Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet9/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Жисмоний тайёргарликнинг структураси - тузилишига оид илк тадқиқотлар, илмий фикрлар профессорлар Е. Я. Бондаревский ва Ш.Х.Ханкельдиевлар томонидан айтилган ва ҳозирги кунда бу фикр жисмоний тайёргарликнинг таърифига айланган.
Илмий-назарий ва амалий тадқиқодлар учун инсон организми жисмоний тйёргарлигини баҳолашда асосан жисмоний тайёргарликнинг белгиланган ёки тест тарзида қабул қилинган кўрсаткичларидан фойдаланилади. Лекин, кўпчилик ҳолатларда танланган тестлар, назорат машқлари,функционал синамалар, топшириқларни муваффақиятли топширганлар бошқа топшириқ ва синамаларни, тестларни топширишда қийинчиликларга учрамоқдалар.
Сабаби нормаларни топширувчиларнинг ривожланган лигининг турли хилдалигидир. Кимдир бўйдор, кимдир вазни оғир. Бўй узун тезкорлик тестини топширишда буйи калтага нисбатан яхши натижа кўрсата олмаслиги табиий. Биз эса уларга бир хил нормалар қўйганмиз ва уни топширишдаги натжасига қараб баҳоламоқдамиз.
Демак ҳозирги кун жисмоний тарбия жараёни амалиё тида жисмоний тайёргарлик нормаларини топшириш билан мавжуд стандартлар орқали жисмоний тайёргарликка баҳо беришни мукаммал усуллари ёки уни аниқлашда лозим бўлган методларни такомиллаштириш вақти етиб келди.
Россия федерациясининг хизмат кўрсатган жисмоний маданият ходими, ҳалқаро педагоглар академиясининг мухбир аъзоси, профессор Ю.И.Евсеевнинг ихтисослиги жисмоний маданият бўлмаган олий ўқув юртларининг талабалари учун ёзган ўқув қўлланмасидаги(39) инсон саломатлигига берган таърифида “жисмоний тайёргарлик”нинг юқори бўлиши саломатликнинг гарови эмаслигига ишора қилинган. Бундай фикрлар бошқа қатор адабиётларда ҳам ўз ифодасини топган (Л.П.Матвеев, Б.А.Ашмарин, М.С.Абрамов, Ю.И.Евсеев ва бошқалар).
Жисмоний тайёргарликнинг сусайишига жисмоний ривожланганликнинг айрим деффектлари сабаб бўлиши мумкинлиги, унинг оқибатлари ҳақидаги кузатувлар, тадқиқотларнинг натижаларига оид махсус адабиётларнинг материалларини аждодларимиз меросларида ҳам аниқладик. Бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари”да инсон танаси кўринишининг бузилишига олиб келувчи асосий сабаблардан бири сунъий семириш ёки наслий семириш бўлиши ва унинг оқибатлари ҳақида қуйидагиларни ёзган:”Семизлик томирларни қисиб, руҳий сўнишга олиб келади”(31). Уни даволашнинг самарали йўлларидан бири овқатни кўп истеъмол қилишдан тийилиб, кўпроқ ҳаммомга тушиш одатини шакллантириш лозим деб маслаҳат беради.
Ҳозирги кунда жисмоний тайёргарлик тушунчасини “жисмоний баркамоллик” ёки “жисмоний етуклик” тушунчаси билан алмаштирш тенденцияси кўзга ташланмоқда (М. С. Аҳматов, 2005. О. В. Гончарова, 2005. ва бошқалар).
Собиқ иттифоқ давридаги мутахассисликка оид адабиётлар ва илмий тадқиқотлар (Е.Я.Бондаревский, Ш.Х.Ханкелдиев, 1986. В.К.Бальсевич, В.А.Запорожнов, 1987, ва бошқалар)нинг гувоҳлик беришича, жисмоний тайёргарлик ва унинг мазмунининг талқини спорт турларининг шу жиҳат учун зарур бўлган талаблари билан боғлиқлигига йўядилар.
Жисмоний тайёргарлиги юқориларни “Ж и с м о н и й қ о б и л и я т” соҳиби деб фикр билдирувчилар ҳам кам эмас. Ҳар доим ҳам “полвонсифат” кўринишга эга бўлганлар, яна бошқачасига айтганда кўринишидан, “савлатлилар” кучли, чидамли, чаққон бўлмасликлари ҳам мумкин. Лекин уларнинг айримлари ҳаётий ёки спорт фаолиятида бу сифатларни етарли даражада намоён қилиб, катта дозадаги жисмоний юкламали ишни бажариб қўйган бўлишларига қарамай, лозим бўлса, ўша фаолиятларини яна маълум вақт белгиланган даражада намоён қилиш имкониятларига эга бўладилар. Буни профессор Л.П.Матвеев (1991) “жисмоний қобилият” деб атаган.
Жисмоний тайёргарлик билан жисмоний қобилиятнинг фарқини тушунтиришга уриниб, фарқни ақлий меҳнат ва жисмоний меҳнатнинг фарқига ўхшатган ёки жисмоний маданият билан маданиятнинг бошқа турлари орасидаги ўхшашлик, яқинликдек деб тушунтирган. Демак, жисмоний тайёргарлик билан жисмоний қобилият тушунчаси бири-бирига ўта яқин тушунчалардир.
Профессор Ш.Х.Хонкельдиев, А. Абдуллаев ва бошқалар томонидан Олий ўқув юртларнинг талабалари учун ёзилган “Соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти” ўқув қўлланмасида4жисмоний қобилият” тушунчасига – инсоннинг у ёки бу мушакларининг фаолияти талабларига жавоб берадиган ва унинг самарали бажарилишини таъминлайдиган руҳий-физиологик ҳамда морфологик хусусиятларининг мажмуидир деб таъриф берилган. 5

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish