Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet11/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Касб-ҳунар, спорт тайёргарликлари махсус жисмоний тайёргарлик жараёни ҳисобланиб, ўзининг хусусий томонлари билан бир- биридан фарқланади.
Касб-ҳунар жисмоний тайёргарлиги – бу, жисмоний тарбиянинг мутахассислаштирилган, аниқ меҳнат тури ва мудофаа фаолиятига тайёрлашга йўналтирилган жараёндир. Бунда асосан, жисмоний машқларнинг ҳунар ёки касбга яқин бўлган турларидан фойдаланилади. Касбга йўналтирилган жисмоний тайёргарлик воситаларининг қўлланиши меҳнат ҳаракат малакаларининг шаклланиши жараёнини тезлаштиради, меҳнат унумдорлигини оширади, организмнинг, ташқи муҳит таъсирининг зарарли факторларига қаршилик кўрсатишини яхшилайди.
Умумий касбий ва махсус касбий жисмоний тайёргарлик деб ажратиш маълум даражада шартли бўлиб, иккала йўналиш ҳам бир-бирини тўлдиради.
Спорт тайёргарлиги жараёнидаги жисмоний тайёргарлик жисмоний тарбияда махсус йўналишни ифода этади. Бу жараёнинг вазифаси инсонни танлаб олинган спорт турида юқори спорт натижаларга эришишни таъминлашдир.
Умумий спорт тайёргарлиги ва махсус спорт тайёргарлиги ҳаракат сифатларини барчасини тенг, лозим бўлганини танлаб олинган спорт тури учун зарур ҳаракат сифатини ривожлантириш жараёнидир.
Жисмоний тарбияда спорт тайёргарлиги, организмнинг функционал имкониятларини такомиллаштириш билан боғлиқ. Юқори спорт натижаси кишиларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш мезонига айланади ва жисмоний тарбияга мўлжал сифатида жуда кенг кўламда қўлланилади.
Ҳозирги замон спорт ўйинларининг спортчилари юқори даражадаги функционал тайёргарликка эга бўлиши учун ҳаракат сифатларини ривожлантириш (жисмоний тайёргарликка эга бўлиш)да, оранизмни пухта функционал базани вужудга келтириш, тренировка машғулотлари ёки ўқув тренировка машғулотларининг, академик дарсларнинг асосий вазифасига айлантирилиши лозимлигини таъкидлайдилар(Л.Р.Айрапетьянц, Ф.М. Павлов, А. Абдурахманов, Ж. Акромов ва бошқалар).
Жисмоний тарбия жараёнида, тарбиянинг бошқа соҳаларидагидек, мақсадга йўналтирилган фаолият орқали режалаштирилган натижага эришиш ҳар доим мумкин эмас. Жисмоний тарбия жараёнида эришиладиган тарбия натижаси ёш спортчи ёки жисмоний маданият соҳибининг тренировкаси жараёни учун режалаштирилган жисмоний машқлар ва уларни шуғулланувчи организмига таъсири натижаси билан узвий боғлиқлигини билишнинг аҳамияти катта. Қисқа ва йўналишига кўра тор спорт тренировкаларининг натижалари фикримизни тасдиқламоқда.
Юқори натижаларга эришиш фақат маълум давр ичидагина содир бўлишлиги фақат мамлакатимизнинг эмас бошқа мамлакатлар жисмоний тарбия тизимларининг машғулотлари орқали ҳам исботланганлигига гувоҳмиз. Олдинги юкламалар машқ қилинмаса, такрорланмаса, унутилса, бундай тренировка машғулотлари кейинчалик ўзининг моҳиятини йўқотиб, ҳар томонлама гармоник ривожланишга, тарбияланишига ҳалал беради, спорт ютуқларини эса кечиктиради ёки йўққа чиқаради.
Шунинг учун педагог ёки тренер олдиндан узоқни кўра билувчи, башорат қила олувчи, вазифани аниқ белгилаш ва ҳал қилишга оид пухта билимга эга, ўқимишли, ўз ишини биладиган, севадиган, таълимнинг инновацион техналогияларидан хабардор, қадриятларимизни сингдира оладиган мутахассис бўлиши ва уларни тайёрлаш талаби қўйилмоқда. Албатта, бу соҳа мутахассисини тайёрлайдиган такомиллашган жисмоний тарбия тизими фаолиятига боғлиқ.
Жисмоний тарбиянинг ижтимоий моҳияти. Жисмоний тарбия жараёнида ҳам жисмоний ривожланишнинг, ҳам жисмоний тарбиянинг ижтимоий қонунлари ўз аксини топади. Жисмоний тарбиянинг социал қонунларидан фойдаланишнинг характерли усуллари аслида жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий тузумидан келиб чиқади, жисмоний тарбияга ижтимоий характер беради.
Жисмоний тарбия – абадий категориядир. Тарбиянинг бу йўналиши жамият пайдо бўлгандан бери мавжуд. Бундай тузум ҳам ижтимоий ишлаб чиқаришнинг, ҳам инсон ҳаётининг зарурий шартларидан бири сифатида давом этаверади (А.Д.Новиков, Л.П.Матвеев,1959).
Жисмоний тарбиянинг ижтимоий ҳодиса сифатида ўзига хос хусусияти жамиятда инсон жисмоний қобилиятларини ривожлантирувчи восита сифатида шахсни маънавий камолотига ҳам кучли таъсир кўрсата олишидир. Бу хусусият жисмоний тарбиянинг барча учун тенг қўллаш мумкин бўлган хусусий белгисидир. Жамиятнинг реал ҳаёти муайян тарихий шароитлардан келиб чиқиб, жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифаларини белгилайди. Фикримиз далили сифатида ҳар бир ижтимоий-иқтисодий формациясининг жисмоний тарбия тизимини амалга оширишнинг конкрет тарихий типларидаги белгиланган мақсад ва вазифалари ( ибтидоий, қулдорлик, феодализм, капитализм ва ҳ.к.) да кўриш мумкин.
Мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунлариданоқ келажагимиз ворисларини жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш учун ижтимоий муҳит, шарт-шароит, моддий-маънавий база яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, миллат жисмоний маданият тизимининг мақсади, вазифаларини аниқ белгилаш имкониятини юзага келтирганлиги фикримиз далилидир. Белгиланган аниқ мақсад ва вазифаларни реаллиги, уни амалга ошириш учун маънавий муҳит ва ижтимоий,иқтисодий шароитларнинг етиб келмаганлиги оқибатида хал қилиниши лозим бўлган масалалар ўз ечимига муҳтожлигича қолиб кетиши фақат мамлакатимизнинг эмас, ривожланган мамлакатлар тажрибасида ҳам исботланган.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish