4-расм. Жисмоний ривожланганлик симметрияси
Леонардо да Винчи – улуғ рассом скульптор, анатом. Уйғониш даврининг ихтирочиси. У ўзи тузган тана тузилиши схемасига замондоши Лисипп тався қилган квадрат - “Лисипп квадрати” га айрим элементларни жойлади.Инсон киндигини организмнинг ривожланганлиги симметриясининг маркази деб белгилади.
Биз жисмоний ривожланишнинг энг жадал даражадаги ривожланиш даври, нисбатан стабиллашган ва ривожланишни унинг барқарорликка эришган ҳамда аста-секинлик билан пасайиши даврлари деб уч даврга ажратилиши ҳақида ёздик. Бу фазалар табиатнинг организм ва унинг яшаш шароитининг бирлиги, унинг хизмати, тузилишининг ўзгаришлари бирини бири тақазо этиши ҳамда аста-секинлик билан миқдор ҳамда сифат ўзгаришларидек, обьектив табиат қонунларига бўйсунади.
Энг асосийси, муҳит ва организмни ривожланишининг узвийлиги қонуни бўлиб, буларнинг барчаси инсон органзмининг ривожланишига алоҳида таъсир кўрсатади.
Инсон жисмининг ривожланиши ва унинг функционал ҳолатини бир маромда ушлаши 40 ёшгача давом этиши, сўнг аста-секинлик билан ривожланишининг «қия чизиғи»нинг пасайиши Халқаро “Умр боқийлик муаммоси”ни ўрганиш институти олимлари томонидан( «Иммортология» - боқий умр фани орқали) исботланган.
Аслида муаммо жисмоний фаоллик билан боғлиқлиги, унга эътиборсизлик “вақтидан олдин” ва “патологик” қариш жараёнига ҳам таъсир этиши мумкинлиги аниқ, исбот талаб қилмайдиган далиллар билан ўртага ташланган..
Эришилган жисмоний ривожланганлик, жисмоний тайёргарлик даражасини узоқ муддат давомида бир хил ушлашга эришиш, инсоннинг ҳаётий фаолияти ва соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти билимлари сирасига киришини эътироф этишимиз лозим.
Ҳар бир ёш учун хос ва мос жисмоний ривожланганликнинг меъёрий нормаларини яратиш устида ўтказилган тадқиқотларни ҳозирги кунда етарли даражада деб бўлмайди(“Саломатлик тести” бобиги қаранг). Миллатнинг генафонди, ижтимоий ҳаёти, турмуш тарзи билан узвий саналадиган бу муаммо ҳали тўла ўрганилмаган.
Аслида ривожланган, чиройли шаклга эга бўлган мускуллардан завқланамиз, қўпол, ўта кучли мушакларга нисбатан эса салбий муносабат билдирмиз. Ўта ривожланиб кетган мускуллар гуруҳи танамиз гўзаллигига путур етказади. Кийган кийим-бошларимиз ярашмайди, ривожланганликнинг стандартларини меъёридан ортиқлигининг салбий оқибатлари ҳақида адабиёт материаллари етарли даражада.
Жисмоний ривожланганликнинг салбий оқибатларининг сабаблари: ўз танасига нисбатан бепарволик, қорин пресс мушакларини ривожлантиришнинг моҳияти ҳақидаги назарий билимларининг пастлиги, қайд қилинган мушакларни лозим даражадаги жисмоний тайёргарликка эга эмаслиги натижаси ва бошқалар. Масалан, қорин пресси мушакларининг нормал ривожланмаганлиги оқибатида қорин бўшлиғи органлари ўз жойини тарк этадилар. Бунга сабаб жигарнинг ҳажми, ҳазм қилиш органлари, жумладан, меъда ҳажмининг меъёридан ортиқ даражада катта бўлиб кетиши ва бошқалар.
Қоринни осилиб қолиши туфайли кўкрак қафаси ва юрак атрофини ёғ қатламлари босади, бу билан қон томирларини фаолияти қийинлашади, чунки, уни қайд қилинган ёғ қатлам сиқади. Қисилган томирлардаги қон, ҳаво айланиши қийинлашади9.
Индивиднинг ҳаракатларида номувофиқликлар юзага келади ва бу ўз навбатида шахс руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Уни тузатиш жисмоний ривожланганлик ва жисмоний тайёргарликни йўлга қўйиш орқали - мунтазам машғулотлар, жисмоний меҳнат, ҳафтада камида икки маротаба ҳаммом ёки саунада узоқ терлашдек тадбир ва машғулотлардан фойдаланиш. Қолаверса, хамирли суюқ овқатлар, иссиқ, юмшоқ ва оқ нон, қовурилган ёғли овқатлар, сут, қази, кабоб, шўр таомлар, тухум, спиртли ичимликлардан тийилишнинг аҳамияти катта.
Ҳар куни камида 40 дақиқали юриш, югуриш, қишда ёпиқ, ёзда очиқ сув ҳавзаларида камида бир соат чўмилиш, сузиш ва ниҳоят лўла ёстиқни олиб, ерга қараб ётишни одатга айлантиришга тўғри келади.
Энг асосий қоида, тўйиб, яйраб, кекириб овқат ейишдан ўзини тийиш билан бир йилдан сўнг соғлом ихчам тана тузилишига , мушакларни маълум дозадаги юклама билан тизимли машқларни бажаришга стериотипни юзага келтириш орқали меъёрли даражадаги жисмоний ривожланганлик, тайёргарликка эга бўлиш, жисмоний маданят машғулотларини тизимлилигига эришиш. Бу ихчам, чиройли кўринишгина эмас – мустаҳкам саломатлик , қолаверса, ички аъзолар учун ўта зарур саналган биологик қувват манбаи деганидир.
Жисмоний ривожланганлик даражаси антропометрия (танимиз аъзоларини) ўлчами орқали аниқланади. Ўлчовнинг бу тури ва уни ўтказишга оид билимлар асосан “Даволаш жисмоний маданияти”фани орқали ўқитилади. Ҳар бир жисмоний маданият соҳиби, жисмоний тарбия мутахассиси антропометрик ўлчовларни олиб бориш малакасига эга бўлиши лозим. Асосан кўкрак қафасининг айланаси уч хил вазиятда: энг максимал нафас олишда, энг максимал нафас чиқаришда, пауза вақтида сантиметрли лента орқадан ўлчанади. Лента қовурғаларнинг пастки бурчакларидан ўтиши-олдиндан ўлчанганида эркакларники кўкракнинг ўртасидан, аёлларники эса кўкрак безлари олдидан ўтади. Ўлчанувчи икки қўлини юқори кўтариб туриши керак бўлади.
Нафас олиш билан нафас чиқаришдаги кўкрак параметрининг фарқи кўкрак қафасининг экскурсияси деб аталади.
Ўлчовни ўтказишда лента осилиб турмаслиги, елка букилмаслиги, қимирламаслик, елка ва кўкрак мушаклари бўрттирилмаслик билан кўкрак қафасини аниқ ўлчаш мумкин.
Сув ёки ҳаво спидометри орқали ўпканинг ҳаётий тириклик сиғими ўлчанади. Соғлом эркаклардаги ўпканинг ҳаётий тирик лик сиғими 3500 дан 4500 гача, аёлларники 2500 дан 3500 мм гача бўлади. Ўпканинг ҳаётий тириклик сиғимининг камайиши – чарчоқ ёки касалликдан далолат беради.
Танамиз қисимлари(бўлаклари) нинг ўлчамини олишнинг юқорида қайд қилингандек ўз қоидалари мавжуд. Ҳозирги кунда қирқдан ортиқ ўлчамларни ўтказиш орқали жисмоний ривожланганликнинг даражасига баҳо берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |