Эхтимол, В ҳолат d ҳодисанинг сабабидир.
Демак, ўхшашлик методининг мохиятини куйидагича
ифодаласа бўлади:
Агар ҳодисанинг кузатилаётган ҳоллари учун фақат
битта ҳолатгина умумий бўлса, ана uiy ҳолат мазкур
ҳодисанинг сабабидир.
Ухшашлик методининг амалга ошиш механизми куйи
даги мантикий амалларни ишлатишни ўз ичига олади.
Биринчидан, ўрганилаётган ходисанинг тахминий сабабла
ри хдқвда маълумотлар тўпланади. Бизнинг шаклда бу А, В, С,
Д, Е ҳолатлари d ҳодисасвдан аввал келиб, унинг пайдо бўли-
шига сабаб булувчи холатлар сифатида олиб каралган. Уни «А
ёки В ёки С ёки Д ёки Е d хддисасини келтириб чикаради»
шаклидаги дизъюнктив хукм деб кабул килсак булади.
Иккинчидан, мавжуд холатлар ичидан кузатилаётган
ходиса билан зарурий равишда боғланмаган, сабабий ало-
кадорликка хос белгиларга эга бўлмаган ҳолатлар чикариб
юборилади. Юкоридаги схемада d ходисаси биринчи холда
Д ва Е ҳолатлари, иккинчи холда А ва С ҳолатлари,
учинчи
холда А ва Е холатлари бўлмаганда хам вужудга келяпти.
Ана шунинг учун улар зарурий равишда боғланмаган ва
демак, унинг сабаби бўла олмайдиган холатлар сифатида
муҳокамадан чикариб юборилиши керак. Уни, «А хам С
ҳам Д ҳам Е хам d ходисасининг сабаби эмас», деган
кўринишдаги инкор хукмдан иборат, деб олишимиз мумкин.
Бу амалдан кейин ходисанинг асл сабаби бўлиши мум
кин бўлган холатлар доираси кискаради.
Учинчидан, барча холлар учун ўхшаш бўлган, ҳамма-
сида турғун равишда такрорланадиган холат ажратиб оли
нади.
Бизнинг шаклда у В
ҳолатидан иборат.
Айнан ана шу холат кузатилган холларда бошка ўхшаш
холатлар бўлмагани учун, ходисанинг сабаби бўлса керак,
деб тусмол килинади.
Юқорида содир этилган мантиқий амаллар натижалари
ни тўплаб, тартибга солсак, юритилган муҳокаманинг уму
мий шакли айирувчи-қатъий силлогизмнинг тасдиқ-инкор
(tollendo ponens) модуси шаклида эканлигини кўрамиз:
А ёки В ёки С ёки Д ёки Е d ҳодисасини келтириб
чикаради.
А хам С хам Д хам Е хам d ходисасининг сабаби эмас.
Эҳтимол, В
холат d ходисанинг сабабидир.
Бунинг символик ифодаси куйидагича бўлади:
р V q V г V s V t,l р,1 г,] s,l t
q
Шуни айтиш керакки,
ухшашлик методидан фойдаланиб,
хосил килинган хулосанинг асосланганлик даражаси кўп
омилларга, хусусан, кузатиш ва эксперимент ўтказилаётган
ш ароитларни нг хилм а-хиллиги, кўриб чиқилаётган
ҳолларнинг микдори ва шу кабиларга ооғлиқ. Агар ўхшаш
холат кузатилаётган ҳоллар сони канчалик кўп бўлса, у
холат турли хил шароитларда хар хил бошка холатлар би
лан турлича комппексларда олинса, унинг вужудга келаётган
ҳодисанинг сабаби булиши эҳтимоли ортади.
Лекин шунга қарамасдан бу метод воситасида олинган
хулосанинг чинлиги эҳтимолий характерга эгалигича кола-
веради. Тўлиқсиз индукция учун характерли бўлган тажри-
банинг тугал бўла олмаслиги мана шунда намоён булади.
Хусусан, ҳодисадан аввал келадиган ҳолатларнинг
барча-
сини аниклаш имконияти бўлмагани учун ҳодисанинг асл
сабаби бўлган ҳолат ана шу номаълум ҳолатлар ичида
колиб кетган бўлиши мумкин. Ана шунинг учун ҳам бизнинг
мисолимиздаги барча кузатилган холларда такрорланувчи
В холати бошка холатлар билан бир комплексда келадиган
ёки ходисанинг асл сабаби бўлган
номаълум X холатига
эргашиб юрадиган ҳолат бўлиши мумкин.
Ўхшашлик методини куллаш натижасида олинган ху
л о с а ход и садан аввал к ел ад и ган барча х о л атл ар
аниқланганда, яъни сабаб бўлиши эхтимол килинган
холатлар ёпик тизимни ташкил этганда, шунингдек, бу
холатлар ўзаро бир-бирига таъсир ўтказмайди,
деб олиб
каралгандагина чин бўлиши ва аргументлаш жараёнида
ишончли асос сифатида қўлланилиши мумкин.
Шунга қарамасдан ўхшашлик методи ходисанинг са
бабини у ҳакда турли гипотезалар куриш оркали аниклашда
мухим ахамиятга эга. Ундан илмий билишда жуда хам
самарали фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: