Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet59/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Иккинчидан, миллий ўзликни англаш туйғуси, этник жиҳатдан насл-насабини излашга интилиш ўсиб бормоқда.
Бу борада Марказий Осиёнинг янги мустақил давлатларида диннинг, хусусан, ислом динининг роли тўғрисида ғарбий европалик экспертларда шаклланган фикр эътиборга молик. Уларнинг фикрича, Марказий Осиё халқларининг миллий жиҳатдан тикланиши даврида ислом бир-бирига қарама-қарши вазифаларни бажаришга қодир. Зотан, четдан туриб билдирилган фикр кўпинча кўзгудаги аксини кўрмоқдан кўра яхшироқ ва фойдалироқдир.
Бир томондан, ислом динининг маданий қадриятлари ва анъаналари, жаҳон миқёсида ислом дини қолдирган жуда улкан маънавий мерос нафақат минтақамизнинг тарихий ривожланишига кўп жиҳатдан қўшилган ҳиссани, балки унинг хозир шаклланиб бораётган сифат жиҳатдан янги қиёфасини ҳам белгилаб бермоқда.
Иккинчи томондан, ислом динидан сиёсий кураш учун, омманинг сиёсий онгига таъсир кўрсатиш воситаларига эга бўлиш учун қурол сифатида фойдаланилади. У бир туғ вазифасини бажаришга қодир. Бу туғ остида эса аниқ бир дастурий мақсадларни изловчи эмас, балки фақат бир кўрсатмага — ҳокимият учун кураш олиб бориш ҳақидаги кўрсатмага амал қилувчи кучлар бирлашади.
Учинчидан, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳадаги кескин ўзгаришлар. Бу энг муҳими бўлса ҳам ажаб эмас.
Ўтиш давридаги ислоҳотларнинг муқаррар қийинчиликлари, аҳолининг объектив табақалашув жараёни ва мулкдорлик белгиси бўйича табиий тафовутлар аҳолининг бир қисмини ўз фаровонлигини таъминлаш мақсадида куч-ғайратлари, билимлари ва қобилиятларини ишга солишдан чалғитмокда. Уларни совет руҳидаги нуқтаи назардан ёндашган ҳолда ҳаёлий ва ёлғон тенгликка, ортиқча зеб-зийнат ва исрофгарчиликларга қарши соҳта курашга ундамоқда. Аслини олганда, бу — одамлар ўртасидаги соҳта тенгликка ва жамиятни қиёфасиз бир ҳолатга келтириб қўядиган текисчиликка қайтишни ёқлаб чиқиш.
Ана шундай бир шароитда ваҳҳобийлик каби ғояларнинг алдамчи жозибаси ўзини яққол намоён этмоқда. Турғунлик, танглик ва жамиятнинг парчаланиш йилларида ажнабий ваҳҳобийликнинг оммага ёқиш йўлидаги уринишлари адолатни юзаки тушуниб тарғиб қилишда, исломнинг маънавий-ахлоқий меъёрларига қаттиқ риоя этишни талаб қилишда ҳамда зеб-зийнатдан ва манфаатпарастликдан воз кечишни эълон қилишда намоён бўлмоқда. Афсуски, бундай даъватлар Марказий Осиёнинг айрим минтақаларида яқин ўтмишда ва ҳозирги кунларда ҳам кенг ёйилди ва қўллаб-қувватлаб келинди.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish