Мустаҳкамлаш учун саволлар
Конструктив ғоялар кўринишларини қиёсий таҳлил этинг.
Конструктив ғояларнинг жамият тараққиётига ва турли халқлар мақсадлари билан муштараклигини асосланг.
Деструктив ғояларнинг инсоният тарихида салбий оқибатларини ва зарарини асосланг.
Ижтимоий ҳаётнинг турли хил мафкураларга асосланиши. Якка мафкура ҳукмронлигига интилишнинг салбий оқибатлари.
8-мавзу: Глобаллашув ва минтақавий можароларнинг ғоявий-мафкуравий жиҳатлари.
Режа
Хавфсизликка таҳдид, унинг сабаблари ва кўринишлари.
Минтақавий можаролар хавфсизликка таҳдид кўриниши эканлиги, унинг ўзига хос кўринишлари.
Хавфсизликка таҳдид, унинг сабаблари ва кўринишлари.
Минтақавий можароларни олдини олишнинг шарт-шароитлари ва омиллари.
Икки мафкурага асосланган тузумнинг кураши ва бу курашнинг халқаро хаётнинг ҳамма соҳаларига соя ташлаши остида ўтган кучли қарама-қаршилик барҳам топди. Аммо шундан кейин ҳам бизни қуршаб турган дунё, кўплар кутганидек, осойиштарок, бўлиб қолгани йўк. Унда можаролар камаймади. Дунёда янги тартибларни шакллантириш жараёни минтакалар даражасидаги ва минтақалар ичидаги эскидан сақланиб келаётган, зимдан тугаб ётган, хар хил тарихий, этник, сиёсий, диний ва бошқа сабабларга эга бўлган можароларнинг кескинлашуви билан бирга юз берди. Бу можаролар илгари икки тузумнинг дунё миқёсидаги қарама-қаршилиги доирасида кўпинча у ёки бу кучлар қутбининг манфаатлари йўлида “бостириб келинган” эди. Бундан ташқари, янги минтақавий можароларнинг вужудга келиши ва уларга турли ташқи кучлар ўз жуғрофий-стратегик интилишлари доирасида жалб этилишидан иборат хавфлар ҳам мавжуд.
Сўнгги беш йил ичида машъум мазмунга эга “минтақавий можаро” деган ибора ҳамманинг қулоғига ўрнашиб, оддий бир ҳолга айланди. Минтақавий можаролар дунёнинг ривожланган минтақаларига ҳам, ривожланаётган минтақаларига ҳам хос тус олди.
Телерепортерларнинг ҳиссиз шарҳлари ва газеталарнинг жанговар тўқнашувларда руй берган навбатдаги қурбонлар хақидаги катга сарлавҳалари ортида миллионлаб кишиларнинг такдири, уларнинг дард-аламлари ва чекаётган жафолари кўмилиб кетмоқда. БМТнинг ҳозирги вактда бугун дунёда қарийб 50 миллион кочок борлиги ҳақидаги сўнгги маълумотлари кишини бефарк қолдириши мумкинми? 1996 йилда бошқа мамлакатларда бошпана топган 13 миллион киши руйхатга олинган. Фуқаролар уруши туфайли 30 миллионга яқин одам ўзи яшаб турган жойларини ташлаб, бошқа мамлакатларга қочоқ, сифатида кетишга мажбур бўлган. Ўз чегараларидан узокда бўлсада, зўравонликка ва бутун-бутун халқларнинг қонли фожиаларига жамиятнинг кўникиб қолишидан хам дахшатлирок нарса борми ўзи? Муайян бир шахснинг ё тушуниб етмаслик, ёки хотиржамликка берилиши туфайли келиб чиқадиган бундай фуқаролик позициясининг хавфи очиқдан-очик куч ишлатиш билан таҳдид қилишдан кам эмас-ку, ахир. Бундай позиция мамлакатимиз фуқаролари ва раҳбарлари учун мутлако номакбулдир.29
СССР парчаланиб кетганидан кейин бизнинг иродамиз ёки интилишимизга боғлик, бўлмаган ҳолда Ўзбекистон амалда фронт яқинидаги давлатга айланиб қолди. Унинг ташқи чегараларида — Афғонистон ва Тожикистонда сўнгги йилларда юз минглаб инсонлар хаётига зомин бўлган иккита танглик аланга олиб турибди.
Афгонистондаги тангликнинг чуқурлиги ва кескинлигини, унинг минтақавий ва дунё миқёсидаги жуғрофий-сиёсий жараёнларга таъсирини эътиборга олиб, бу фожиани кўлами ва хавфи жиҳатидан ҳозирги дунёнинг энг катта минтақавий можаролари жумласига киритиш мумкин.
Юз бераётган ходисаларнинг фожиали томони шундаки, кўп йиллик ички қуролли ва сиёсий қарама-қаршилик натижасида вазиятнинг шундай авж олиб бориши бу мамлакатларни ўз-ўзини ҳалок қилиш ва давлатчиликдан маҳрум бўлиш ёқасига олиб келиши мумкин.
Келгуси авлод вакиллари уруш оловини ёкишга ундаган сабаб ва баҳоналар учун замондошларимизни кечирмасалар керак. Тарих ўз ҳукмини
чиқарар экан. Ҳамма вақт шолини курмакдан ажратади ва ғаразли, худбин максадларини кўзлаб халқ манфаатларини ниқоб қилиб олувчи шахсларнинг ўзларини оқлаш учун келтирадиган кибр-хаволаи иборат далилларини қабул қилмайди. Курашаётган тарафлар ўз нуқтаи назарлари ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтириб, можарони қанчалик чуқурлаштириб борсалар, бу можаро унинг қатнашчилари қўлга киритаётган ютуклардан кўра бекиёс даражада кўп нарсани йўқотишларига олиб келиши мумкинлиги шунчалик ойдинлашиб бораверади. Миллионлаб кишиларнинг тақдири хавф остида қолар экан буни хеч қандай мақсад билан оқлаб бўлмайли.
Уруш жамият ва давлатнинг ҳолатига фалокатли таъсир кўрсатади. Бу урушнинг табиий йўлдоши бўлган иқтисодий вайронгарчиликдангина эмас, балки миллатнинг келажаги учун муҳим ахамият касб этувчи бошқа соҳаларда ҳам намоён бўлади. Қандай бўлмасин, ватандошлар ўртасида нифоқни авж олдириш, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган қочоқлар окими, жамиятда жиноятчи унсурларнинг кўпайиши, урушни пул топишнинг ягона манбаига айлантириш, миллатнинг генофондига путур етказиш, ёш авлодни хатто бошлангич таълим олиш имкониятидан ҳам маҳрум қилиш шу халқнинг келажагини таъминлай олади дейишга кимнинг ҳам қурби етади ёки виждони йул қўяди?
Жаҳон цивилизацияси ХХI асрни кўзлаб яшамокда. Шундай вақтда Афғонистонда юз бераётган можаролар ва уларнинг оқибатлари бу мамлакатлар тараққиётини кам деганда ўнлаб йилларга орқага улоқтириб ташлади. Бу ҳол у ердаги вазиятдан кўриниб турибди. Уруш маддоҳлари ўз ватандошларини бу қурбонлар зарур эканлигига, ана шу қурбонлар эвазига ёркин келажакка эришиш мумкинлигига ишонтирмоқчи бўладилар.
Шундай экан, минтақавий можаролар жамиятимиз фаровонлиги ва республикамиз тараққиёти учун қандай хавф туғдирмокда? Бир қарашда, Ўзбекистан чегараларига яқин жойларда юз бераётган барча низолар давлатимиздаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни сақлаб туришга бевосита алокаси йўкдек туюлади. Бундан буён ҳам ташвишли ҳодисалар бизни четлаб ўз йўлидан ривожланаверади, барқарорлик ўз-ўзича сақланаверади, мамлакатнинг келажаги эса ўз-ўзидан таъминланган, дея фикр юритишни ҳам сиёсий, хам фуқаровий калтабинликдан бошқа нарса эмас.
Афтидан, ана шундай “яхши ниятли кишилар”нинг кўпчилиги тинчлик ва тартибни таъминлаш, можаролар ва улар келтириб чиқарадиган салбий жараёнлар бизнинг она заминимизга кўчиб ўтишига йўл қўймаслик муҳим. Бу ўринда хаммага яхши маълум бўлган бир ҳақиқат — кескин муаммолар, шу жумладан теварак- атрофимиздаги мавжуд муаммолар хам инкор этилмаслиги лозим. Акс ҳолда бу можаролар тангликка олиб келиши, бошқариб бўлмайдиган танглик эса ривожланиш йўлида учраган барча нар- саларни вайрон қиладиган, давлат чегараларини ва ўзга сиёсий. Иқтисодий, этник ва бошқа воқеликларни тан олмайдиган фалокатга айланиб кетиши мумкинлигини ёдга олиш ўринли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |