Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet6/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Қайд қилинган асосий тушунчалар таркибидаги “умумий жисмоний тайёргарлик”,”касбий-жисмоний тайёргарлик”, “спорт тайёргарлиги”, “спорт тренировкаси” дек бошқа қатор тушунчалар ҳам жисмоний маданият ҳамда жисмоний тарбия назарияси фанларининг етакчи тушунчалари тарзида, қолаверса, уларнинг таркибида “умумий жисмоний ривожлан ганлик” ва “жисмоний тайёргарлик”, “махсус жисмоний ривожланганлик” ва махсус жисмоний тайёргарлик”, “шуғул ланганлик”, “жисмоний камолот”, “жисмоний етуклик”дек бошқа қатор тушунчалар ҳам учрайди.
Нима учун юқорида санаб ўтилган тушунчалар асосий тушунчалар дейилади-ю, бошқалари, масалан, жисмоний машқ, жисмоний сифатлар, жисмоний билимлар, жисмоний тарбия воситалари, жисмоний тарбия тизими ва яна бошқа тушунчалар асосий тушунча деб ҳисобланмайди? Тегишли фаолиятни тўғри акс эттирадиган барча тушунчалар ўз аҳамияти жиҳатидан бирдек муҳим. Улар тўғрисида дарслик нинг тегишли бобларида нисбатан кенгроқ изоҳ ва шарҳлар берилади.
Биз эса инсон жисми тарбиясининг асосий, энг муҳим сифатларини умумлаштириб кўрсатадиган тушунчаларига тўхталамиз.


2.1. Жисмоний маданият тушунчаси

Жисмоний маданият – умумбашарият маданиятининг бир қисми, унинг юксалиши жамият ривожланишининг ижтимоий, иқтисодий ўсиши даражаси билан узвий боғлиқ


Жисмоний маданият – муайян тарихий шароит маҳсули. Ҳар бир ижтимой-иқтисодий формацияда жамият аъзолари жисмининг маданияти ўз даври учун характерли бўлиб, жамият тараққиётининг муайян давридаги бутун бир халқ бойлиги, мулки тарзида шахснинг ҳар тарафлама баркамоллигини таъминловчи восита ёки унинг мажбурий шарти бўлиб қолаверади.
Жисмоний маданият - жамият аъзоларининг жисмоний камолотга эришишини мақсадга мувофиқ равишда амалга ошириш учун махсус воситалар, методлар ва шароитларни яратиш ва улардан рационал фойдаланиш бўйича эришилган ютуқларнинг мажмуидир (Л.П.Матвеев, 1991).
Жисмоний маданият назариясининг асосий тушунчалари ичида жисмоний маданият кенг, жамловчи тушунча. Жисмо ний тарбия, спорт тушунчалари эса жисмоний маданият тушунчасининг таркибий қисми сифатида ўзининг йўналиш ларига эга бўлган педагогик жараёнларни ўз ичига мужассам лаштиради(Б.А.Ашмарин,1979,Л.П.Матвеев,1991).
Уларнинг жисмоний маданият ва педагогика институтларининг жисмоний тарбия факультетлари талабалари учун ёзилган дарсликларида бу тушунчанинг таърифини қуйида гича ифодалайди: “Жисмоний маданият – жамият аъзоларини жисмонан тайёрлаш учун кишилик жамияти яратган ва фойдаланаётган моддий, маънавий бойликлар мажмуидир” .
Моддий бойликлар – мавжуд жамиятнинг хилма-хил спорт иншоотлари, махсус анжомлар, ускуналар, маблағлар, жамият аъзоларининг жисмоний камолоти даражаси (спорт ютуқлари) демакдир.
Маънавий бойлик эса тарбия тизими яратган, шакллантирган, ғоявий, илмий-назарий, услубий, ташкилий, амалий соҳада эришилган махсус илмий ютуқлар мажмуи бўлиб, у доимий равишда бойиб,ўзгариб туради.
Жисмоний тарбия орқали ҳар қандай инсон ўзига муносиб жисмоний маданият мазмунини ўзлаштиради, шу соҳа ютуғи унинг шахсий мулкига (бойлигига) айланади. Мактаб ўқувчиларининг жисмоний маданияти таърифи жамият жисмоний маданияти учун ҳам тааллуқлидир.
Амалий жисмоний маданият – касбга тааллуқли амалда қўлланиладиган ва ҳарбий-амалий жисмоний маданиятга бўлинади.
Улар бевосита касб-ҳунар фаолияти соҳаси соҳибининг ҳамда маълум касбий тайёргарлик талабларидан келиб чиқадиган ва меҳнат шароитига боғлиқ махсус жисмоний тайёргарлик жараёнидаги жисмоний маданият билимларидир.
Жисмоний маданиятининг амалий турларини органик боғлиқлиги, касбга оид амалий тайёргарлик ва ҳарбий амалий жисмоний тайёргарлик умумий жисмоний тайёргарликнинг базасида юзага келган.
Бундан ташқари, жисмоний маданиятнинг амалий турлари мазмунига жисмоний тарбия ва спорт заминида куч синашув, мусобақалашув ва бошқа турли хилдаги жисмоний машқлар ҳам киритилган.
С о ғ л о м л а ш т и р и ш ж и с м о н и й м а д а н и я т и даволаш мақсадида ҳам кенг кўламда фойдаланилади. Шу тур жисмоний маданияти ўз олдига организмнинг вақтинчалик йўқолган функционал имкониятларини тиклаш(реабили тация) мақсадини ҳам қўяди.
Ж и с м о н и й м а д а н и я т г и г и е н а с и иш куни рамкасида соғлом турмуш тарзи жисмоний маданиятга замин бўлиб хизмат қилади. Организимнинг кунлик функционал ҳолатини назоратга олади, лозим бўлса, уни яхшилаш тадбирлари(жисмоний маданият паузалари,дақиқалари ва бошқа актив ёки пассив дам воситаларидан фойдаланиш)ни йўлга қўяди.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish