Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet19/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

III.Ҳозирги кунда табиий жисмоний ривожланганликнинг назорати назорат қилинувчининг ёши нечада бўлса, шу ёши учун хос бўлган ривожланишида юза­га келган, келадиган ёки меҳнат, касби-ҳунари хусу­си­я­тидан келиб чиқиб содир бўладиган патологик оғишларни аниқлаш учун ўтказилади.


Спортда, ҳарбий хизмат учун ҳарбийлар сафига танловларда танамиз пропорцияси, унинг массасини ташкил этувчи таркибий қисмларини ифодаловчи кўрсаткичларни эътиборга олиш ва спортчининг соматотипини аниқлашнинг аҳамияти катта. «Соматотип» атамаси ин­сон конструкциясини морфологик кўрсаткичларининг маъносини ифодалайди.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз болалари ўқувчи, талаба-ёшлари ўзларининг жисмоний ривожланганлиги ҳақида билиши зарурият деб ҳисобланган жисмоний маданият назарияси ва унинг ҳаракат малакалари,кўникмалари ҳақидаги билимларига иккинчи даражали билимлар тарзида ёки юзаки қарайдилар.
Бунга сабаб ДТС ва ўқув дастурларида тана скелети мушакларининг меъёрли ривожланганлиги даражаси, уни ривожланганлигидан шуғулла­нувчининг кўрадиган фойдасининг мотиви, мактаб, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларнинг жисмоний тарбия фани орқали эгаллайдиган билимлари ўзининг аниқ чегарасининг йўқлиги ва берилиши лозим бўлган билимларнинг саёзлигидадир. Қолаверса, жисмоний тарбия фанининг давлат дастури ҳозиргача ҳам устиворликни фақат амалий ҳаракат материалини ўқитишга беради. Назарий билимлар миқдорига ажратилган вақт айтарли кўп эмас. Чунки, олиб борилаётган илмий тадқиқотларда академик дарсларнинг мазмуни ҳам кўпчилик ҳолатларда ҳаракат фаоллигини ёқлаб чиқмоқда.
Масалан, А.А.Кузнецовнинг(1989) тадқиқотлари организмнинг мушаклар ёки унинг айрим органлари ва тузилмаларининг машқлан ганлиги, режалаш­тирилган мақсадли юкламалар билан машғулот лар, организмнинг ҳали тиббиёт ўрганмаган ички имкониятларини ҳамда заҳираларини очиши мумкинлигини исботлади.
У инсон организмининг ҳолатидан келиб чиқиб, унда юз берадиган, ижобий функционал силжишлар қиладиган асосий механизм мускуллар фаолиятига яширинган деган асосли хулосага келди.
А.А.Кузнецов организмнинг хизмат механизмини фақат мускул лар амалга ошира­ётган фаолиятда кўрмасдан унинг юрак-томир, нафас, модда алмашинуви ва бошқа жараёнларни яхшилашдаги энг зўр табиий «қўзғатувчи» деб таъкидлади.
Жисмоний ривожланганликнинг назарий билимлари қаторида организмнинг морфологик тизимларига оид билимлар ҳам мавжуд. Уларнинг функция­сини ўрганишда қуйидаги тиббиётда қўлланила диган тушунчаларга ҳам дуч келамиз. Улар: калла суягини ўрганишда – краниометрия; юракнинг хизмат фаолиятини ўрга нишда – кардиограмма, юрак қисқариш частотасини ҳисоблашда - пульсометрия, ўпкани – флюрографияси, буйракни – урографияси, турли морфологик тизим­ларни – морфометрияси; бўғимларнинг ҳаракатчан­лик даража­сини, ҳажмларини аниқлаш – гониомет­рия; мушаклар кучини динамомет­рия ва ретрография деб номланадиган тадқиқот усуллари орқали ўрганилади ва ўлчами йўлга қўйилади.
Жисмоний ривожланганликнинг кўрсатгичларидан яна бири унинг массасини ифодаловчи танамизнинг зичлиги (миқтилиги)дир. Танамиз массаси кўрсаткичларининг юқорилиги жисмоний ривожланганлигимизнинг яхши сифати деб қаралади.
Морфо­логия­сига кўра қуйи­даги типлар мавжуд:
а) б р и х и о м о р ф шаклидаги тана тузилиши соҳиблари – гавдаси катта, кенг ҳажмли; кўкрак қафаси конуссимон; оёқлари ва қўллари гавдасига нисбатан калтароқ кўринишга эга бўладилар.
б) д о л и х о м о р ф типидаги тана тузилишидагилар - бўйи баланд, танаси калта, кўкрак қафаси цилиндрсимон, қўл-оёқлари узун кўринишга эга бўлади. Одатда уларнинг жис­мо­­ний ривожланган­лигининг даражаси нисбатан паст бўлади. Халқ тилида «озғинлар», «нозик­лар», «чуваккина» деб номла­нади.
Жисмоний ривожланганлик кўрсаткичлари ўлчовлар орқали аниқланади. Ўлчовлар контактли ва контакт­сиз ўтказилади. Кон тактли жисмоний ривожланганлик ўлчов­лари уч хил кўринишда: тананинг узунасини, кўндаланги ҳамда тананинг айланасини ўлчам­лари орқали ривожлан­ганлик баҳоланади. Бу ўлчамлар ривожлан ганликнинг энг зарурий кўрсат­кичлари ҳисобланади.
Кузатишлар инсоннинг жисмоний ривожланиши 25 ёшга бориб сусайиши, айримларини эса, масалан, бўйига ўсишнинг тўхташини кўрсатди. Бу органлар ва тўқималарни ўзгаришдан тўхтади дегани эмас, 25 ёшга бориб шаклланиб бўлади дегани холос. Организимни кейинги ривож­ла­ниши икки йўналишда давом этади:
а) агар сиз жисмоний фаолликни (ишни) давом эттирсангиз, мушакларингизни машқлантирсангиз, ҳаракатлансангиз органи зимдаги ўзгариш мускуллар ва тузилмаларни такомиллашиши томон, яъни ташқи кўринишингиз, қиёфангизнинг басавлатлиги томон ўзгаришларга юз тутади;
б) агар кам ҳаракатланиш, жисмоний иш билан шуғуллан­маслик, тўйиб овқатланиш турмуш тарзига сингдирилса, организм­нинг ривожланишида бузилиш юзага келади, мускуллар сўлишади, толалари ингичкалашади, тери ости ва ички органла­рда ёғ босиши юзага келади. Тананинг ёғ босиши, тўлишиб кетиш, қорин пресси мушакларини бўшашиши, ҳазим қилиш органларини йўғонлашиши, катталашиши ҳисобига қорин осилиб қолишидек кўриниш юзага келади, тана шакли кескин ўзгаради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мукаммал пропорцияли қадди-қомат эгаси бўлиш фақат индивиднинг ўзигагина боғлиқ.
Жисмоний ривожланганлиги кўрсаткичларига қараб турли хилдаги касблар, ҳунарларни эгаллаш учун турли танловлар, тадбирлар ўтказилади. Касб-ҳунарларни эгаллаш учун жисмоний ривожланганликнинг кўрсаткич­лари, тана бўлакларининг ўлчам ларининг аҳа­мияти, айниқса, спортнинг маълум бир тури билан шуғулланиш учун ўтказиладиган танловларда жисмоний ривож­­ланганлик кўрсаткичларига эътибор кучли бўлади.
Масалан, бўйнинг узунлиги – баскетболчи, волейболчи, қўл тўпи ўйинчилари, теннис ва бошқа спорт турлари бўйича спорт чилар тайёрлашда наф беради.
Футболда, хоккейда, гимнастикада тана узунлиги унчалик аҳа­ми­ятга эга эмас, лекин футбол, хоккей дарвозабонлар танаси­нинг узунлиги, гавданинг катталиги белгиланган устунликларини юзага келтиради.
Ривожланганликнинг айрим кўрсатгичлари юқори бўлиши қатор спорт турларида салбий роль ўйнаши ҳам мумкин. Масалан, тана массаси кўрсаткичларининг юқори бўлиши, баланд бўй тезлик талаб қиладиган ҳаракатларни, спорт техникасини эгаллашга, юқори натижаларга эришишга ҳалақит бериши ҳам мумкин.
Оғир атлетика спорт тури билан шуғулланувчиларга тананинг узунлиги, унинг массасини кўрсаткич­ларини юқори бўлиши шарт эмас. Тоси ва кўкрак қафаси кенг, айланаси катта, тери ости ёғ қатлами қалинлиги хусусий белгилар спортнинг бу тури учун хосдир.
Тана аъзоларининг айрим бўлакларини, масалан штангистни елка суяги калтароқ, билак эса нисбатан узунроқ бўлиши, унинг натижа­ларида фойда келтиради. Курашчиларда унинг тескариси, елка суягининг узунроқ бўлиши, билакни эса калтароқ бўлиши фойда келтиради, чунки куч синашишда узун билакларга рақибни ёпишиши (тирмашиши)га қулайлик туғилади ва бошқалар.
Танамизнинг ташқи қиёфасини ифодаловчи аъзоларимиз юқо ри даражада фаолият кўрсатиши учун, организмнинг ички аъзолари ва тизим­ларини узоқ вақт давомида юқори даражали фаолият кўрса­тишга тайёрлиги, уларнинг (ташқи ва ичкини) ўзаро мувофиқлиги (аутентлиги) ва мослашганлиги билан боғлиқ, улар жисмнинг ривож­ланишида тўлиқ мутано­сиб­ликни юзага келтиради.
Мамлакатимизда қабул қилинган соғлом одамнинг ҳозирги кундаги жисмоний ривожланганлиги пропорциясининг градациясини эътиборин­гизга ҳавола қилдик:

  • бўйнинг узунлиги ўртача 165 см. дан – 175 гача;

  • умуртқа поғонасининг узунлиги бўйини узунлигининг 40% ни ташкил этиши;

  • тик турганда қўлнинг кўрсаткич бармоғи сон суяги ўртасига етиши;

  • умуртқа поғонасининг узунлиги ёнга узатилган қўли узун­лигига тенг бўлиши;

  • тирсагининг узунлиги елка суягининг узунлигининг 75% га тенг бўлиши;

  • оёқларининг узунлиги (сонни ён томонидаги бўртик, силаса –қўлга тегади, товонигача) бўй узунлигининг ўртача 53% га тенг бўлиши;

  • сонининг узунлиги ўртача бўйининг - ¼ қисмига ва ҳоказо.

Бу ўлчамларнинг энг калталарида 2-3 см. га, узунларида 20-23 см гача фарқланиши мумкин.








Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish