3.3. Эксперимент илмий тадқиқот методи
Илмий текширишнинг бу методи фақат тадқиқотчи томо нидан уюштирилади ва экспериментда тадқиқотчининг ўзи актив аралашуви орқали олиб борилади. Бу метод ўрганилаётган жараённи махсус, сунъий яратилган шароитда ёки ўтказилган тажрибани яна қайтадан такрорлаш учун имконият яратилиши билан қулай. Услубиётнинг қулай ёки қимматли томони ҳам ана шунда. Салбий томони ҳам йўқ эмас.
Илмий тадқиқот жараёнида ўтказилаётган тажриба учун махсус шароитни сунъий яратишда тадқиқ қилиниши лозим бўлган назоратдаги масалага оид бўлмаган, қўшимча муаммолар ҳам юзага келиши мумкин. Бу илмий тадқиқот услубиётининг салбий томонидир.
Экспериментни объектив ўтказиш амалиётида табиий, модулли ва лаборатория экспериментлари, деб номланган хилла ридан фойдаланилади.
Табиий эксперимент тадқиқ қилинаётган назоратдаги масала ҳаётий шароитда қандай ҳолатда учраса, фойдаланилса, қўлланилса, айнан ўша ҳолатда олиб борилади. Ўтказилаётган тажрибадан унинг иштирокчилари бутунлай бехабар бўлсалар, тажриба натижаси шунчалар самарали бўлиши илмий- тадқиқотларнинг шу услубидан фойдаланишда исботланган.
Мисол тариқасида ўтказилган бир тадқиқот мазмунига тўхталайлик: бир мактабнинг икки синфидаги жисмоний тарбия дарсларида дастур материалини ўзлаштирилиши анъанавий ўқитиш услуллари билан, бошқасида эса махсус танланган услубиётлар билан олиб борилиб, натижани таққослаш орқали қайси синфда самарадорлик юқори бўлганлигини аниқлаш керак бўлиб қолди.
Назорат гуруҳидагилар ўтказилаётган тажрибадан тўлиқ хабардор бўлиб, кўзланган натижа нимадан иборат эканлиги, бажарилаётган машқларнинг қўлланишига оид билимларга эга эдилар. Тажриба гуруҳи одатдагидек шароитда, машғулотлар қандай тартибда ўтказилса, шундай муҳитда шуғулландилар. Натижа, ижобий томонга ўсиш табиий шароитда шуғуллан ганларда самарадорроқ бўлганлиги кузатилди. Назорат гуруҳи ўқувчилари тажрибага ўзлари сунъий аралашиб, натижаларини яхшилаш мақсадида тадқиқот дастурида назарда тутилмаган қўшимча машғулотларга қатнаганликлари, тажриба жараёнида тавсия қилинмаган воситалар, услубиётлардан фойдаланганлиги сабабли тадқиқот дастуридан чиқиб, сунъий силжишларга сабаб бўлдилар.
Модулли эксперимент методидан фойдаланишда кузатувчи ҳаётда учрайдиган оддий шароитдан бир оз ўзгарган муҳитни яратиб тажриба ўтказади.
Масалан, мускул кучини ўстиришда спортга янги келганлар билан иш олиб борилиб, улар хафтада уч марта, алоҳида гуруҳларга бўлиниб, биринчи гуруҳи ётган холатда штангада машқ қилиш, иккинчи гуруҳи эса ўзининг танаси оғирлигидан фойдаланиб, учинчи гуруҳи фақат гантел кўтариш билан олдиндан тузилиб, шуғулланиш учун тавсия қилинган машқлардан фойдаланиб маълум, белгиланган муддат давомида машқ қиладилар. Ҳар қайси гуруҳнинг модули алоҳида (штанга, гавдаси оғирлиги, гантел) бўлиб, бажариладиган машқлар фақат елка камар мускулларининг кучини орттиришга йўналтирилган. Экспериментдан сўнг натижалар таққосланиб, самара берган модул ва унинг машқлари ва фойдаланилган услубиётларнинг эффекти эълон қилинади ва ундан амалиётда фойдаланиш тавсия қилинади.
Лаборатория экспериментида шуғулланувчилар кундалик ҳаётий шароитда, амалиётида кам учрайдиган ҳолатдаги тажрибаларни йўлга қўяди. Сунъий равишда эксперимент ўтказиш муҳити, шароити ҳаётда учрайдиган ҳолат юзага келтирилади ва ўрганилиши лозим бўлган муаммонинг тажрибаси ўтказилади. Масалан, жисмоний тайёргарлиги тенг икки гуруҳ олиниб, улардан бирининг машғулоти лабораторияда, иккинчисиники эса оддий табиий шароитда олиб борилади.
Бу тажрибанинг қулайлиги тажрибанинг лаборатория шароитида янгитдан такрорлай олиш мумкин эканлигидадир. Услубиётнинг салбий томони тажриба ўтказув чининг тажрибада айнан ўзининг иштироки бўлиб, тадқиқотчини объектив бўлмаган якуний хулосаларга ҳам олиб келиши мумкин.
3.4. Математик ҳисоблаш илмий
тадқиқот услубияти
Ҳозирги кунда ўтказилаётган илмий-тадқиқотларнинг натижаларини ишончлилигини аниқлаш, уларни қиёслаш, тасдиқлаш ва бошқаларда фанларнинг барчасида тадқиқот лрнинг математик ҳисоблаш услубиётларидан кенг фойдалан илмоқда.
Атрофимизни ўраб олган воқеа-ходисалар, ҳар қандай жараёнларнинг икки томони – сифат ва миқдор томони мавжуд. Маълумки, математика воқеларнинг абстракт шаклдаги миқдор томонини ўрганади. Шунинг учун ҳам математик услубиётлардан фойдаланишдан воз кечиш тадқиқотчини масаланинг фақатгина бир томонини – сифат томонинигина ўрганишга, бошқачасига айтганда, уни тўла ўргана олмасликка маҳкум этади. Тадқиқотга бундай ярим-ёрти ёндашиш орқали ўрганиладиган, тадқиқ этиладиган муаммони аниқлаш, мақ садни белгилаш этапидагина йўл қўйилиши мумкин. Лекин тадқиқот жараёнини олиб боришда ҳали аниқланмаган, воқеаларнинг сони, сифати ва бошқа барча томонлари, жумладан, миқдор томонларини ҳам тадқиқ этиш муаммоси туради.
«Фан математикадан фойдаланишга муяссар бўлгандагина ўзининг такомилига етади» - деган эди Пол Лафарг. Шунга кўра жисмоний маданият назариясининг тадқотларида кейинги йилларда математика фанларидан фойдаланилмоқда, лекин ҳозирги пайтда асосан математик статистика илмий тадқиқот жараёнида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Математик статистикадан биология масалаларини ҳал этишда ўзига хос равишда қўлланилиб, беометрия ёки вариацион статистика орқали якуний натижалар, хулосалар қилинмоқда ва тасдиқланмоқда.
Тадқиқот натижасида олинган материалларда унинг сон ва миқдор жиҳатлари мужассамлаштирилади. Рақамлар, кўрсаткич ларнинг аниқлиги тадқиқотчига математик жиҳатдан тўғри ва аниқ фикрлар, мулоҳазалар қилишга, тадқиқот жараёни бўйича таққослашларда, умумлаштиришларда аниқ хулосалар чиқаришга ёрдам беради.
Агарда сузувчилар ёхуд баскетболчиларнинг экспериментал ва назорат гуруҳларини йиғиб, улар билан куч талаб қиладиган машқлар билан шуғлланиш машғулотларининг самарадорлиги тадқиқ қилинса, шуғулланувчиларнинг жинси, ёши, спорт маҳорати даражасига қараб, назарий фикрларни амалдаги ҳолати ҳақида аниқ маълумотлар тайёрлаш мумкин. Шунинг учун математика фанининг математик статистикаси жисмоний маданият назарияси ва услубиёти ҳамда қатор спорт фанларининг назарияси ва услубиётида илмий амалий масалаларни ижобий ҳал қилиш, ўқув тарбия ва спорт тренировкаси жараёнини такомил- лаштиришда қайд қилинган илмий тадқиқот услубиёти муҳим аҳамият касб этмоқда.
Илмий тадқиқот услубиётлари доимий бўлмай, улар ўз ўринларини янги ва прогрессив тадқиқот услубиётларига бўшатиб беради. Барча фанлар қатори жисмоний тарбия фанининг ривожи кўп жиҳатдан илмий тадқиқот услубларининг ривожланганлиги билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |