Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet39/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Минтақавий можаролар ва унинг сабаблари.

  2. Минтақавий можароларнинг турли минтақаларда намоён бўлиш хусусиятлари.

  3. Минтақавий можароларнинг хавф-хатарли эканлиги ва унинг олдини олишда дунё ҳамжамияти, халқаро ташкилотларнинг роли.

  4. Тинчлик учун кураш, ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришиш. Минтақавий можароларни ҳал этишнинг муҳим шарти.

9-мавзу: Агрессив миллатчилик-ғоявий-мафкуравий таҳдид.
Режа

  1. Глобаллашув шароитида миллатлар ва миллий муносабатлари.

  2. Миллатлараро муносабатларда агрессив миллатчилик кўринишлари.

  3. Агрессив миллатчилик – ғоявий-мафкуравий таҳдид эканлиги.


Глобаллашув шароитида миллатлар ва миллий муносабатлар.
Бугунги дунё манзарасини кузата туриб, америкалик таниқли сиёсатшунос Самюэль Хантингтоннинг Учинчи жаҳон уруши ҳақидаги каромати тўғримикан, деган хаёлга ҳам борасан, киши. “Менинг фикримча, – деб ёзган эди у, – янги шаклланаётган дунёда ихтилофлар манбаи мафкура ҳам, иқтисод ҳам бўлмайди. Инсониятни ажратиб турган қалтис чегара ва асосий ихтилоф манбаи маданият бўлиб қолади. Миллий давлатлар халқаро муносабатларда бош иштирокчи мақомида қолса-да, глобал сиёсатнинг энг йирик ихтилофлари турли миллат ва тамаддунга мансуб гуруҳлар ўртасида юз беради. Ушбу тамаддунларни ажратиб турувчи чизиқлар келажакда фронт чизиқлари бўлади”30.
Бироқ, таажжубки, миллий-маданий ихтилофлар алоҳида жамиятлар ичида ҳам содир бўлмоқда. Бунга мисол қилиб айрим ислом мамлакатларидаги шиа-сунний ихтилофларини, Туркия, Исроил ва Ҳиндистонда кўп йиллардан буён давом этаётган, Миср, Сурия каби араб мамлакатларида эса кейинги вақтларда авж олган дунёвий бирлашмалар билан диний ҳаракатлар ўртасидаги тўқнашувларни, Жанубий Африка Республикасида “Африка ренессанси” боис юзага келган тангликларни тилга олиш мумкин.
Миллатчилик ва ирқчилик келтириб чиқарган ана шу ва бошқа фожиалар, энг аввало, ушбу қутқулар сабабини қатъий аниқлаб олишни тақозо этади. Ҳар икки бузғунчи кайфиятнинг пайдо бўлиш сабаблари ғоят мураккаб ва хилма-хил. Мутахассислар бу борада бир нечта омилни келтиради. Масалан, Клиффорд Гирц (См.: Гирц К. Интерпретация культур. – М.: РОССПЭН, 2004) ва Жон Хатчинсонлар (Сее: Ҳутчинсон Ж. Тҳе Дйнамиcс оф Cултурал Натионалисм. Ревисед эдитион. – Лондон: Ҳарпер Cоллинс, 1994) миллатчиликни этник ўхшашликнинг сақланиши оқибати деб талқин этса, Эрнест Геллнер (См.: Геллнер Э. Нации и национализм. – М.: Прогресс, 1991) эса уни саноатлашув шароитидаги сиёсий ва маданий ўзгаришлар маҳсули деб ҳисоблайди. Майкл Хитчер (Сее: Ҳечтер М. Интернал Cолониалисм: Тҳе Cелтиc Фринге ин Бритиш Натионал Девелопмент, 1536-1966. – Беркелей: Университй оф Cалифорниа Пресс, 1975) мазкур феноменни дунё мамлакатларининг иқтисодий нотекис ривожланишига кам тараққий этган чекка ҳудудлар аҳолисининг сепаратив жавоби деб изоҳласа, Эрик Хобсбаум (См.: Хобсбаум Э. Нации и национализм после 1780 года. – СПб: Алетейя, 1998) уни капиталистик муносабатлар туфайли миллий давлатчилик қарор топиши натижаси деб тушунтиради. Ниҳоят, Александр Кинг ва Бертран Шнайдер миллатчиликни миграциянинг тезлашиши ҳамда ишсизликнинг ўсиши билан боғлиқ “ҳимояланиш ирқчилиги” дея талқин этади31. Юқоридаги қарашларни умумлаштирган ҳолда миллатчилик ва ирқчилик кучайишининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий омилларини қайд этиш мумкин.
Устига-устак, ҳозир ирқ ва миллат доирасидан кенгроқ миқёсдаги ихтилофлар ҳам авж олмоқда. Чунончи, кўплаб сиёсатшунослар ғарб ва ислом тамаддунлари ўртасидаги зиддият бугун реал воқеликка айлангани ҳақида фикр билдираётир. Бундай чигал аҳвол ушбу муаммо устида жиддий бош қотиришни, миллий-этник ихтилоф ва зиддиятлар олдини олиш бўйича ялпи чора-тадбирлар ишлаб чиқишни тақозо этади. Хўш, бунда нималарга эътибор қаратмоқ лозим? Авваламбор, миллатлараро зиддиятлар иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг давоми эканини ёдда тутиш зарур. Ҳар қандай давлатнинг миллий сиёсати эса тизим ўлароқ мафкуравий, иқтисодий, маданий унсурлардан иборат. Бундан ташқари, у тил, кадрлар, таълим-тарбия, оммавий ахборот воситалари, хавфсизлик сингари кўп жиҳатдан ўзаро туташ масалаларга ҳам боғлиқдир. Агар шулардан биронтаси назардан қочирилса, зиддиятлар кучайиши учун қулай шароит вужудга келади. Бир сўз билан айтганда, миллий-этник муносабатлар ялпи ёндашувни тақозо этади. Ушбу соҳада шошма-шошарлик билан бир ёқлама қарорлар чиқариш фақат зарар келтиради, холос. Икки йилдирки, баъзи Европа давлатлари раҳбарлари бир вақтлар танланган мультимаданий сиёсат ўзини оқламагани ва барбод бўлгани ҳақида гап сотмоқда. Аслида эса, Европода миллий-этник муносабатлар кескин тус олишига пухта ўйланмаган миграцион сиёсат, ҳал этилмаётган ижтимоий муаммолар ва яна бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда. Баъзан эса бунинг ортида муайян сиёсий кучларнинг “ўйин”и тургани ҳам рост. Чунончи, бундай кучлар толерантлик ниқоби остида худбин геосиёсий мақсадларини амалга оширмоқчи бўлаётганини пайқаш қийин эмас. Бундай “ўйин”нинг охири, авваламбор, уни ташкил этганлар учун вой бўлиши шубҳасиз.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, миллий масала ва динлараро муносабатлар ҳам давлатнинг, ҳам жамиятнинг доимий эътиборини талаб этади. Биринчи президентмиз Ислом Каримов 2012 йил 9 майда “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан берган интервьюсида жаҳондаги баъзи давлат ва минтақаларда миллатчилик кайфияти кучайиб бораётгани, бу эса мудҳиш оқибатларга олиб бориши мумкинлиги ҳақида гапирар экан, бундай таҳдидларни дарҳол пайқаб, тезда бартараф этиш бугунги кун талаби эканини таъкидлаб, жамоатчиликда ушбу офатга нисбатан ҳушёрликни ошириш лозимлигини алоҳида уқтирди. Зеро, миллатчилик ва экстремизм “уруғи”, одатда, кишилар улар ҳақида етарли билим ва маълумотга эга бўлмаган, бу қутқуларга ўз муносабатини аниқ белгилаб олмаган муҳитда тез илдиз отади.
Ўзбекистон мустақилликка эришган илк кезларданоқ миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, она диёримизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатлар ривожи учун тенг шароит яратиш давлат миллий сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди. Хусусан, 1992 йил 13 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика байналмилал маданият марказини тузиш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Ушбу Қарор мустақиллик даврида ҳукуматимиз қабул қилган илк ҳужжатлардан бири эди. Бугун миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга доир бир қанча қонунлар ишлаб чиқилиб, улар ижроси юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилгани, қолаверса, олис даврлардан халқимиз қон-қонига сингиб кетган ўзга миллатларга нисбатан хайрихоҳлик, бағрикенглик туйғуси боис юртимизда осойишталик, барқарорлик ҳукм сурмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу борада шундай дейилади: “Ўзбекистон миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида ўз анъаналарига доимо содиқ бўлиб, бу йўлдан ҳеч қачон оғишмасдан илгари боради.
Мамлакатимизда турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга биринчи даражали эътибор қаратилади.
Бу – бизнинг энг катта бойлигимиз ва уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир”32. Алоҳида қайд этиш лозимки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг ялпи мажлиси томонидан муҳим бир ҳужжат – “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилинди ва Юртбошимиз мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббусини 2017 йил сентябрь ойида Бош Ассамблеянинг 72- сессиясида илгари сурган эди33. Ушбу ташаббуснинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган 193 та давлат кенг қўллаб-қувватлагани жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларига берилган юксак баҳо ва эътироф сифатида барчамизга катта мамнуният ва ғурур-ифтихор бағишлайди.
Хулоса қилиб айтиш жоизки, миллатчилик ва шовинизм кайфиятининг кучайиши-ю, миллий ва диний ихтилофларнинг аланга олишига турли-туман, баъзан ҳатто арзимасдек туюлган омиллар ҳам сабаб бўлади. Шунга кўра, ушбу муаммо давлатнинг ҳам, жамиятнинг ҳам мунтазам эътиборини талаб қилади ва пухта ўйланган оқилона сиёсат юритишни тақозо этади.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish