Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet14/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Кексайиш даври - тана ҳажмлари кичиклашади, маълум физиологик функциялари сустлашади.
Морфология, физиология ва биохимия муаммолари бўйича ўтказил­ган бир нечта илмий конференцияларда инсон шахсини туғилишдан кейинги ривожланиши даврларининг жадвали ишланган.Унга кўра:
1) чақалоқлик даври-1-10 кун;

  1. кўкрак эмиш (эмизиклик) даври-10 кундан 1 йилгача;

  2. эрта болалик даври-1 ёшдан 3 ёшгача ;

  3. биринчи болалик даври-4 ёшдан 7 ёшгача;

  4. иккинчи болалик даври-8-12 ёшгача (ўғил болаларда), 8-11 ёшгача (қизларда);

  5. ўсмирлик даври-13-16 ёшгача (ўғил болаларда), 12-15 ёшгача (қизларда);

  6. балоғатга етилиш даври-17-21 ёш (ўғил болаларда), 16-20 ёш (қизларда);

  7. етилган давр (1-босқич)-22-35 (эркакларда), 21-35 (аёлларда); (2-босқич)-36-60 (эркакларда), 36-55 (аёлларда);

  8. кексалик даври - 61-74 ёш (эркакларда), 56-74 ёш (аёлларда);

  9. қарилик даври-75-90 ёш (эркаклар ва аёллар);

  10. узоқ умир кўрувчилар-90 ёш ва ундан юқори.

М.И Корсунскаянинг тадқиқотлари орқали ўсаётган организмнинг – эмизиклик, болалаик, ўсмирлик, ёшлик, йигитлик даврларидаги интенсив ривожланишида ўзига хосликнинг мавжудлиги, уларга қўшимча-аждодларидан мерос генлар, ижтимоий иқтисодий муҳит ва шароитнинг таъсири, моҳиятининг роли асослаб берилди.
Талабалик ёшида организмнинг жисмоний етуклиги даражаси айтарли даражада юқори, физиологик потенциали­нинг шакллани­ши ўзининг “чўққиси”га етади. Организмнинг реактивлиги макси­мал даражага етади, артериал босим оптимал босқичга чиқади, қоннинг таркиби кислородга ўта бойиган даври ҳисобланади ва бошқалар... .
Ривожланиш 17-18 ёшга бориб ҳаракат функцияларини ҳар томонлама такомиллашувини тугалланишига яқинлашади. Энергия сарфланиши худди катта одамларники­дек тана массаси бирлиги учун суткасига 22-24 ккал/кг,га етади . Бу вақтга келиб турли хилдаги мушаклари гуруҳининг ривожланиши катта ёшдагилар учун лозим бўлган шаклу-шамоилга кирган бўлади. Бирданига танасининг массасига нисбатан кучининг ортганлиги, ҳаракат тезлиги ва бошқа кўрсаткичларида актив­лик кўзга ташланади, ҳаракат - таянч аппарати эса турли хилдаги хизмат параметрлари бўйича такомиллашиб улгуради. Тезлик кўрсаткичларининг ва мускул қисқариши кучининг шакллани­ши бир маромда кечмайди. Агарда, бир маромда кечганда турли хилдаги мускуллар­нинг нисбий кучи 17 ёшга етганда шаклланиб бўлган бўлар эди.
Вегетатив функцияларнинг хизмати 18-20 ёшга борганда шаклланиб бўлади ва уларнинг ўзаро фаолияти юқори даражага кўтарилади. Инсон учун энг зарур бўлган чидамлиликни ривож­ланиши катталарникига нисбатан 85% га етади. 20-29 ёшга бориб бу кўрсаткични ривожланиши энг юқори даражага етади. Шунга кўра талабалик ёши даври турли хилдаги чидамлиликларни ривожла­нишига қулай давр ҳисобланади. Талабалик даври ёшида организмни диапазони нисбатан юқори иш қобилияти, юқори даражадаги функционал фаолликни сақлаб қолади.
Шундай қилиб, талабалик ёши даврининг организми ва умрнинг психо-физиологик ҳамда ҳаракат имкониятларини ривожланишидаги чегара этапи деб қаралади. Ёшлар бу даврда зўр бериб ўқиши, меҳнат қилиши, касб-ҳунар эгаллаши ва илм-фан билан шуғулланишлари зарур.
Жисмоний ривожланганликнинг мукаммаллиги ички органларимизнинг талаб даражадалиги билан боғлиқ.Қайд қилинганлардан келиб чиқиб, организмнинг асосий органларидан бири деб қараладиган юракнинг тузилиши ва вазифаларига тўхталамиз.
Тирик организмнинг ҳаёти юракнинг биринчи уриши билан ёки фанда оддий қилиб айтилганидек, унинг биринчи қисқариши билан бошланади ҳамда мияга охирги қон қуйилиши ва юрак мускулла­рининг охирги қисқари­ши билан тугайди.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, инсоннинг жисмоний риожланганлиги даражаси, унинг стандартларини яратиш, унга таъсир этиш фақат мамлакатимиз муаммоси бўлмай, башарият жисмоний маданияти муаммосидир. Миллат жисмоний ривожланганлик кўрсаткичларининг стандртлари фойдаланадиган уй жиҳозлари, ўқиш, иш жойидаги, уйлардаги мебелларнинг, кийим бошларнинг, пойабзалларнинг размери, қолаверса, автомобиллар, поездлар нинг купелари, самолётларнинг салонлари, ўриндиқлари, кабиналарнинг ўлчамлари эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Одатда жисмоний маданият бакалаври жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини баҳолашнинг – соматометрик, сомотосопик, физиометрик ўлчовларини ўтказишни билиши тақазо этади. Уларга оид билимларни “Спорт физиологияси”, ”Даволаш жисмоний маданияти”, СТТ жисмоний маданияти дарслиги ва қўлланмаларидан ўрганасиз.
Бизнинг ҳаётимизни сақлаб турган, уни қисқартирувчи ёки узайтирув­чи бу толмас меҳнаткаш аъзонинг иши ҳар хил одамда турлича бўлади.
Ёш йигит юрагининг ишлаши кекса одам юрагининг ишлашидан, касал юракнинг ишлаши соғлом юракникидан, машқ қилинган юрак машқ қи­лин­­мага­нидан фарқ қилади.




Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish