ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
М. Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
“Қурилиш технологияси ва уни ташкил этиш” кафедраси
ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАНИДАН
4- Мавзу ўқув материаллари (маърузалар матни)
Тузувчи: доцент А. Саматов
Самарқанд-2022
4-мавзу: Грунтга ишлов бериш технологияси
Режа:
1.Умумий қоидалар. Ер иншоотлари турлари.
2.Грунтга ишлов бериш технологик жараёнининг таркиби.
3.Грунтларнинг қурилишга алоқадор хусусиятлари.
4.Ер ишлари бажарилишидаги тайёрлов ва ёрдамчи жараёнлар.
Таянч иборалар:
Котлован, траншеялар,свалка, карер, тайёргарлик ва ёрдамчи жараёнлар, лойли грунтлар,
грунт зичлиги, қиялик тиклиги, вакуум усули, электроосмос ҳодисаси.
1.Умумий қоидалар. Ер иншоотлари турлари.
Қурилиш – монтаж ишларини бажариш, биринчи навбатда, бино ва иншоотдарнинг ер остки қисимни барпо этишда, катта ҳажмдаги ер ишларини бажариш билан боғлиқ. Ер ишлари оғир ва кўп меҳнат талаб қиладиган қурилиш ишлари турига киради, маълум даражада табиий-иқлим омилларга ва мураккаб шароитга боғлиқ, шунинг учун лойиҳачилар, технологлар ва қурувчиларни олдидаги асосий вазифалардан бири, қурилиш майдондаги ер ишлар ҳажмини камайтириш имконини берадиган усул ва технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдир.
Унга қуйидагилар киради: ер иншоотлари конструксияларини такомиллаштириш, жой релфидан фойдаланиш, тик деворли котлован ва траншеяларни барпо этиш, грунтни кучириш ва кучириш ҳажмларини минималлаштириш, коммуникасияларни траншеясиз усулда ётқизиш, грунтнинг қурилиш хусусиятларини ошириш (геосинтетик материалларни қўллаш маҳкамлаш, арматуралаш ва бошқалар). Бунга ер ишларини механизасиялашни такомиллаштириш, ер иншоотини лойиҳа геометриясини таъминлаш имконини берадиган, ишчи жиҳозлари алмаштириладиган машиналарни қўллаш киради.
Ер ишлари нол сиклдаги мажмуали ишларга тааллуқли бўлиб, уни таркибига қуйидагилар киради: котлован ва траншея қазиш, дренаж барпо этиш, бино ости асосини мустахкамлаш ва тайёрлаш, пойдевор ва деворларни, қаватлараро ёпмаларни, тунелларни барпо этиш, пойдевор ва котлован қиялиги орасидаги бўшлиқни грунтни қайта тўкиб тўлдириш ва бошқалар. Нулевой сиклдаги ишлар, бинонинг ер остки қисми барча коммуникасиялар билан бирга ва ер ости иншоот элементлари барпо этилгандан сўнг тугалланган ҳисобланади.
Ер ишлари энг оғир ва меҳнатталаб қурилиш ишларига киради. Улар, тўрт гуруҳга ажратилган турли усуллар билан бажарилади: механик, гидравлик, портлатиш ва қўлда. Бундан ташқари баъзи ҳолларда грунтни кўтариш қобилиятини ошириш учун, у зичланади, бурғулаш усули билан ишланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |