Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet2/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Б И Р И Н Ч И Б О Б

ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЁТИ ФАНИ, УНИНГ МАНБАЛАРИ, РИВОЖЛАНИШИНИНГ ДАВРЛАРИ ВА БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ


1.1. Ўқув пердмети, илмий, амалий фан
сифатида ва унинг мазмуни

Жисмоний маданият назарияси ва методикаси фани мутахассисликка йўналтирилган ўқув предмети сифатида жисмоний маданият мутахассислари учун фундаментал билимлар тизими, инсон жисмоний баркамоллиги, унга эришишни бошқаришнинг умумий қонуниятларини ўргатади.


Жисмоний маданият назарияси илмий фан тарзида жисмоний тарбияга оид мавжуд фактларни изоҳлаб беради ва умумлаштиради. Амалий фан сифатида инсон жисмоний камолотининг воситалари, улардан амалда фойдаланишни, жисмоний сифатларни тарбиялашнинг машғулот шакллари ва унинг услубиётлари ҳақидаги амалий, назарий билимларни ўз ичига олган ва жамиятимиз аъзоларини, ҳаётий-зарурий ҳаракат малакалари ва кўникмалари заҳирасини бойитиш учун хизмат қилади.
Жисмоний маданият назарияси ва унинг амалиёти ҳамиша ривожланади ва такомиллашиб боради. Амалиёт натижалари, илмий-тадқиқот маълумотлари, жисмоний маданият назарияси ва уни услубиётини янгича тамоиллар ва қонунлар билан бойита боради. Шунинг учун ҳам жисмоний маданият назарияси ва услубиёти предмети қотиб қолган, ўзгармас маълумотлар тўплашдан иборат бўлиши мумкин эмас. Тан тарбиясига оид назарий билимлар бойиб ўзгаришда бўлади – бу қонуният.
Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти ижтимоий, табиий, педагогика ва бошқа қатор фанлар эришган ютуқларга таянади.
Ўқув фани сифатида шаклланиши ва ривожланиши орқали амалий ўқув фани сифатида жамият аъзоларининг жисмоний тайёргарлигига, жисмоний ривожланишига таъсир этади. Бу ўз навбатида ижтимоий меҳнат ва ҳарбий амалий тайёргарлик учун зарурдир.
Жисмоний маданият назарияси ва услубиёт фанининг м а з м у н и г а қуйидагилар:
- жисмоний маданият ижтимоий ҳодиса тарзида жамият маҳсули саналган тарбиянинг бошқа шакллари билан узвий боғлиқлигига оид билимларни;
- мамлакатдаги мавжуд жисмоний тарбия тизими, унинг мақсади, вазифалари ва звенолари;
- жисмоний маданиятнинг мақсади, унинг умумий вазифалари ва назарий тамоиллари;
- жисмоний тарбиянинг воситалари ва унинг усулубий тамоиллари;
- ҳаракатга ўргатиш, жараёнининг мазмуни, воситалари, жисмоний тарбия таълими услубиятлари;
- жисмоний сифатларни ривожлантириш қонуниятлари;
- жисмоний машқлар, уларнинг мазмуни, тузилиши техникасининг асоси, звенолари ва деталларини;
- жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларининг мазмуни, тузилиши, ташкиллашнинг шакллари;
- ўқувчи талаба ёшлар жисмоний тарбия жараёни ва уни йўлга қўйиш ва бу жараённи режалаштириш;
- мактабгача ёшдаги ва умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими, ўқувчи ва ёшларнинг жисмоний тарбияси мазмуни;
- спорт тренировкаси жараёнининг тавсифи, мазмуни, ташкиллаш услубиётини ўзида мужассамлаштирган.
Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти ҳар қандай ҳолатда илмий педагогиканинг ажралмас бир қисми тарзида унинг негизини ташкил этувчи умумий қонунлар, тамоиллар, услубиётларидан фойдаланади, барча спорт фанлари учун ҳам бу қонунлар, қоидалар мос келади ва ўзига хос маъно касб этади. Жисмоний тарбиянинг умумий қонуниятлари, педагогик жараён тарзида, жисмоний маданият назариясининг ўрганиш предмети ҳисобланади. Аҳолининг ҳар қандай табақаси болалар, ўсмирлар, ёшлар, ўрта ёшдагилар, катталар ва қариялар ҳамда жисмоний машқлар билан шуғулланишни эндигина бошлаганлар, малакали спортчиларнинг жисмоний тарбиясининг хусусий томонларининг умумий қонуниятларига бўйсунади.
Бундан ташқари жисмоний маданият назарияси ва услубиёти фани жисмоний тарбияни ажратиб олинган айрим хусусий қонуниятларини ҳам ўрганиш предмети қилиб олган. Чунки, педагогик жараённинг умумий қонуниятларини амалга оширишда «Умумий, махсус касб жисмоний тайёргарлиги», «Спорт тайёргарлиги услубиёти» деб аниқ йўналишдаги алоҳида услубиётлардан фойдаланади. Бундай услубиётларнинг ҳар бири ўзининг хусусий услубиётларига эга. Услубларнинг турли-туманлиги шуғулланувчиларнинг қайси психологик типларга мансублигига, уларнинг ёши, жинси, қайси касб эгаси эканлиги, танланган спорт турининг ихтисослигини эътиборга олиб, сўнг, мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбияси услубиёти, аёллар жисмоний тарбияси услубиёти ва ҳ.к. лар деб уларга хос ва моси танланади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish