Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Экстремизмни олдини олишда миллий ғоянинг ўрни



Download 0,97 Mb.
bet58/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Экстремизмни олдини олишда миллий ғоянинг ўрни.
Адолат юзасидан шуни эътироф этиш керакки, диний фанатизмнинг “отилиб чиқиши”га соф диний зиддиятлардан кўра кўпроқ ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилинмаганлиги сабаб бўлади. Аслини олганда, айни шу муаммолар бошқача фанатизмни, дейлик, большевистик, миллатчилик руҳидаги фанатизмни келтириб чикаради.
Диний тизимларнинг ўзи ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишнинг самарали дастурларини таклиф қилишдан олис. Диний фундаменталист-ларнинг амалдаги динлар вужудга кела бошлаган дастлабки шарт-шароитларга қайтиш ҳақидаги даъватларини эса асосли ва реал чора деб ҳисоблаб бўлмайди.
Сўнгги ўн йилликлар мобайнида дунёда дин омилининг фаоллашуви советлардан кейинги маконда ҳам ўз аксини топди. Тўғри, маъмурий- буйруқбозлик тизими ҳукмронлик қилган шароитларда ҳам диний ҳаёт ҳеч қачон тўхтаб қолган эмас. У ғоят ўзига хос шаклу шамойил касб этган эди, холос. Бироқ 80-йилларнинг охири – 90-йилларнинг бошлари, бир томондан, жамиятда диннинг мавқеи қайта тикланган, иккинчи томондан эса, ана шу асосда можаролар чиқиши учун сабаблар шаклланган давр бўлди.
Бу фикрнинг долзарблиги минтақадаги давлатларнинг мустақиллигини қарор топтириш ва мустаҳкамлаш даврида минтақамизда ислом омили ва унинг хилма-хил кўринишлари фаоллашуви сабабларига эътибор билан қарашни талаб қилмоқда.
Биринчидан, аввалги мафкуравий тасаввурлар ва қадриятлар тизимининг емирилиши ҳамда муайян вақт мобайнида пайдо бўлган бўшлиқнинг ўрнини тўлдириш заруратидир.
Коммунистик мафкура маънавий қашшоқлиги, фанатизми ва миллатларга қарши қаратилганлиги билан шўро ҳокимиятидан кейинги маконда диний фундаментализм ва анъанавийлик учун шароит яратди. Ислом динидагина эмас, балки яҳудолик, христиан конфессиялари — Рус православ, Рим-католик, Арман-григориан, Лютеран черковларида, баптистлик ва бошқа жамоаларда ҳам шу ҳол рўй берди.
Биз буларнинг барчасини 100 дан ортиқ халқ ва миллат, 15 диний конфессия вакиллари яшаётган Ўзбекистон мисолида яққол кўришимиз мумкин бўлди.
Собиқ СССРдаги ҳукмрон коммунистик партиянинг жиловбардорлари диний жамоаларни халқларнинг ақл-идрокини эгаллаш учун курашда ўзларининг рақиби деб ҳисоблар эди. Улар ўзининг бутун фаолияти давомида динни камситиш, руҳонийларни йўқотиш ва омон қолганларини бўйсундириш учун энг кескин чораларни кўрган эди. Дин сунъий равишда мафкуравий курашнинг ўта қизғин жабҳаларидан бирига айлантириб қўйилган эди. Ислом динининг ўн минглаб мўътабар руҳонийлари катағон қилинди. Минглаб мачитлар ва юзлаб мадрасалар бузиб ташланди. Бу обидаларнинг кўпчилиги халқимиз учун, инсоният цивилизацияси учун бебаҳо меъморий ва тарихий қадрият ҳисобланар эди. Диндорлар оммасининг аксарият кўпчилиги 90-йилларнинг ўрталарига қадар Қуръони каримдан эркин баҳраманд бўлолмаган эдилар.
Мазкур сабабларга кўра, Марказий Осиёдаги исломий маърифат тақиқлаб қўйилган собик совет республикаларида чин маънодаги билимдон ислом мураббийлари камайиб кетган эди. Натижада ҳар хил хурофий ирим-сиримлар, баъзан жаҳолатпараст удумлар ривож топди. Бундай “чаламуллалар” ҳозирги кунда баъзан энг олий хақиқатни фақат уларгина билишларини, уни бутун аҳолига зўрлаб қабул қилдиришни ва одамларнинг тақдирини ҳал этиш ҳуқуқини даъво қилиб чиқмоқдалар.
Биз Ўзбекистонда ҳозир ҳам, келгусида ҳам совет даврининг салбий тажрибасига, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида гувоҳи бўлганимиз янги хатоларга йўл қўйишни хоҳламаймиз.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish