I БОБ. ЯРИМЎТКАЗГИЧЛАР ХАҚИДА ҚИСҚАЧА
I.I. Яримўтказгичлар
Яримўтказгичлар-модданинг ажойиб тури бўлиб, улар ўзига хос хоссалари билан бошқалардан яққол ажралиб туради. Умуман олганда, электрик ўтказувчанлигига қараб моддалар учта катта синфга: ўтказгичларга (электрик ўтказувчанлиги 106 Сим/м дан кат-та), яримўтказгичларга (электрик ўтказувчанлиги 10-8106 Сим/м оралиғида) ва диэлектрикларга (электрик ўтказувчанлиги 10-8 Сим/м дан кичик) бўлинади. Яримўтказгичларнинг электрик ўтказувчанли-ги жуда кенг оралиқда ётиши юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибди.
Шу билан бирга яримўтказгичларнинг ўзига хос муХим хусуси-ятларидан бири электрик ўтказувчанлигининг улардаги киришма-ларнинг тури ва концентрациясига ниХоятда сезгирлигидир. Маса-лан, тоза яримўтказгичга 10-710-10 миқдорда киришма киритиш билан унинг электрик ўтказувчанлигини кескин ўзгартириш мумкин. Шу билан бирга яримўтказгичларнинг яна бир муХим хусусияти - улар электрик ўтказувчанлигининг температурага ўтасезгирлигидир. Бундай боғланишни қуйидагича ифодалаш мумкин:
қВ∙еxp(-Wa / kT)
бу ерда, -берилган Т-температурадаги электрик ўтказувчанлик, В-ўзгармас доимий, Wa-заряд ташувчиларнинг фаолланиш энергияси, k-Больцман доимийси, Т-мутлақ температура. Чунончи, яримўтказ-гичнинг температураси 10С га ўзгарганда унинг электрик ўтказув-чанлиги 5-6 га ўзгариши мумкин. Жуда кўплаб яримўтказгичларга ва улар асосида ясалган асбобларга ёруғлик, ионловчи нурлар ва шу кабиларнинг таъсирлари Хам электрик ўтказувчанликнинг кескин ўз-гаришига олиб келади. Бунга турли яримўтказгич детекторларни, ёруғлик диодларини, ёруғлик резисторларини ва қатор бошқа асбоб-ларни Хам мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Шуни эслатиб ўтиш жоизки, яримўтказувчанлик хоссаси фақат қаттиқ жисмларгагина хос бўлмай, суюқ Холатдаги органик бирикмалардан иборат шиша-симон, аморф тузилишга эга бўлган яримўтказгичлар Хам шундай хоссаларга эгадирлар. Улар ўзларининг бир қатор маълум камчилик-лари туфайли Хозирча техникада кенг татбиқ қилинганича йўқ. Қат-тиқ жисмлардан яримўтказгич хоссасига эга бўлган моддалар қато-рига жуда кўп турли моддалар, масалан, кремний, германий, бор, олмос, фосфор, олтингугурт, селен, теллур, кўпчилик табиий мине-раллар ва қатор бирикмалар: GaAs, GaP, JnSb, SiC, ZnS, CdTe, GaSb ва Хоказолар киради. Бу яримўтказгичлар ўзларининг хилма-хил хоссалари билан бир-бирларидан анча фарқ қиладилар. Шунинг учун Хам турли мақсадлар учун турли яримўтказгичлар қўлланилади.
Бироқ, Хозирги замон техникасида асосан бир неча хил ярим-ўтказгичлар кенг ишлатилмоқда. Буларнинг ичида энг олдинги ўрин-ларда кремний (Si), германий (Ge), галлий маргимуши (GaAs) тура-ди. Айниқса кремний Хозирги замон микроэлектроникасида ўзининг кўп хоссалари билан мураккаб технологик талабларга жавоб бер-ганлиги сабабли асосий материал ўрнини эгаллаб турибди.
Электрон техникасида ишлатиладиган кўпчилик яримўтказгич материаллар кристалл тузилшга эга. Яримўтказгичнинг кристалл ту-зилиши нақадар мукаммаллиги, унда турли нуқсонларнинг бор ёки йўқлиги ва уларнинг миқдори яримўтказгичнинг асосий хоссаларини белгилаб берувчи омилдир. Шу боисдан, қисқа бўлса Хам асосий яримўтказгич моддалар - кремний ва германийнинг кристалл тузили-ши ва унинг асосий хусусиятлари Хақида тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |