Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet15/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

3-расм Жисмоний ривожланиш даврлари

Бу қонуниятларни билиш учун юракнинг тузи­ли­­ши ҳамда юрак қон - томирлари тизими деб, умумий ном билан аталувчи юрак билан қон - томирлар тизими ишлаши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш керак.


Қизил қоннинг катта қон айланиш доираси бўйлаб одамнинг бутун танасини айланиб чиқиши учун ҳаммаси бўлиб 23 секунд керак.Олимлар одамнинг бутун қони тахминан 5 литр эканлигини ва у юракдан бир минутга қолмай ўтишини, бир сутка ичида эса юрак қонни бутун гавда бўйлаб 1500 мартадан 2000 мартагача ҳайдашини аниқлаб бердилар.
Юрак мускуллари бир кеча-кундузда қарийб 100 000 марта қисқаради. Ана шу давр ичида юрак қонимизни томирларга ҳайдамай, уни бирорта цистернага қуйганда эди, бу цистернада 6 тоннадан 8 тоннагача қон йиғилган бўларди.
Вазни атиги 300-400 граммгина келадиган кичкинагина юрак шу қадар катта ишни бажаради. Юракнинг оғирлиги шунчалик енгил бўлса-да, у ўз фаолиятини одамнинг кун бўйи қилган ишининг тахминан 1|10-1|15 улуши­га тенг даражада кучайтира олади, бошқача қилиб айтганда, юрак мускуллари тананинг бошқа аъзоларига қараганда ўртача оғирлик бирлиги ҳисобида энергияни 10 баробар ошира олади.
Юракнинг дардга чалинишида, унинг ҳаракат қобилиятлари оғир иллатлар натижасида бевақт ишдан чиқиб қолишида аксарият инсоннинг ўзи айбдордир, деб муболағасиз айтиш мумкин. Бу ўринда эрта қариш ва бевақт ўлим тўғрисида гапирмасак ҳам бўлади.
Агар ҳаётда камдан-кам учрайдиган туғма юрак-томир тизими камчиликларини ҳисобга олмасак, ҳозирги замон фани юрак касал­лиги пайдо бўлиши ва авж олишида энг аввало руҳий асаб ва эмоционал бузи­лиш­лар, жисмоний томондан ҳаддан ташқари зўриқиш, турли йўл билан заҳарланиш, биринчи галда спиртли ичим­лик­лар ва никотин заҳарлари, овқатни кўп истеъмол қилиш натижасида семириб кетиб, модда алмаши­нувининг бузилиши рўй бериши асосий сабаблардандир, деб ҳисоблайди.
Шамоллашдан келиб чиқадиган юқумли касалликлардан тортиб, то ревматизмгача бўлган касалликлар кўпинча юракнинг зарарлани­шига сабаб бўлади.
Қон айланиш, қон-томирн тизимининг ривожланганлиги. Қон ҳаракати организмни барча тўқималари ва ташқи муҳит ўртасидаги модда алмашинувини таъминлайди ва ички муҳитни маромда ушлаб туриш гемостаз ролини бажаради. Қон айланиш тизими тўқималарга кислород, сув, оқсил, углеводлар, ёғ, мине­рал моддалар, витаминларни етказиб беради ва уларни парчаланиши орқали ишлаб чиқарган ис гази карбонад ангидрид ва бошқа зарарли маҳсулотларни чиқариб ташлайди.
Жисмний ривожланганликка мавжуд ижтимоий тузум, ундаги муҳит, ижтимоий шароитнинг таъсири муҳим роль ўйнаганлиги ҳозирги кунда сир эмас.Азал-азалдан инсонлар ўз жисмининг ривожланганлиги устида бош қотириб ўша давр­нинг муҳити, шароити, назарий билимлари заҳирасига таян­ганлар.
Дастлаб жисмоний ривожланганлик, рассомлар томонидан турлича тал­қин қилинган. Кузатишлар натижаларига таяниб, инсон танасини тузилиши (ривожланганлиги даражаси)ни аниқлашда унинг жисмидан бир қисмини ажратиб олиб, шу қисм ўлчами асосида тананинг умумий ўлчамини яратиш йўли­дан борганлар.
Масалан, қадимги Мисрда инсон жисмини ривожланганлик ўлчамининг модули қилиб, унинг кўрсаткич бармоғи­нинг узунлиги олинган ва уни 19 марта узунасига қўйиш билан тана узунлигига баҳо берилган. 19 бармоқ узунлигидан калта ёки узун бўлса, танасининг узунлиги нормада эмас, деб саналган.
Бошнинг катта кичииклигини 3 та бармоқ узунлигида, сонни эса 4 та бармоқ узунлигида ва ҳ.к.лар тарзида ўлчанган.
Қадимги юнонларда жисмонан ривожланганликнинг ўлчамиини аниқлашда буюк ҳайкалтарош, машҳур Дорифор скульп­турасининг муаллифи Поликлетнинг схемасидан фойдаланилган.
Поликлет инсон қомати тузилишининг ўлчамига асос қилиб кафтнинг кенглигини олган. Унинг қоидаси бўйича бош - 1/8 кафт кенглигида, юзи – 1/10, боши бўйни билан қўшиб – 1/6 кафт кенглигига тенг бўлиши лозимлигини норма ёки стандарт деб қабул қилинган.
Александр Македонскийнинг замондоши, юнон рассоми Лисипп, ўзининг тана ўлчови тизимига бошнинг баландлик ўлча­мини асос қилиб олган.
Бош баландлигининг 8 таси тана узунлиги деб қабул қилинган. Бўйининг узунлиги иккала қўлини елка баланд­лигида ёнга кўтарилгандаги узунлигига тенг, деб қабул қилинган. Бу схема ҳозирги кунгача етиб келган ва ундан ҳозиргача фойдала­нилади (4-расмга қаралсин).



Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish