Халқаро террористик ташкилотлар ва унга қарши курашда жаҳон тинчликсевар кучларни ўрни.
Ўзбекистон давлати истиқлолнинг тарихан қисқа, аммо ғоят сермазмун йиллари давомида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг бевосита раҳбарлигида адолат устуворлигига асосоланган эркин, демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишда ўзбек моделига асос солди. Марказий Осиёда барқарорлик таянчи бўлган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий юксалишига, ҳафсизлиги ва барқарорлигига очиқдан-очиқ таҳдид солаётган дин ниқоби остидаги экстремистик кучлар, фундаменталистлар, сепаратчилар ва халқаро террорчилар, ўта хавфли жиноятчилар. Дунёнинг турли бурчакларидаги ашаддий террорчи ҳамтавоқларининг моддий ва мафкуравий мададига таянган ҳолда юртимиз сарҳадларини бузиб ўтишга уринмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Презденти Ислом Каримов 1993 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотни бош Ассамблиясининг 48 сесиясида сўзлаган нутқида ҳалқаро жиноятчилик, айниқса унинг ўта хафли кўриниши ҳисобланган халқаро терроризм ҳамда наркобизнесга қарши курашда дунёдаги тинчликсевар давлатлар кучларини бирлаштириш ва мувафиқлаштириш ташаббуси билан чиққан эди. Халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг охирги йигирма йил давомида тобора хавфли тус олиб, кучайиб бораётганлиги жаҳонда жиноятчиликнинг кескинланувига таъсир этди.
Ҳозирда террорчилик миқёси кенгайиши хафи янада яққалроқ кўзга ташланмоқда. Айрим маълумотларга кўра, террорчилар ядровий, кимёвий ва биологик қуроллардан ҳам жиноий мақсадларни амалга оширишда фойдаланиш билан таҳдид қилишлари мумкин. Шунингдек, улар инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таъсир этмаган ҳолда компютер тармоқларидан ҳам жиноий қилмишлари йўлида фойдаланиб, ҳарбий ҳаракатларни бошлаш ниятида эканлиги маълум.
Кейинги йилларда содир қилинаётган террорчилик жиноятларининг кўпчилиги замирида сиёсий мақсад ётиши аниқланган.
Террорчиликка ва террорчилик ҳаракатларига асосланган жиноий фаолиятларга наркотик моддалар билан ноқонуний олди-сотди қилиш, жуда катта миқдорда бойликка эга бўлиш мақсадида шаҳсларни гаров сифатида тутқинликда сақлаш, қўпорувчилик, рекет, шахсларнинг соғлиғи ёки мулкига жиддий зарар етказиш каби жиноятларнинг содир этилаётгани ҳам мадад бўлмоқда.
Террорчилик каби жиноятлар ХХ асрнинг маҳсули эмас, бу жамият тараққиётига йўлдош жиноятлардан биридир. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, бу юридик атама, «террорчилик» деб юритила бошлади. ХХ асрнинг 30 йилларида Европадаги қатор давлатлар ва собиқ Иттифоқ олимлари ҳамкорлигида террор ёки террорчилик актини жиноят ҳуқуқи фанининг долзарб муаммоси тариқасида ўргана бошладилар. Шу даврдан бошлаб, террорчилик муаммоси акс эттирилган қатор халқаро ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.
Террорчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик зарур эканлиги ҳақидаги биринчи халқаро ҳужжат «Терроризм тўғрисида огоҳлантириш ва унинг олдини олиш» деб номланган ва 1937 йилда Давлатлар Иттифоқи томонидан ўтказилган халқаро конференсияда муҳокама қилинган. II жаҳон уруши арафасида ўтказилганлиги билан тарихда ўчмас из қолдирган мазкур конференсияда террорчиликнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш масаласининг муҳокама қилинишига ўша даврда Европа давлатларидаги айрим раҳбарлар ва сиёсий арбобларга нисбатан террорчилик актлари содир этиш ҳолларининг кўпайганлиги туртки бўлган. Конвенсияда халқаро террорчилик акти тушунчаси, унинг объекти, жиноят субъекти маслалари баён этилган.
Ушбу ҳужжатда экстразация, яъни бир давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган жиноятчи жисмоний шахснинг иккинчи бир давлатга берилиши ҳақида ҳам алоҳида қоида мавжуд.
Бу муҳим ҳужжат 24 давлат томонидан имзоланган бўлсада, ратификация қилинмаган, ундан амалиётда фойдаланиш чораси кўрилмаган. Шунга қарамасдан бу конвенсия ўтган аср давомида террорчилик билан боғлиқ сиёсий-ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишда асос бўлган бир қатор кўп томонлама халқаро ҳужжатларнинг қабул қилинишига туртки бўлди. БМТ томонидан давлатларнинг терроризмга қарши ўзаро ҳамкорликда, баҳамжиҳат, биргаликда қатъий курашини ташкил этишни кўзда тутган қатор конвенсиялар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг террорчиликни бартараф қилиш билан боғлиқ фаолияти:
Биринчидан, террорчиликнинг ҳар қандай кўринишларга зарба бериш;
Иккинчидан, террорчиликни қўллаб-қувватлаётган давлатларга қарши жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда курашни давом эттириш;
Учинчидан, Халқаро террорчиларни жазолаш механизмидан тўлиқ фойдаланиш ва террорчиликка қарши курашда бошқа давлатларга кўмаклашиш каби принсиплар асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Зеро, бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилаб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланмаса, халқаро терроризмга қарши курашда самарали натижаларга эришиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |