Мустаҳкамлаш учун саволлар
Миллатпарварлик ва агрессив миллатчилик тушунчаларининг бир-бирига зидлиги.
Бугунги дунёда агрессив миллатчилик кўринишлари ва уни мавжудлик сабаблари.
Агрессив миллатчиликни маҳаллийчилик, уруғ-аймоғчиликнинг радикал кўриниши эканлиги.
Агрессив миллатчиликнинг миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда зарарли оқибатлар.
10-мавзу: Неонацизм ва сепаратизм ғоявий-мафкуравий таҳдид кўринишлари.
Режа
Ирқчилик, янги ирқчилик ва сепаратизм тушунчаларининг маъно-мазмуни.
Глобаллашув шароитида неонацизм ва сепаратизм кўринишларининг ўзига хос жиҳатлари.
Ирқчилик –янги ирқчилик ва сепаратизм тушунчаларининг маъно – мазмуни
Неонацизм ва сепаратизмни олдини олиш шарт-шароитлари ва омиллари.
Ирқчилик — ирқий камситиш сиёсати. Инсон иркларининг жисмоний ва руҳий жиҳатдан ҳар хиллиги, ирқий тафовутларнинг жамият тарихи ва маданиятига ҳал қилувчи таъсири, одамларнинг азалдан олий ва паст иркларга ажратилганлиги ҳақидаги қоидаларга асосланади. Шу даъволарга кўра, олий ир»клар гўё бошқа ирклар устидан ҳукмронлик қилишга даъват этилган, цивилизациянинг бирдан-бир бунёдкорларидир, паст ирклар эса юксак маданиятни яратишга ва уни ҳатто ўзлаштиришга хам қобилиятсиздир. Француз Ж. А. Гобино 19-а. ўрталарида биринчи бор ирқчилик ғоясини суриб, орийларни “олий ирқ” деб эълон қилади. Ирқчилик фашизмнинг расмий мафкурасига айланган. Ирқий камситиш, кишиларнинг бирон-бир гуруҳини ирқий ва этник аломатига кўра мажбуран ажратиш ҳамда апартеидни оклашда Ирқчиликдан фойдаланилади. Ирқчилик сионизм билан ҳамоҳанг. Ирқчилик халқаро хамжамият томонидан қабул қилинган бир қанча ҳужжатларда, жумладан, Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенцияда кескин қораланган. Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 31 авг. да мазкур Конвенцияга қўшилган.
Сепаратизм (франц. сепаратисме — ажратилган) — ажралишга, алоҳидаликка интилиш, давлатнинг бир семики миллий, диний, этнографик, сиёсий, иқтисодий сабабларга кўра, ажратиб олиб янги давлат тузилмаси тузиш ёки мамлакатнинг бир қисмини мухториятга айлантириш ҳаракати.
Сепаратизмнинг кучайиши ёки пасайиши ташки ва ички омилларга боғлиқ бўлади. Мамлакат ҳудудида ҳар бир миллат, элат, халқнинг манфаатидан келиб чиқиб сиёсат юритилса, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши, ўзини шу мамлакатнинг тенг ҳуқуқли фуқароси сифатида ҳис қилиши учун ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий шартшароитлар яратилган бўлса, сепаратизмга ўрин қолмайди ва аксинча. Кўпинча ички сабабларни кучайтирувчи, гижгижловчи, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчи кучлар сепаратизмнинг пайдо бўлиши ва кучайишига олиб келади.
Тарихда сепаратизм ҳаракатлари кўп бўлган, улар аксарият ҳолларда можароларга, низоларга олиб келган ва фуқаролар уруши орқали кечган. Ҳозирги вақтда Россиянинг Чеченистонидаги, Туркиянинг курдлар, Испаниянинг басклар яшайдиган ҳудудлари, Канада Квебекидаги ҳаракатларни сепаратизмнинг кўринишларидан ҳисобланади. Сепаратизм миллий озодлик ҳаракатидан фарқланади.
Миллатчилик терроризмининг турли-туман кўринишларига сепаратизм терроризмини (миллатчи сиёсий озчилик томонидан мустақиллик ёки автономияга эришиш учун амалга ошириладиган терактлар, ЭТА, корсикалик террористлар), миллий-озодлик терроризмини (мустамлака ва ярим мустамлака мамлакатларда давлат суверенитетига
эришиш учун террордан фойдаланиш), репрессив-миллий терроризмни (муайян давлат ичидаги миллатлараро низолар жараёнида имтиёзли миллат гурухларининг бир миллатли давлат ташкил этиш мақсадида миллий озчилик талабларини террор йули билан бостиришида, ўз навбатида миллий озчиликнипг террорга террор билан жавоб беришида намоён бўлади), худудий-сепартизм терроризмини (оз тарқалган ходиса бўлиб, бунда муайян давлат ичидаги хукмрон миллат берилишини талаб қиладилар) киритиш мумкин.
Бундан ташқари дунёкараш терроризми ҳам мавжуд
бўлиб, хукмрон сиёсий меъёрлар ва муносабатлар билан муроса қилишии истамаслик ундаги асосий хусусиятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |