Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet23/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Жисмоний тарбия тизимининг хусусиятлари. Улар унинг халқчиллиги, илмийлиги ва амалийлигидир. Қайд қилинган хусу сиятларидан бири унинг х а л қ ч и л л и г и д и р. Мамлакатимиз кўп миллатли ҳалқ. Улар ёши, жинси, жисмоний тайёргарлигидан қатъий назар тизимимиз таркибидаги жисмоний тарбия воситаларининг барча турларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Халқ ўйинлари, миллий спорт турларидан оммавий фойда ланишда уларнинг миллати, ирқи, дини ва бошқа этник келиб чиқишидек жиҳатлари эътиборга олинмаслиги конституциямизда қайд қилинган. Оммалаштирилаётган, улар орасида кенг тарқала ётган жисмоний машқлар, миллий спорт турлари, оммавий спорт, олимпиадалар дастуридан ўрин олган “катта спорт”нинг турлари билан кўп миллатли республикамиз халқларининг шуғулланиши учун барчага бир хил имкониятларни юзага келтириш давла тимиз сиёсатига айланган.
Мамлакат жисмоний тарбия тизимининг хусусиятларидан яна бири унинг и л м и й л и г и дир. Жисмоний тарбия соҳаси бўйича илмий тадқиқот ишларининг кўламини кенглиги ва уни амалиёт билан боғлаб олиб борилаётганлиги, жисмоний тарбия тизимининг етакчи фани - жисмоний маданият назарияси ва амалиётининг илмий фанлари педагогика, психология, анатомия, физиология, биомеханика, спорт метрологияси, спорт тиббиёти, жисмоний маданият орқали даволаш, спорт педагогикаси фанлари – гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, сузиш, якка кураш лар ва бошқа фанларга таянганлиги, уларнинг илмий ютуқлари халқимиз ҳаётий эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган.
Соҳага оид тизимларнинг энг а м а л и й р о ғ и биз ўрганаётган жисмоний тарбия тизими бўлиб, соҳага оид янги амалий технологиялар тўғридан-тўғри таълим ёки спорт тренировкаси жараёнига, илмий тадқиқотларнинг натижалари эса амалиётга, соҳа мутахассисларининг фаолиятида қўллаш учун тавсия қилинади. Янги илғор тажрибалар, илмий изланишлар­нинг тавсиялари ўзининг қўлланиш вақтини кутиб ётмайди.
Жисмоний тарбия тизимининг звенолари. Ҳозирги кун жисмоний тарбия таълими, тарбияси жараёни мавжуд давлат жисмоний маданият дастурлари асосида ўз аро бир-бири билан узвий қуйидаги звеноларда амалга оширилади. Улар:
а) мактабгача таълим (давлат ва нодавлат мактабгача тарбия болалар муассасалари) звеноси;
б) мактаб ёшидагилар жисмоний тарбияси (умумий ўрта таълим - I-IX синфлар) звеноси;
в) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (академик лицейлар, касб-ҳунар колледжлари) звеноси;
г) олий таълим звеноси;
д) қуролли кучлар таркибида жисмоний тарбия звеноси;
е) олий таълим ва армиядан сўнгги ҳавасмандлик асосидаги жисмоний тарбия звеноси;
Жисмоний тарбия тизимининг асосий элементларига қуйидагилар киради:
а) жисмоний тарбиянинг мақсади, вазифалари ва принцип-ларининг мақсадга мувофиқлиги;
б) жисмоний тарбия тизимида қўлланиладиган воситалар – гимнастика, ўйинлар, спорт, туризм типидаги жисмоний машқлар ва бошқалар;
в) турли шаклдаги педагогик жараёнлар давомида қўлланиладиган (таълим жараёни, спорт тренировкаси ва мустақил машғулотларида фойдаланиладиган) услубиётлари;
г) жисмоний тарбиялаш мақсадида одамларни ва машғулотларни уюштириш шакллари;
д) жисмоний тарбиянинг мазмуни ва натижаларида ифодаланган жамият ва давлат талаблари (нормалар ва дастурлар).
е) мамлакат аҳолисининг соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти.
Жисмоний тарбия жараёнининг назарий, услубий, амалиётининг умумийлиги мамлакатимиз жисмоний тарбия тизимининг негизини ташкил қилади. Аждодларимизнинг бу соҳадаги меросларини ижодий ўрганиш мамлакат жисмоний тарбия тизимидаги умумий ва махсус фанларимизнинг асосий вазифасидир.
Жаҳонгирларни тарбиялаб вояга етказган юртимизнинг элат ва халқлари жисмоний маданияти тизимининг тарихий манбааларда ўз ўрнига эгалиги ҳақида далиллар бисёр.
Масалан, А.Абдураҳмоновнинг (2005) тарихий, диний, фалсафий билим олувчи талабалар учун ўкув қўлланмаси сифатида фойдаланиш учун мўлжаллаб ёзилган “Саодатга элтувчи билим ”лар китобида жаҳонгир бобомизнинг ”Сўфийлик жанг қилиш санъати” мактаби таълимотларига асосланган, ”Кунг-ФУ”, “У-шу”, “Тай-чи”, ”Кемпо”, ”Кендо”, ”Карате”, ”Жиу-житсу,” ”Таэквандо”каби якка жанг қилиш усуллари бир-бирларига мужассамлаштирилиб ягона тизим – жанг қилишнинг мукаммал даҳшатли мактаби яратилганлигини ёзади.
Муаллифнинг таъкидлашича, қайд қилинган усулни эгаллаган аскарнинг юз нафари душманнинг ўн минг аскарига бас келган. Бундай жанг қилиш тизимини эгаллаган, доимий маош олиб ишлайдиган чет эллардан келтирилган малакали мутахассис тренерлар ҳарбий тайёргарлик даврида, уруш бўлмаган пайтларда, аскарлар ўртасида мунтазам машқ ўтказиб турганлар. Бундай машқ кўрган соҳибқироннинг енгилмас сарбозлари ғанимларига доимо даҳшат солиб келганлар.
Бунга ўхшаш жисмоний тарбия тизимлари машҳур саркар далар, шоҳу султонлар тожини кийган аждодларимиз мероси сифатида сақланганлиги, уларнинг тадқиқоти эса ўз навбатини кутаётганлигига аминмиз.
Дарслигимизнинг “Жисмоний машқларнинг тарихий классификацияси” бобидаги бўлимида қадимги Юнонлар жисмоний тарбия тизими ва унинг воситалари, шведларнинг педагогик гимнастикаси тизими, чехларнинг “Cокол гимнаситикаси”, фарангларнинг “Эббер тизими”, Австрия педагогларининг жисмоний тарбия тизимларига оид бўлажак мутахассислср учун маълумотларни берганмиз.
Ҳозирги кунга келиб, амалда фойдаланилаётган мамла катимиз ва ривожланган мамлакатларнинг жисмоний тарбия тизимлари ўзининг ривожланиш тарихи, ўз олдига қўйган мақсад лари ва ҳал қиладиган вазифалари билан фарқланишини эъти роф этиб, хорижий мамлакатларнинг нисбатан прогрессив ҳисоб ланган жисмоний тарбия тизимларининг айримларини соҳа мутахассисларининг эътиборига ҳавола қилдик.
П.Ф. Лесгафт (1837-1909) биолог, анатом, педагог ва катта жамоатчи сифатида инсон шахснинг интелектуал ривожланиши учун, унинг яшаган ижтимоий муҳити ва тарбияси муҳим роль ўйнашини илмий асослаган улуғ рус олими. Собиқ иттифоқ даврида унинг чор руссияси давридаги илмий тадқиқотлари натижасига кўра жисмоний маданият назарияси ва методикаси фанининг “отаси”деб эълон қилинган.
П.Ф.Лесгафт томонидан ишланган “Мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний билимлари” ҳақидаги назарий фикр­лари ўз аҳамиятини ҳозирги кунгача ҳам илмий аҳамиятини йўқотмаганлиги ҳисобга олиниб, мамлакатимиз жисмоний тарбия тизимида фойдаланилмоқда. Ўз даврида чор Россия­сининг жисмоний тарбия тизимига муносабат билдириб “Мактаблар болаларга жисмоний билимлар беришга қодир эмас. Бу ишга раҳбарлик шу ишга алоқаси йўқларга бериб қўйилган, улар жисмоний маданиятни сохта тушунчалар орқали тасаввур қиладилар, ёки бўлмаса, қайсидир чет эл мактабини битириб келганлардан эшитганлари билан фаолият кўрсатмоқдалар. Шунинг учун улар бола жисмоний тарбиясига эътиборсиздирлар”, - деб ёзган эди П.Ф. Лесгафт13.
В.В. Гориневский (1857-1937), Лесгафтнинг эътиборли шогирдларидан бири, ўзининг тиббий-педагогик фаолиятида Лесгафт фикрларини ривожлантириб, собиқ шўролар тузуми жисмоний тарбия тизимининг ривожланишига катта ҳисса қўшди. У жисмоний машқлар билан шуғулланувчилар устида тажриба ўтказишни, тадқиқотлар назоратининг илмий-услубий комплексини яратди. Унинг илмий меросини қиммати, жисмоний билимлар ва жисмоний тарбия ҳақидаги илмий фикрларини жисмоний тарбия амалиётида тўғридан тўғри қўлланилиши ва жамоатчилик тажрибасини асос қилиб олиши ва унга таянганлигидадир.



Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish