Тавсия этилган адабиётлар рўйхати
1. Historickа chronologie / Marie Blаhovа. – Praha : Libri, 2001. – 948 s.
2. Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H.
James Birx, editor. 2009 by SAGE Publications, Inc.
3. Roger Beck. A brief history of ancient astrology. 2007. BLACKWELL
PUBLISHING 9600 Garsington Road, Oxford OX4 2DQ, UK.
4. Theodossiou E. Th. The christian chronologies ofthe creation
andtheview of modernastrophysics. //Astronomical and Astrophysical
Transactions. Vol. 23, No. 1, February 2004, pp. 75–80.
5. Раҳмонқулова З. Хронология.
Т.: Voris, 2013.
6. Раҳмонқулова З. Хронология.
Т.: А.Навоий номидаги Ўзбекистон
Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006.
7. Иофе В.Г.,Чориев З.У. Хронология ва метрология. – Т., 2003.
Cеминар саволлари:
1.
Хронология ҳақида тушунча беринг.
2.
Тарихий хронологиянинг аҳамияти, астрономик хронологиянинг
предмети ва геохронологик даврлаштириш ҳақида тушунча беринг.
3.
Европада хронология фанининг вужудга келиши ва тараққиёти.
4.
Ўрта Осиё олимларининг хронология ривожланишига қўшган
ҳиссалари.
5.
Вақтнинг бошланғич ўлчов бирликлари
13
ҚЎШИМЧА ЎҚИШ УЧУН
1
Х асрнинг энг йирик арабийнавис тарихчиларидан Абу Жаъфар
ат-Табарийнинг машҳур асарларидан бири унинг “Тариху-р-русул ва-
л-мулук”китобдир. Бу асарга “дунё яратилиши”дан бошлаб, то 915
йилгача, яъни муаллифнинг ўзи шоҳид бўлган воқеалар кирган. Ушбу
мақоланинг тадқиқот мавзуси мазкур асардаги хронологик
маълумотларга бағишланади. Бу маълумотлар махсус билим соҳаси –
хронология, яъни турли тарихий ҳодисалар, факт ва ҳужжатларнинг
саналарини аниқловчи ва солиштирувчи фаннинг тадқиқот
объектидир. Шу билан бирга, хронология вазифасига турли вақт
ўлчови тартиблари, вақт бирликларини, уларнинг ривожланишини ва
бир-бирига кўрсатган таъсирини аниқлаш киради. Хронология турли
манбаларда келтирилган саналарни аниқлаб, уларни ҳозирги вақт
ўлчови тартибига мослаштиради. Ат-Табарийнинг “Пайғамбарлар
ва подшоҳлар тарихи” даги хронологик маълумотлар ичига биз вақт,
асосий вақт бирликлари (сутка, ой ва йил), турли вақт ўлчови
тартиблари, жумладан, ҳижратдан олдин ва кейин бўлган
тартиблар ҳақидаги маълумотларни киритдик.
Яқин ва Ўрта Шарқда хронологияга илм сифатида қизиқиш IX-
Х асрларда Аббосийлар сулоласи халифалигида пайдо бўлган
тарихнавислик билан боғлиқ. Бу даврда яшаган араб тарихчилари
ўзларига хос бўлган «дунё тарихлари»ни яратишган.
Ат-Табарий ўз «Тарихи»нинг бошида китобхонларни асарнинг
мақсади ва мазмуни билан таништириб, биринчи ҳадисни араб
тилида «вақт», «аср», «пайт» ва «замон»ни англатадиган «замон»
атамасига изоҳ беришга бағишлайди. Унинг айтишича, «замон-
(бир) кеча ва (бир) кундуз соатларидир ва бу (атама) узоқ ёки қисқа
бўлган вақт муддатини (англатиш) учун ишлатилади». Яъни,
«замон» деганда «(бир) кеча ва (бир) кундуз соатлари»ни ёки бир
суткани, шунингдек, кўпроқ ва озроқ муддатли вақт оралиғини
тушуниш мумкин. Чунончи, бирорта султоннинг султонлик даврини
мисол сифатида ат-Табарий қуйидаги «Амир ал-Ҳажжожнинг
замони» деган иборани келтиради, демак, бу калимани «Амир ал-
Ҳажжожнинг султонлик даври» деб тушуниш керак. Ат-Табарий
«замон» атамасига иккита маъно киритади: биринчиси - «сутка»,
Do'stlaringiz bilan baham: |