Мустаҳкамлаш учун саволлар
Экстремизм – ғоявий-мафкуравий таҳдид эканлиги.
Экстремизмнинг бугунги кўринишлари.
Ҳақиқий дин ва динни сохталаштиришга уринишлар.
Экстремизмнинг диний бағрикенгликка зидлиги.
16-мавзу:Ақидапарастлик, Экстремизм, Терроризм.
Режа
Ақидапарастлик ва диний ақидапарастлик тушунчаларининг маъно-мазмуни.
Ақидапарастлик ғояси ва мафкурасининг шаклланиши, унинг сабаблари.
Глобаллашув ва ақидапарастлик ғояларни олдини олиш шарт-шароитлари ва омиллари.
Дин ва Жаҳон динлари тушунчаларининг маъно-мазмуни.
Ҳар қандай дин кишиларнинг эътиқодига таянади. Эътиқод сўзи арабча бўлиб «еътақада» сўзидан олинган, мазмуни ишонч, комил ишонч демакдир. Инсоннинг ўз олдида турган мақсад ва ғояларнинг ҳақ эканлигига ишониши. Дин ҳам кишилар эътиқодининг бир кўриниши саналади.
Дин – арабча сўз бўлиб, мулк, ҳукм, ҳисоб, жазо, тадбир, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, йўл тутиш, эътиқод қилиш каби кенг маъноларни билдиради. Қуръони каримда ҳам «Дин» турли маъноларда 100 дан ортиқ маротаба ишлатилган. Юқоридагилардан кўринадики, динда бир томондан Аллоҳнинг мулки, ҳукми, қиёматдаги ҳисоб-китоби, осий бандаларини (гуноҳкорларни) жазолаши, тадбир қилиши мавжуд. Иккинчи томондан динда банданинг бўйсуниши, итоат қилиши, ибодати, парҳезкорлиги (гуноҳ ишлардан сақланиши), Аллоҳ кўрсатган йўлни тутиши, эътиқод қилиши кабилар бор. Булардан эса дин Аллоҳ билан бандалари орасида бўлиши керак бўлган алоқаларнинг тўплами эканлиги келиб чиқади.
Дин тўғрисидаги диний таълимотларда диннинг келиб чиқиши ва ривожланиши илоҳиёт нуқтаи назаридан изоҳланиб келинади. Жумладан, Аллоҳ ўзи яратган инсоннинг табиатини билганидан ва унинг ўзи яратган бу дунёда қандай яшаб ўтиши учун энг яхши йўлни кўрсатиб, унга динларни юбориб турган. Инсон жамияти содда бўлган даврда Аллоҳ дин ҳукмларини ҳам содда қилган. У инсониятни аста-секин тарбиялаб ўстира бориб илоҳий динни ҳам мукаммалаштира борган. Бир диннинг вазифаси битгандан сўнг унинг ҳукмини бекор қилиб, ўрнига ҳукмлари мукаммалроқ бўлган кейинги динни юборган. Ўзи юборган янги диндан олдинги динни эса амалдан қолдирган. Инсоният камолига етганда Аллоҳ ислом динини – охирги, мукаммал ва боқий дин қилиб юборган. Диний адабиётларда динларни илоҳий-самовий ва соҳта динларга бўлиб кўрсатилади. Аллоҳ томонидан инсонлар ичидан пайғамбар танлаб олиб, у орқали диний таълимотлар бандаларига етказилган бўлса, бундай динлар илоҳий бўлади. Ҳозирги кунда яҳудийлик (иудаизм), насронийлик (христианлик) ва ислом илоҳий динлар ҳисобланади. Қолган динлар одамлар томонидан яратилган соҳта, қалбаки динлар деб қаралади.
Шундай қилиб диний нуқтаи назарга кўра дин – илоҳий, ғайри табиий кучларга, худога, пайғамбарларга, фаришталарга, муқаддас китоблардаги баёнларга, оҳиратга, бутун яхши ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик яратганнинг иродаси билан бўлишига ишонмоқлик, шайтон ва иблислардан сақланишдир.
Дин – инсоннинг муқаддас илоҳий куч – Худо мавжудлигига асосланган онгли дунёқараши, ҳиссиёти, эътиқод қилиш ва ҳатти-ҳаракатлар мажмуидир.
Қисқача айтганда дин – бу инсон иродасидан юқори турувчи зотга иймон (ишонч) келтириш, кучга эътиқод қилиш демакдир.
Илмий диншунослик нуқтаи назаридан дин – табиат, жамият, инсон ва унинг онги, яшашдан мақсади ҳамда тақдири инсониятни бевосита қуршаб олган табиатдан ташқарида бўлган, уни яратган, айни замонда инсонларга бирдан-бир «тўғри», «ҳақиқий» ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўрганадиган илоҳий қудратга ишонч ва ишонишни ифода этадиган қараш, таълимотдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |