Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet22/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Ягона спорт классификацияси. Мамлакатимизда жисмо нан баркамол авлод тарбиясини амалга оширишда юқори спорт натижаларига эришган маҳоратли ўқувчи талаба - ёшларга спорт турлари бўйича спорт разрядлари ва унвонлар берилади. Уларнинг талаб нормалари Ўзбекистон Республика сининг ягона спорт классификацияси деб номланадиган низом асосида йўлга қўйилади ва мазмунига ҳар тўрт йилда ўзгарти ришлар киритилиб борилади.
Низомни ўзгартириб турилиши мамлакат аҳолиси, ўқувчи талаба-ёшларнинг жисмоний ривожланганлиги, жисмоний тайёргарлиги даражасининг ижтимоий шароитни яхшиланиши оқибати деб қаралади. Турмуш шароити, овқатланиш, дам олиш ва бошқа факторлар жисмоний имкониятларни (ривожланганлик ва тайёргарликни) ҳам яхшиланиши спорт разрядлари,унвонларни нормаларини ҳар турт йилда кўтариш ни тақазо этиши ҳам шунда.
Низомда спорт классификациясининг вазифалари, спорт разрядлари ва спорт унвонлари бериладиган спорт турлари, спорт разряди ва унвонларни беришнинг талаб ва нормалари, спортчиларни тайёрлашни уюштириш, разряд нишонлари ва спорт унвонларини олиш учун зарурий ҳужжатларни тайё рлаш, тақдирлаш, разрядли ва унвон эгаларининг ҳуқуқи ва мажбуриятлари, спортчининг синов дафтарлари ҳамда мамла катимизда оммавийлиги ошган спорт турлари ҳақида маълу­мотлар берилади, лозим бўлган ўзгартиришлар қилинади.
Классификацияси мазмунида Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазрлиги раҳбарлиги ҳамда шу вазирликнинг вилоят бўлимлари раҳбарлигида уюштирилган, оммавий тадбирлар, мусобақаларнинг энг устиворларига тас нифлар берилган ҳамда улардаги иштироки натижаларига кўра эга бўлиши лозим бўлган унвонлар,спорт разрядлари, шуғулланиш т а в с и я қ и л и н г а н с п о р т т у р л а р и акс этган. Улар:
- Олимпиада дастурига киритилган спорт турлари; миллий спорт турлари; мамалакатда туризм ва экскурсия ларини ташкиллаш марказий кенгаши раҳбарлигида уюштириладиган спорт турлари; касаба уюшмалари марказий кенгаши томонидан тавсия қилинган спорт турлари; ҳарбий – амалий спорт турлари; ички ишлар, давлат ҳавфсизлиги органлари ходимлари учун белгиланган спорт турлари; мамлакатимизнинг ”Мудофаага кўмаклашувчи” Ватан парвар марказий кенгаши томонидан оммалаштирилаётган спорт турлари.
Мустақиллигимиз шарофати билан жамиятимиз аъзо ларини соғломлштириш мақсадида ташкилланган давлат ва хусусий спорт муассасалари ва ташкилотлари томонидан оммавий спорт турлари, якка курашлар ва бошқа ноанъанавий спорт турларининг айримлари учун ҳам оммавий разрядлар, унвонларнинг талаблари ва нормалари киритилган.
2.5. Жисмоний тарбия тизими, унинг мақсади ва вазифалари, хусусиятлари вазвенолари

Жисмоний тарбия жараёни аниқ бир тизим асосида йўлга қўйилсагина олдиндан кўзланган натижага эришиши муқаррар. Жисмоний тарбия тизими тушунчасининг мазмуни ўз ичига жамиятда амалга оширилаётган жисмоний тарбиянинг принциплари, воситалари, методлари ва уни ташкиллаш шаклларининг шундай умумийлигини ўзида мужассамлаштирадики, у мавжуд жамият аъзосини маънан бой ва ҳар томонлама гармоник ривожлантиришдек мақсад ва вазифаларига мос тушсин (Л.П.Матвеев, А.Д.Новиков, 1976).


Ватанимизнинг мудофааси масаласи жамиятимизда йўлга қўйилган жисмоний тарбия жараёнига қатор талаблар қўя дики, бу талабаларни амалга ошириш натижасида жисмоний тарбия тизимининг объектив хусусиятлари намоён бўлади. Бундай хусусиятларга диёримиз халқларининг ҳар томонлама жисмоний тайёргарлиги, жисмоний сифатларининг ривожлан ганлиги даражасининг кўрсаткичи, жамиятимиз аъзоларини Ватан мудофаасига тайёрлиги фактори сифатида қаралади ва улар мамлакат жисмоний тарбия тизимининг мақсадида ифодаланади.
Мамлакат жисмоний тарбия тизимининг асосий мақсади Республикамиз халқларини ҳуқуқий демократик давлатнинг актив қурувчилари сифатида жамият аъзосини ижодий меҳнатга ва ватан мудофаасига тайёрлаш, соғлом, узоқ умр кўриш учун лозим бўлган турмуш тарзини йўлга қўйиш учун лозим бўлган назарий билимлар ва амалий малакаларни беришдан иборат.
Қайд қилинган мақсад мамлакатимизда жисмоний тарбия жараёнини амалга ошираётган барча ташкилот ва муассасалар учун умумийдир.
Мамлакатимиз жисмоний тарбия тизими мақсадининг умумийлиги, жисмоний тарбия тизимининг асосий қонуният ларидан биридир.
Башарият тарихига назар ташласак, ҳар бир миллат, элат ўзининг паҳлавонлари, жисмонан баркамол ўғлонлари билан фахрланган. Диёримиз халқлари эса ўз фарзандларини халқ оғзаки ижоди қаҳрамонлари Алпомиш, Рустам, Гўрўғли, Барчиной каби жисман ва маънан шаклланган бўлишларини орзу қилганлар ва шу мақсадда элати, миллати жисмоний тарбия тизими мақсадини шунга йўналтирганлар.
Кўрсатилган мақсадни амалга оширишда шуғулланувчи-ларнинг ёши, соғлиги, жисмоний тайёргарлиги, шуғулланадиган касбининг жисмоний тайёргарлиги талабларидан келиб чиқиб мамлакат жисмоний тарбия тизими жамият аъзоларининг жисмоний тарбиясини амалга оширишда қатор аниқ вазифаларини ҳал қилишга тўғри келмоқда.
Ж и с м о н и й т а р б и я т и з и м и н и н г у м у м и й в а з и ф а л а р и:
а) одам организми функциясини гармоник ривожлантириш, жисмоний қобилиятини ҳар томонлама камолга етказиш, соғлигини мустаҳкамлаш ва жамият аъзосини узоқ умр кўришини таъминлашга йўналтириш;
б) ҳаётий зарурий ҳаракат малакалари ва кўникмалари заҳирасини ошириш, кундалик турмушда зарур бўладиган жисмо- ний маданиятга молик махсус билимларини шакллантириш;
в) ҳар томонлама жисман ривожлантириш учун жисмоний сифатиларни тарбиялаш;
Жисмоний тарбия тизимининг мақсади ва вазифалари мавжуд жамият тарбия жараёнининг элементлари билан лозим даражадаги мувофиқликда узвий боғланса ва бу мувофиқлик объектив характерга эга бўлсагина жисмоний тарбия жараёнига қонуний йўналиш беради.
Мазмунида маънавий қадриятларимиз, жисмоний баркамол лик сабоқлари, тизимнинг халқчиллиги, унинг илмийлиги ва бошқа қатор хусусиятларини мужассамлаштириш заруриятга айланади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish