Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

иккинчиси «давр». У давом этади: «Биз илгарироқ айтган эдик, замон 
– бу (бир) кеча ва (бир) кундузнинг соатлари, (ҳамда) қуёш ва ойнинг 
1
Ю.Исмоилова. Ат-Табарий вақт ўлчови тартиблари ҳақида // Шарқшунослик. 1992. №3 (мақола 
қисқартириб берилди). 


14 
фалакдаги ҳаракатини ўлчаш ва бирликларидир... шу билан бирга 
(замон) қуёш ва ойнинг фалак даражаларини кесиб ўтган йўлини 
узунлигини кўрсатади. Ўрта аср олимлари «замон» атамасида фалак 
экваторнинг даражаларини тушунишар эди. Бир сутка ичида қуёш 
360 даражани ва белгиланган миқдор «бухта»ни кесиб ўтади. 
Сутканинг ўзи эса «қуёшнинг фалакни бир нуқтасидаги иккита 
муттасил ҳолати орасида бўлган вақт муддатига» (126-бет) 
тенглаштирилади. Бу ерда гап ҳозирги вақт ўлчови тартиби асосида 
ётган қуёш суткаси ҳақида бораяпти. Каттароқ бўлган давр
бирликлари, яъни ой ва йил ҳақида ат-Табарий «Тарих бошланган 
давр ҳақидаги ҳикоя» деб аталган рисолада сўзлайди. Унинг 
айтишича, Муҳаммад пайғамбар Мадина шаҳрига раби ул-аввал 
ойида ташриф буюрган ва саналарни бир ёки икки ой билан йил 
бошидан то унинг охиригача санашга фармон берган эди. Лекин 
ҳижрат йили мусулмон йил ҳисобининг боши деб фақат халифа 
Умар даврида расмий эълон қилинган эди. Мусулмон йили ҳисобининг 
биринчи ойи сифатида муҳаррам ойи белгиланган эди, чунки бу ой
мусулмонлар ҳаждан қайтишганидан сўнг келадиган ой эди. 
Мусулмонлар йилининг ўн икки ойи 354 кунга тенг ва биз қабул қилган 
ҳозирги тропик йилимиздан ўн бир кун кам бўлиб, бир қамарий йилни 
ташкил қилади. Мазкур ой йили Абу Райҳон Беруний асарларида 
шартли йил деб аталади ва ўн икки табиий ойдан иборат бўлиб, 354 
кун ва 8 соатга баробар. Шартли йилдан ташқари табиий йил ҳам 
бўлган. Берунийнинг ёзишича, бу йил ичида «бир марта йилнинг иссиқ 
ва совуқ фасллари, ер ҳайдаш ва молларнинг болалаш вақти 
ўзгаради». Вақтни ўлчашга бўлган эҳтиёж ва уни вақт бирликлари 
билан қайд қилиш тарихий равишда одамларнинг моддий фаолияти, 
жумладан, деҳқончилик билан боғлиқ бўлган, бу, ўз навбатида, солиқ 
тузумини тазхир қилган. Шу фаолият билан турли календарларь 
тузилиши, уларнинг ислоҳотларига ҳам боғлиқ бўлган. Масалан, 
ҳижрий ой йили белгиланишидан сўнг халифа Умар даврида, 
биринчидан, белгиланган янги йил табиий йил ўртасида, иккинчидан, 
календарь ойи, йили ва астрономик ой йил ўртасида 
номувофиқликлар бошланди. Маълумки, халифалик ҳудудида солиқлар 
йилига бир ёки икки марта солинар ва ойда бир марта ой йили 
ҳисобида ҳисобланар эди. Бу нарса шаҳарларда йил мавсумига боғлиқ 
эмас эди, лекин қишлоқ ерларида, шарқшунос Адам Мец маълумоти 
бўйича, «ҳам деҳқонларни, ҳам уруғларни, ҳам ҳосилни эътиборга 
олиш керак эди, бошқа сўз билан айтганда, қуёш йилига риоя қилиш 
лозим эди». Ҳосил йиғимидан олдин солиқ солиш бефойда эди, шунинг 


15 
учун турли календар ислоҳатлари ўтказилар эди. Мусулмон 
календарида кунлар ҳисоби етти кунлик ҳафталар билан олиб 
борилар эди. Қуёш ботиш вақти кеча-кундузнинг бошланиши деб 
ҳисобланган. Мусулмон календарини бошланғич нуқтаси деб, ат-
Табарий маълумотлари бўйича Муҳаммад пайғамбарнинг ҳижрат 
тарихи эмас, балки ҳижрат йилининг биринчи ойининг биринчи куни 
қабул қилинган (622 йилнинг 16 июни). 
Вақт ўлчови тартиблари ҳақида ҳам ат-Табарий мазкур 
рисоласида баён қилади. Масалан, муаллиф ҳодисаларни вақтинча 
алоқасини англатадиган нисбий ёки қиёсий хронологияга оид бўлган 
маълумотлар беради. 
Муаллифнинг хабар беришича, қурайш қабиласининг аъзолари 
тарихни фил йили ёки Муҳаммад пайғамбар туғилган йил билан 
белгилашган, яъни улар нисбий йил ҳисоби олиб боришган. Ислом 
динидан олдин бўлган ҳодисалар зикрида муаллиф ўзи ҳам шу нисбий 
хронологияга амал қилади. Масалан, унинг хабари бўйича Фил йили ва 
«қонунсизлик уруши (қурайш ва ҳавазин қабилалари ўртасида бўлган 
уруш) орасида йигирма йил ўтган, қонунсизлик уруши ва Каъба
қурилиши орасида эса ўн беш йил ўтган». Бу ерда тарих нисбий 
равишда аниқланаяпти, яъни воқеалар орасида ўтган вақт муддати 
кўрсатилаяпти. 
«Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи»да бошқа вақт 
тартиблари, жумладан, Румлар эраси, Искандар Зулқарнайн эраси ва 
эрон эралари ҳақида маълумотлар бор. Эронликлар ҳар бир янги 
ҳукмдор тахтга ўтирган вақтни янги йил деб ҳисоблаб, ундан
бошлаб кейинги йилларни санашар эди. Араб истилоси бошланган 
даврда эронликлар Яздигерд ибн Шахриёр ибн Хусрав Парвиз 
уларнинг охирги шоҳининг тахтга ўтирган санасидан бошлаб 
ҳисобланаётган тартибга риоя қилишар эди. Эронликларнинг йил 
санаш тартиби қадимий Вавилон ва қадимий Юнонда бўлган йил 
ҳисоби тартиблари билан боғлиқ. Бу ерда ҳам тарихнинг дастлабки 
нуқтаси деб ҳар сафар янги ҳукмдор тахтга ўтирган йили 
ҳисобланар эди. Искандар ёки Селевкийлар эраси Искандар 
Зулқарнайннинг Кичик Осиёдаги ҳукмдорларидан бири Селевкийнинг 
ҳукмронлик давридан бошланади. 
Биринчи ҳижрий йилдан бошлаб асар қатъий равишда хроника-
солнома шаклига киради. Ҳар бир янги бобни муаллиф «кейин 
фалончи ҳижрий йил бошланди» деган сарлавҳа билан очади ва 
шундан сўнг шу йили ичида бўлиб ўтган воқеаларни таърифлашга 
киришади. Ҳодисаларнинг тарихлари мусулмон йил ҳисоблаш 


16 
тартиби қоидаларига мувофиқ равишда белгиланган бўлиб, уларнинг 
бўлиб ўтган йили, ойи ва ҳафтасининг кунлари кўрсатилган. Шунинг 
учун энди тарихларни ҳозирги вақт тартибига ўтказиш қийин эмас. 
Тарихларни кўрсатаётганда ат-Табарий мусулмон календари 
ойларидан фойдаланади. Бу қуйидаги ойлардир: муҳаррам, сафар, 
раби ал-аввал, раби ус-соний, жумад-ул-аввал, жумад ул охир, ражаб, 
шаъбон, рамазон, шаввол, зу-л-қаъда, зу-лҳижжа. Ойнинг кунини 
кўрсатаётганда у қуйидаги услубни қўллаган: ойнинг биринчи ўн беш 
куни ойнинг бошидан, кейинги ўн беш куни эса унинг охиридан 
ҳисоблаган. Санани кўрсатишда уларнинг тартиб рақами 
ишлатилган. Масалан 203 ҳижрий йилда (819 йил) бўлган кун
тутилиши ҳақида ат-Табарий шундай ёзади: «Шу (203) йилда 
якшанба куни зу-л-ҳижжа ойининг охиригача икки кун қолганида кун 
тутилиши бўлди, қуёшнинг ёғдуси хиралашиб, учдан бир қисми 
кўринмай қолди. Бу ерда ҳисоб ойнинг охирида бораяпти. Бошқа бир
парчани олсак, у ерда ҳисоб ойнинг бошидан бошланган: «Муҳаммад 
ибн Мусо ал-Хоразмийнинг сўзларидан айтишларича... ал-Маъмун 
Ҳасан ибн Саҳл олдига Фам ас-Силҳга рамазон ойининг саккизинчи 
кунида (825 йилнинг 23 декабри) жўнаб кетди...». 
Юқорида келтирилган маълумотлардан хулоса қилиб айтиш 
мумкинки, «Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи»дек аҳамиятли 
асарда келтирилган маълумотларни, шу жумладан, хронологик 
маълумотларни тадқиқот қилиш, IX-Х асрлардаги тарихнавислик 
тараққиёти даражаси ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконини 
беради.

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish