Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улубек номидаги



Download 2,7 Mb.
bet1/18
Sana16.04.2022
Hajmi2,7 Mb.
#557577
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Электрон асбоблар Юнусов М С ва б


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


ЮНУСОВ М.С., ВЛАСОВ С.И., НАЗИРОВ Д.Э.,
ТОЛИПОВ Д.О.

ЭЛЕКТРОН АСБОБЛАР


Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлигининг


Олий Ўқув юртлариаро илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгаши томонидан
олий Ўқув юртлари талабалари учун
Ўқув қЎлланма сифатида тавсия этилган
Тошкент - 2003
Электрон асбоблар. © Тошкент. «Университет». ЎзМУ. 2003.

Ушбу ўқув қўлланма яримўтказгичлар физикаси, яримўтказгич асбоблар физикаси, микроэлектроника, радиоэлектрон асбоблар со-Хасида мутахассислар тайёрловчи университетлар, институтлар ва ўрта махсус ўқув юртлари талабаларига Хамда шу соХа аспирантла-ри, докторантлари, илмий ходимларига мўлжалланган.


Муаллифлар:
Юнусов М.С., академик
Власов С.И., профессор
Назиров Д.Э., доцент
Толипов Д.О., доцент


Махсус муХаррир:
Назиров Д.Э., доцент


Тақризчилар


Мамадолимов А.Т., академик
Зайнобиддинов С.З., профессор

М У + А Д Д И М А

Хозирги вақтда саноат, фан ёки ишлаб чиқаришнинг электрон асбоблар қўлланилмайдиган қандайдир бир соХасини топиш муш-кулдир. Шунинг билан бирга ушбу соХаларнинг янада ривожланиши электрон асбоблар Хиссасининг ортиши билан чамбарчас боғлиқдир. Электрон асбобларнинг бирор соХада самарали қўлланилиши ва улардан фойдаланиш ушбу асбобларнинг ишлаш тамойилларини, асосий кўрсаткичлари ва тавсифномаларини, шунингдек тайёрлаш усулларини билмасдан мумкин эмас. Хар бир ушбу бўлимлар бўйича физиканинг мос фанлари мавжуд: яримўтказгичлар ва яримўтказгич материаллар физикаси, яримўтказгич асбоблар физикаси, интеграл микротузилмалар, микроэлектроника, яримўтказгич тузилмалар тех-никаси ва бошқалар. Тайёрланаётган мутахассиснинг йўналишига боғлиқ Холда турли олий ўқув юртлари кафедраларининг ишчи дас-турларида у ёки бошқа фанга турлича соатлар ажратилади. Аммо Хамма замонавий қаттиқ жисмли электрон асбобларнинг асоси ўзига хос хусусиятларга эга яримўтказгич материалдир. Шунинг учун Хам ушбу фанни ўқитишга катта эътибор қаратилади.


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети-нинг яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси кафедрасида қа-тор йиллар давомида бакалаврлар ва магистрлар учун яримўтказгич-лар физикаси, яримўтказгич асбоблар физикаси, микроэлектроника асослари каби фанлар ўқитилиб келинмоқда. Ушбу "Электрон ас-боблар" номли китоб ушбу фанлар бўйича маърузалар ўқиш тажри-баси асосида ёзилгандир.
Китобнинг асосий мақсади замонавий электрон асбоблар Хақи-даги асосий тушунчаларни ва уларнинг ишлаш тамойилларини етар-лича содда кўринишларда баён қилишдир. Материални ёритишда математик аппаратдан фойдаланиш амалда жуда чекланган бўлиб, асосий эътибор у ёки бошқа электрон асбобнинг ишлашининг физи-кавий тамойилларини тушунтиришга қаратилган.
Биринчи боб яримўтказгичлар физикаси асосларига бағишлан-ган. Бу ерда яримўтказгич материаллар кристалл панжарасининг ту-зилиши, панжарада учрайдиган нуқсонлар ва уларнинг тавсифнома-лари кўрилади. Шунингдек, хусусий ва киришмавий яримўтказгич-лар Хақида асосий тушунчалар, яримўтказгичларда электронлар ва коваклар статистикаси, зонавий назария асослари, кристалл яримўт-казгичларда электрик бетарафлик шартлари ва электрик ўтказувчан-лик механизмлари келтирилган.
Иккинчи боб p-n ўтишнинг Хосил бўлиш физикасини тушун-тиришга ва тавсифномаларини таХлил қилишга бағишланган. p-n ўтиш Хамма яримўтказгич асбобларнинг асоси бўлганлиги сабабли, p-n ўтишдаги физикавий Ходисалар етарлича батафсил кўрилган. Ўтишнинг ишлаши унга тўғри ёки тескари кучланишлар берилган Холлар учун таХлил қилинади.
Учинчи бобда кўплаб яримўтказгич диодларнинг физикавий асослари ва уларнинг тавсифлари келтирилган. Бу ерда Шоттки ди-одлари, варикаплар, фото- ва ёритувчи диодлар, Ганн диодлари, тун-нел диодлар ва бошқа, p-n ўтиш асосидаги асбоблар каби электрон асбоблар тавсифномалари, ишлаш тамойиллари ва ўлчаш усуллари билан танишилади.
Тўртинчи боб биқутбий транзисторларнинг ишлашини таХлил қилишга бағишланган. Бу ерда транзисторларнинг физикавий асос-лари, вольт-ампер тавсифномалари ва ўлчаш усуллари кўрилади. Ге-тероўтишли транзисторлар Хақида маълумотлар келтирилган, уларни ривожлантириш йўллари кўрсатилган.
Бешинчи бобда Хамма кўринишлардаги майдоний транзистор-ларнинг ишлаш тамойиллари Хақида маълумотлар келтирилган. Транзисторлар геометрияси ва уларнинг ишчи тавсифномалари кел-тирилган.
Олтинчи боб манфий дифференциал қаршиликли электрон ас-боблар ишини таХлил қилишга бағишланган. Булар бир ўтишли транзисторлар, кўчкисимон ва туннел транзисторлардир. Бу ерда бу кўринишдаги асбобларнинг тузилиши, улаш усуллари ва ишчи тав-сифномалари келтирилган. Кўрилаётган асбоблар асосида ётувчи физикавий механизмлар батафсил ўрганилган.
Еттинчи бобда интеграл транзисторлар, яъни интеграл микро-тузилмалар таркибига кирувчи транзисторлар баёни ва хусусиятлари келтирилган. Ушбу транзисторлар ва интеграл микротузилмаларни тайёрлаш технологиялари хусусиятлари Хақида маълумотлар келти-рилган.
Саккизинчи бобда дискрет ва интеграл транзисторларни тайёр-лашнинг технологик усуллари таХлил қилинади. Транзисторлар тай-ёрлашнинг диффузиявий ва планар технологиялари баён қилинган.
Ушбу китоб яримўтказгичлар физикаси, яримўтказгич асбоб-лар физикаси, микроэлектроника, радиоэлектрон асбоблар соХасида мутахассислар тайёрловчи университетлар, институтлар ва ўрта мах-сус ўқув юртлари талабаларига Хамда шу соХа аспирантлари, илмий ходимларига мўлжалланган.

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish