6. Мавзу Электр монтаж ишларини ташкил этиш



Download 36,5 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi36,5 Kb.
#127259
Bog'liq
6 Электр монтаж ишларини ташкил этиш


6. Мавзу
Электр монтаж ишларини ташкил этиш

  1. Электр монтаж ишларини ташкил этишда муҳандислик ишларини бажарилиши

  2. Электротехника саноатида жиҳозларни монтаж қилиш

Электр жиҳозлари қувватларининг катта диапазонда бўлиши, конструктив тузилмалари, турлари ва бажарилиш шаклларининг хилма-хиллиги, уларни монтаж қилишнинг кенг кўламли ва хилма хил бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, монтаж қилиш, одатда, ишлаб чиқарган заводнинг йиғиш цехда эмас, балки истеъмолчи корхонасида амалга оширилиши сабабли, монтаж қилишни ташкилот этиш ва ўрнатиш ўзига хослиги билан фарқ қилади. Хусусан, бу монтаж ишларини энг оддий воситалар ёрдамида амалга оширишга интилишда намоён бўлмоқда. Россия, Хитойда, бошқа саноати ривожланган давлатлардаги каби, мижоз билан асосан шартномалар асосида ишлайдиган ихтисослашти-рилган ташкилотлар мавжуд бўлиб, бу монтаж қилувчи корхоналар худудий тузилмаларга бўлиниб, монтаж қилишдан ташқари, ишга тушириш, созлаш ишлари, ҳамда алоҳида илмий-техник лойиҳалар-ни яратиш, саноат корхоналарида серияли равишда ишлаб чиқарил-майдиган конструкциялар ва махсулотларни яратиш билан шуғулланадилар. Йирик саноат корхоналарида, айниқса ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш даврларида, аксарият, хос электр монтаж цехлари ёки бўлинмаларини ташкил этилади.


Электр монтаж ишларини ташкил этиш шундай муҳандислик ишларини бажаришни ўз ичига оладики, унинг давомида қуйидагилар яратилади:

  • мазкур энергетик объект электр қисмининг лойиҳа-смета хужжатларини ўрганиш асосида техник лойиҳа;

  • иқтисодий асослаш;

  • ишни ташкил этиш лойиҳаси;

  • ишлаб чиқаришнинг лойиҳаси;

  • ишни ташкил этиш учун зарур бўлган чизмалар, монтаж схемалари ва ишни бажаришнинг технологик картаси;

  • монтаж ва ишга тушириш – созлаш ишларини бажаришнинг тармоқ графиги тузилади.

Ишлаб чиқаришнинг муҳандислик тайёргарчилигини ишлаб чиқаришнинг махсус хизматчилари - ишлаб чиқарувчи (прораб)лар ва усталар (мастера) бажарадилар, уларга монтаж ишларини бошқариш юкланади. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришни тайёрлаш гуруҳига монтаж қилинадиган барча объектларининг лойиҳа-смета хужжатларини қабул қилиш, текшириш, қайта ишлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш вазифалари юкланади. Зарурат бўлганда гуруҳ, монтаж ишларининг индустриализация даражасини ошириш ва ностандарт қисмларни турдошлари билан алмаштириш мақсадида, лойиҳани такомиллаштириш ва тузатиш ишларини олиб боради.
Электр монтаж ишларини бажаришда асосий хужжат бўлиб, электр қурилмасининг тасдиқланган лойиҳаси ҳисобланади, барча электр монтаж ишлари унга мувофиқ бажарилиши шарт. Лойиҳага бирор ўзгартиришларнинг киритилиши фақат лойиҳа муаллифлари, яъни лойиҳалаш ташкилотининг келишуви билан амалга оширилиши мумкин. Ишлаб чиқаришда, талаблари сўзсиз бажарилиши шарт бўлган бош хужжатларга, амалдаги ЭУТҚ ва ҚМҚ киради ва улар асосида ишлаб чиқариш, монтаж қилишнинг йўриқномалари,технологик карталар режалари яратилади, ҳамда ишлаб чиқарган заводнинг тақдим этаётган жиҳозлари ва материалларига йўриқномалар тайёрланади. Объектларда электр монтаж ишларини ишлаб чиқариш режасисиз бажаришга қатъиян йўл қўйилмайди.
Электротехника саноатида жиҳозларни монтаж қилиш учун турли технологик карталар ишлаб чиқилган, улар бир хил турдаги қайдномалар, графиклар ва жадвалларни татбиқ этиш имкониятини яратадилар. Барча лойиҳа-техник хужжатларни буюртмачи таҳлил қилади, хужжатлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун монтаж қилиш корхонасига жўнатилишидан аввал, буюртмачи томонидан имзоланиб, «Ишлаб чиқаришга рухсат этилади», деган тамғаси босилади.
Барча турдаги электр монтаж ишлари икки босқичда бажарилади. Биринчи босқичда устахоналарда деталларни таёрлаш ишлари ва объектларда ташкилий ишлар бажарилади. Иккинчи босқичда - объектда электр монтаж ишлари амалга оширилади. Электр жиҳозларини монтаж қилиш мўлжалланган хоналар қуйидаги умумий талабларни қониқтириши шарт: улар қуруқ, ёруғ, салқин, тоза, чанглар ва буғлардан озод бўлиши шарт; монтаж қилиш вақтида жиҳозларни енгил киритиш ва ечилаётган (демонтаж)да енгил чиқариш имконини бериши, монтаж қилишда шу хонада жойлашган бошқа ҳиҳозларни ечмасдан, шикастламас-дан ишлаш, техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатацияда персоналга тўсиқсиз кириб чиқиш имкониятини бериши шарт.
Цемент чанги ускуналар учун зарарли бўлганлиги сабабли (у чулғам изоляциясини емиради, подшипник, ўтказгич, шина ва контактларни ифлослантиради), электр машиналар ва трансфор-маторлар монтаж қилиниши бошланишига қадар хона, у билан бирга ўрнатиладиган пойдевор ва уни тайёрлаш ишлари тугатилган бўлиши шарт. Агар қурилиш ишлари тугатилишигача монтаж ишларини кечиктириш имкони бўлмаса, у холда монтаж қилинаётган ёки ўрнатиб бўлинган жиҳозларни девор билан ўраб қўйиш ёки беркитиб қўйиш зарур.
Электр машиналарини монтаж қилиш даврини қисқартиришда монтаж ишларини механизациялаш ва индустриаллаш муҳим аҳамиятга эга. Комплекс механизациялашда электр машиналарини монтаж қилишнинг барча асосий ишлари механизацияланган асбоблар ва машиналар ёрдамида бажарилади. Монтаж қилишда механизациялаштириш даражаси оширилса, монтаж қилиш давомийлиги ва ишларнинг нарҳи пасаяди.
Монтаж ишларини индустриализациялаш деганда, электр монтаж ишларининг бир қатор қисмларини электр машиналари жойлашган хонадан ташқарида - заводлар ва монтаж қилиш бўлинмаларда бажариш эвазига иш муддатини қисқартириш, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган бир қатор тадбирлар мажмуаси тушунилади. Индустриализациялаш усулларини қўллаш натижасида жиҳозларнинг бутлиги сақланади, ускуна ишлашининг ишончлилиги ва ҳавфсизлик даражаси ортади, жиҳозларни ишга тушириш муддатини камайтиради.
Download 36,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish