Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Жаҳонда турли мафкуралар, унинг намоён бўлиш шарт-шароитлари ва омиллари



Download 0,97 Mb.
bet30/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Жаҳонда турли мафкуралар, унинг намоён бўлиш шарт-шароитлари ва омиллари

Инсоният тарихи турли ғоялар, улар асосида шаклланган мафкураларнинг юзага келиши, ривожланиши ва кураши тарихидир. Тарихнинг ҳар бир даврида инсоният тараккиёти билан боғлиқ ғоя ва мафкураларда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий қарашлар ўз ифодасини топган.
ХХ аср инсоният тарихида «техника асри», «ахборот асри» сифатида алоҳида ажралиб туради. Аммо ушбу асрга хос айрим бўзгунчи мафкураларнинг пайдо бўлиши инсоният тафаккури ғалабаси фан – техника ютукларидан ўзларининг гаразли максадларини амалга оширишга хизмат қилади. Масалан, ХХ аср 30-йилларида Италия ва Германиядаги фашизм мафкураси нафакат италян ва немис халқининг, балки дунёдаги миллионлаб инсонларнинг бошига чексиз кулфат солгани тарих варакларида ўз ифодасини топган.
ХХ асрнинг I- ярми мустамалакачилик сиёсатининг кучайиши, унга карши халқларнинг миллий-озодлик қарашлари ва йирик империалистик давлатларнинг ер юзини бўлиб олишга интилиши билан кечса, иккинчи ярми кутб Ўртасидаги «совук уруши» ва унинг авж олиши, ҳар икки тўзум тарафдорларининг ғоявий кураши, жахоннинг деярли ярми хукмронлик қилиб келган социализмнинг инкирозга юз тутиши, натижада унинг урнида бир канча давлатларнинг мустақилликка эришуви билан ҳарактерланади.
ХХ асрда юксак илмий-техникавий тараккиёт, глобаллашув жараёнлари, бир томондан, инсон акл-идроки имконятларига, келажакка ишончини орттирган бўлса, иккинчи томондан Хиросима, Нагасаки, Чернобиль фожеалари, оммавий киргин куроллари, эқологик ҳалоқатлар, маънавий таназзул каби умумбашарий муаммолар ҳам юзага келди.
Бугун турли қарашлар, ғоявий курашлар исканжасида яшаяпмиз. Инсон калби, унинг маънавиятини эгаллаш учун кураш авж олган. Дунёда ҳарбий куроллардан кўра мафкуравий таъсир орқали эгалик қилиш, ўз гегемонлигини ўрнатишга интилаётган кучлар ўзларининг ғаразли максадлари йулида ҳар кандай усул ва воситаларни ишга солишга интилмоқдалар. Шундай таҳликали даврда мавжуд ғоя ва мафкуралар мазмун-моҳиятини англаб етиш ва унга қарши қалбимизда мафкуравий иммунитетни ҳосил этмоқ учун бу бузғунчи ғоя, мафкураларнинг келиб чикиши, тарихий негизи, амал қилиш тамойилини, инсонга нечоғли таъсир кучини ўрганиш муҳимдир.
ХХ асрда инсон ҳуқуқлари учун кураш асри, сиёсий онг ва мафкураларнинг ривожланиши асри бўлиб кирди. Инсоният тарихида илк бор БМТ томонидан «Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларацияси» ҳужжатининг кабул қилиниши мустамлака ва ярим мустамлака халқларига мустақиллик бериш масалалари ҳар качонгидан ҳам долзарб масала эканлигидан далолат эди.
Бу асрда Буюк Британия, Франция, Германия, Австралия, Венгрия, Усмонли Турклар, Португалия каби давлатлар ўз мустамлакаларидан ажралдилар, шунингдек мустамлакачи империя собик Совет давлати кулади.
ХХ аср мустамлакачи империяларнинг емирилиши ва кулаш асри бўлиб ҳам тарихда учмас из қолдирди.
ХХ аср инсоният бошига мисли курилмаган азоб-укубатларни олиб келди.
Биринчи ва иккинчи жаҳон урушларида миллионлаб одамлар қирилиб кетди. Урушдан сўнг юзага келган бир-бирига душман икки қутбнинг Ўртасидаги давом этган «Совуқ уруш» аянчи туфайли инсоният цивилизациясини бир эмас, бир неча бор йўқ қилиб ташлашга кодир куроллар яратилди. Гарчи, Совет давлати кулаб 1991 йил тарихда қутблар Ўртасидаги курашга барҳам берган бўлсада инсоният учун дунёдаги хавф-хатар бутунлай тугамади. «Дунё ҳамон мўртлигича қолмокда». Инсоннинг калби, маънавиятини эгаллашга интилаётган ҳар қандай ғоя, мафкура, албатта, муайян мақсадга асосланиб иш кўради. Шунингдек, ХХ асрдан ХХI асрга етиб келган ғоя мафкуралар илдизи инсониятнинг тарихи, ўзок утмиши билан боғлиқ тарихий таракиёт жараёнига ҳам эга ғоялардан бири космополитизм ва индивидуализм ғояларидир.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish