадан атом билан ўралган Холатда туради. Атом-ларнинг кристалл панжарада ана шундай тарзда мустаХкам жой-лашган нуқталари кристалл панжаранинг тугунлари дейилади. Бу атомларнинг Хар бирини алоХида қарасак, улар электрик жиХатдан бетараф бўлади. Лекин шунга қарамасдан атомлар ўзаро етарлича боғланиш кучи билан тортишиб, ўз жойларида мустаХкам туради. Хўш, бу қандай куч экан


Б
у куч кристалл панжарани ташкил қилувчи атомларнинг ва-лент электронлари воситасида юзага келувчи кимёвий боғланиш кучидир. У одатда ковалент куч деб юритилади. Маълумки, биз таХ-лил қилаётган кремний, германий ва углерод атомлари тўрт валентли бўлиб, тўрттадан валент электронларга эга. Демак, бундай атомлар бир вақтда тўртта атом билан ковалент боғланиш Хосил қилиши мумкин. Ковалент боғланишни юзага келтирадиган асосий сабаб бу ўзаро алмашиниш таъсиридир. Албатта, бу турдаги ўзаро таъсир квантмеханик табиатга эга. Икки атом орасида ушбу алма-шиниш ўзаро таъсири юзага келиши учун уларнинг валент элек-тронлари қобиқлари қисман бўлса Хам устма-уст тушмоғи керак. Бошқача айтганда бу электронлар иккала атомга тегишли, яъни умумлашган бўлиб қолиши керак. Бунга энг муХим омил олмос ту-ридаги кристалл панжарада атомларнинг етарлича бир-бирига яқин ётганлигидир (бу масофа тахминан 210-10 м га тенг). Ундан ташқари ковалент боғланишнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у маълум йў-налиш бўйлаб, хусусан умумлашган электронларнинг энг кўп қисми мужассамлашган йўналиш бўйлаб юзага келади. Шундай қилиб, ол-мос панжарасига мансуб бўлган кристалларда (олмос, кремний, гер-
.

1.2-расм. Кремнийда ковалент боғланиш


маний) Хар бир атом ўзининг энг яқин атрофидаги тўртта атом би-лан ана шундай ковалент боғланган бўлади. Демак, кристаллнинг барча уячалардаги бу бешта атомни саккизта "умумлашган" элек-тронлар ковалент боғланиш Хосил қилиб кристалл панжаранинг тугунларида мустаХкам ушлаб турар экан. Буни шартли равишда кремний учун (1.2-расм) қуйидагича акс эттириш мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, кристалл панжарада ковалент боғланишни Хо-сил қилишда фақат валент электронлар қатнашади, холос. Яъни, атомнинг қолган барча ички электронлари ўз ядролари таъсирида қолиб, бундай боғланишда иштирок этмайди.





Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish