2.3. Жисмоний ривожланганлик тушунчаси
Инсон организмининг аста – секинлик билан табиий шаклланиб ривожланишини, ташқи кўриниши ҳамда хизматининг ўзгариши жараёнига жисмоний ривожланиш деб айтилади(Л.П.Матвеев,Б.А.Ашмарин ва бошқалар).
Инсон умри давомида унинг жисмини ривожланиши даври уч ф а з а г а а ж р а т и л а д и: а) унинг ривожланишини шиддатли (юқори даражаси даври; б) нисбатан стабиллашган (барқарорлик); в) инсон жисми имкониятларининг аста-секинлик билан пасайиши даври. Ривожланишнинг қайд қилинган даврлари табиатнинг объектив қонунларига – организм ва унинг яшаш шароитларининг бирлиги қонунига, хизмати ва тузилишининг ўзгаришларни бир-бирини тақазо этиш қонунига, организмда аста-секинлик билан миқдор ва сифат ўзгаришлари содир бўлиши қонунига ва бошқа қатор қонунларга бўйсунади. Бошқачасига айтганда, жисман ривожланиш объектив ва биологик қонуниятлар мажмуидан иборат. Булардан энг муҳими, муҳит ва организм ривожланишининг бир бутунлиги қонунидир.
Қайд қилинган қонунларни, масалан, ўқувчилар жисмоний ривожланиши жараёнига қўллаганимизда, уларнинг ўқиш шароити, меҳнат ва мустақил ишлаши, дам олишини ҳисобга олишга тўғри келади ва бу ўз навбвтида болаларнинг жисмоний ривожланишига белгиланган даражада таъсир кўрсатади.
Наслдан-наслга ўтадиган табиий-ҳаётий кучлар, инсон жисмининг қобилиятилари ҳам жисмоний ривожланишнинг муҳим замини эканлиги, шунинг учун ҳам юқори натижаларга эришиш ҳар қайси шуғулланувчи (индивид) учун насиб бўлавермаслигини, аммо ҳар қандай шахс ўз организмининг жисмонан ривожланишига сидқидилдан тизимли, мақсадга мувофиқ равишда мунтазам, жисмоний машқлар билан шуғулланиш орқали ижобий таъсир эта олишлигини эътироф этиш лозим.
Организмнинг ўсиши ва ривожланиши – бу мураккаб жараён бўлиб, ҳужайраларда содир бўладиган модда алмашинуви билан боғлиқ. Ҳужайраларнинг кўпайиши, шаклланиши, етилиши ва ҳужайра таркибига кирувчи структураларнинг такомиллашуви ривожланиш манбаидир.
Организм ривожланиши босқичларини олимлар турли классификацион схемаларда ифодалаганлар. XIX-XX асрлар чегарасида “генерализациялаш методи” деб номланган услубиёт орқали фақат бир хил ёшдагиларни эмас, турли хил ёшдагиларнинг индивидуал ҳам бир неча гуруҳларнинг жисмоний ривожланганлиги кўрсаткичларни умумлаштириб ривожланганлик стандартларини, уни баҳолашга уринишлар қилинган.
Белгиялик олим А.Кегли 1836 йили инсон бўйини ўсишининг қонуниятларини ўрганиш мақсадида жисмоний ривожланганликни баҳолаган. 1906 йилда Н.П.Гундобин томонидан биринчи маротаба «Турли ёшдаги болаларнинг ривожланиши хусусиятлари» номли асарида “о н т о г е н ез” ни - ривожланишни даврларга ажратиш циклининг жадвалини ишлади. Кейинчалик рус олимлари В.В.Бунак(1960), М.И.Кор сунская(1963), П.Н. Башкиров(1964)лар тадқиқотларининг маҳсули сифатида тушунчага: ”Жисмоний ривожланганлик организмнинг морфофункционал” ривожланишнинг хусусияти бўлиб, массаси (“миқти”лиги), формаси ва унинг механик-тузилиши сифати” деб илмий таъриф бердилар.
О н т о г е н е з, деб ҳар бир организмнинг оталанган тухум давридан бошлаб ўлимигача бўлган циклга айтилади. Биз, Л. П. Матвеев бўйича, индивидуал ривожланиш жараёнинг даврларини эътиборингизга ҳавола қилдик (3-расмга қаралсин)8.
Бизнинг ҳар биримиз, энг аввало, бировга ўхшашимиз билан эмас, балки аксинча, бошқа бировга ўхшамаслигимиз билан ажралиб турамиз. Мана шунинг номи индивидиум деб аталади. Ёки, яна ҳам соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, шахс деб аталади. Ҳар бир шахс учун фақат ўзигагина хос бўлган “ички бебаҳо дунё”тизими характерлидир. Бундай инсон чинакам фидокорликка илмда, бадиий ижодда, адабиётда ижодкорликка қодир бўлади.Ҳаммамиз ҳам шунга интиламиз.
В.А.Нагорний ва унинг шогирдлари 1960 йилларда онтогенезнинг тараққиётини учта даврга ажратишни тавсия қилади:
Ўсиш даври - бу даврда организмнинг бутун морфологик, физиологик ва биохимик тизимлари шаклланади.
Етуклик даври - организмнинг бутун биологик хусусиятлари тўлиқ етилади, ривожланади ва маълум вақт мобайнида ўзгармайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |