Глобаллашув натижаларининг конструктив ва деструктив ғоялар билан боғлиқлиги. унинг кўринишлари, хилма-хиллиги ҳамда тараққиётга турли хил таъсири, оқибатлари
Жамият ҳаётида конструктив фикр, конструктив ғоя ва мафкуралар, конструктив мулоқот, конструктив қарор ва ислоҳотлар ва ҳакозолар ишлатилади. Бу белгиланган ва қабул қилинган қарорларнинг амалий тузилишга эга эканлигини кўрсатади.
Конструктив ғоялар юртни обод, халқ ҳаётини фаровон қилишдек олийжаноб мақсадлари билан ажралиб туради. Авестода “Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал” қўллаш ҳам конструктивлик касб этади. Чуқур тарихий негизи эса “Ўзимни эзгу фикрга, эзгу сўзларга, эзгу ишлар амалига бахшида қиламан, барча ёмон фикрлардан, ёмон сўзу ишлардан юз ўгираман”, деган ғоялардан иборат. Файласуф Суқрот адолатга хилоф бўлган давлат бошқарувининг барча шаклларини танқид қилади, адолатли, демократик давлат бошқарувни ёқлаб чиқади. Хитой мутафаккири Конфуцийнинг фанлар ижтимоий келиб чиқиши ёки жамиятдаги мавқеи орқали эмас, балки одамийлик, адолатпарварлик, ҳақгўйлик каби фазилатларга эришиши туфайли камолотга эришади, деган ғоялари, шунингдек Абу Наср Фаробий, Алишер Навоийнинг инсонпарварлик ғоялари конструктив ғояларга мисол бўлади. Ҳинд халқининг буюк фарзанди Махатма Ганди конструктив ғоялари билан ҳиндлар билан мусулмонларни, дин билан сиёсатни бирлаштиришга ҳаракат қилган.
Конструктив ғоялар инсонни улуғлайдиган, унинг куч ғайрати ва салоҳиятини ошириб халқи, Ватани, бутун инсоният учун фойдали ишлар қилишга сафарбар этадиган, ўзида тараққиёт, маърифат, дўстлик, тинчлик, адолат, ҳалоллик, поклик каби эзгу хис туйғуларнинг уруғини мужассам этадиган ғоялардир.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мафкурага шундай таъриф берган: «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараш ва минталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги куни ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси, деб биламан»27.
Фанда яхши, бунёдкорлик ғоялар қаторида унга қарши бўлган бузғунчи – деструктив ғоялар ҳам ажратилади. Деструктив ғоялар инсон ва жамиятни тубанликка бошлайдиган, одамларни ғаразли ният ва қабиҳликка ундайдиган, давлат ва жамиятни парокандалик ва ҳалокатга етаклайдиган ғоялардир. Инсониятга таҳдид солиб келган деструктив ғоялар Ватансизлик ғояси, космополитизм, ҳеч қандай қонун қоидаларни тан олмай, барча нарсани инкор этишга даъват этувчи нигилизм, бирор шахс ёки миллатни бошқалардан устун қўядиган шовинизм, зўравонлик васвасасига берилиб, ўз эҳтиёжларини бошқа халқлар ҳисобига қондиришни мақсад қилиб қўйган буюк давлатчилик, тажовузкорлик, неофашизм ғоялари шулар жумласига киради.
Ақидапарастлик, диний экстремизм, халқаро терроризм ғояси, маънавий таҳдид, ахборот урушлари, оммавий маданият кўринишлари. Одам савдоси билан бирга агрессив миллатчилик, сеператизм ғоялари ҳам моҳияти билан деструктив ғоялардир. Улар эзгу мақсадларни кўзламайди. Бундан ташқари лоқайдлик, бефарқлик, эгоизм, сотқинлик каби салбий ҳолатлар ҳам инсоният тараққиётига, Ватан равнақига хизмат қилмайди.
Хуллас, вайронкор, ёт ғоялар кўринишлари бўлган коммунизм ғояси, космополитизм ғояси, буюк давлатчилик ғояси, ирқчилик ғояси, агрессив миллатчилик ва миллий айирмачилик ғоялари деструктив характерга эга.
Улар қуйидаги хусусиятларда намоён бўлади.
Ғоявий якка ҳокимликка интилиш;
Демократик қадриятларни тан олмаслик;
Фикрлар плюрализмини рад этиш;
Жамиятда ижтимоий-сиёсий беқарорликка мойиллик;
Мутлақ ҳақиқатга даъво қилиш;
Ягона, ҳукмрон мафкурага уриниш;
Ижтимоий ихтилофларни қўллаш;
Ақидапарастлик ва сиёсий экстремизм ва х.
Диний экстремизм, жангариликни тарғиб этиш, сохта диний ақидалар, ақидапарастлик, халқаро терроризм, наркобизнес, ноқонуний қурол савдоси эса ғайриинсоний, ёт ғояларнинг ташкилий асослари ҳисобланади. Шулар орқали улар ўз ёвуз ниятларини амалга оширадилар. Ғоявий таъсир шакллари уч хил бўлиб, улар индивидуал, жамоавий, оммавий таъсир шаклларидир. Тушунтириш, ишонтириш каби ғоявий таъсир услубларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |