Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet27/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

3.5. Суҳбат, интервью олиш ва сўровномадан фойдаланиш усуллари


Педагогика амалиётида тадқиқотнинг қуйидаги сўров усул лари кенг қўлланилади: суҳбат, интервью олиш ва сўровномадан фойдаланиш. Усулларнинг бу гуруҳи субъектив ҳисобланади, чунки у респондентдан (сўровда иштирок этувчидан) олинадиган оғзаки ахборотга асосланади.
Суҳбат - ўрганилаётган масалани икки томонлама (ёки кўп томонлама) муҳокама қилиш йўли билан шахсни ўрганиш ва ахборот олиш усулидир. Суҳбат усулидан хатти-ҳаракатларни муҳокама қилиш ва таҳлил этиш ҳамда шахснинг маънавий баҳосини ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Интервью- мақсадли саволлар тизимига респондентнинг оғзаки жавобларини олишга асосланган ахборот олиш усули тушунилади.

  1. Сўровномадан фойдаланиш - илмий тадқиқот усуллари дан бири бўлиб, унинг ёрдамида тадқиқотчи сўроқла нувчининг оғзаки хабарлари замиридаги маълумотларга эга бўлади. Сўровномадан фойдаланиш тадқиқотчи томонидан изчиллик асосида тузилган саволларга сўралувчидан ёзма ахборот олиш жараёни бўлиб, тадқиқотнинг энг кенг тарқалган, математик ишлов бериш анча қулай бўлган, кўп сонли сўралувчиларни қамраб олишга имкон берадиган усулидир.

Бу усулдан фойдаланиш учун Ф.А.Керимовнинг “Спорт соҳасидаги илмий тадқиқотлар” номли жисмоний тарбия факуль тети магистрантлари учун ёзилган дарслигидан15 фойдаландик. Муаллиф сўровномаларни тайёрлаш бўйича тадқиқотчига қўйидаги қатор талаблардан фойдаланишни тавсия қилади:
а) ўрганилаётган ҳодисани энг аниқ тавсифлаб берадиган
ва ишончли ахборотлар олишга шароит яратадиган
саволларни танлаб олиш;
б) тўғридан-тўғри саволлар билан бир қаторда қўшимча
саволлар, очиқ ва ёпиқ саволлардан фойдаланиш (кейинги бўлимга қаранг);
в) савол тузишда сўралувчининг истагини қондирувчи саволларга жавоб берадиган жавобларни олишига интилишини қондирмаслик ва унга йўналтирилган жавобларни киритишнинг олдини олиш;
г) саволлар маъносини икки хил тушуниш эҳтимолини бартараф қилиш.
д) сўровномадаги саволларнинг тушунарлилиги даража сини оз сонли текширувчилар гуруҳида олдиндан синаб кўриш ва саволлар мазмунига, зарур бўлса, лозим бўлган ўзгарти ришлар киритиш.
е) сўровнома асосида фикр олиш усулидан фойдаланишда ишончли ахборотга эга бўлиш учун текширилувчиларнинг кўп бўлиши­ни таъминлаш.
Оқилона ишлаб чиқилган сўровнома тадқиқотчи учун қуйидаги имкониятларни яратади: танланган муаммодаги тадқиқот учун энг долзарб йўналишларни аниқлаш, муаммо моҳиятини аниқ мақсад асосида текширишни ташкил қилиш; ўтказиладиган илмий тажриба майдонини имкон қадар торайтириш; фаразларни ифодалаш учун ишончли амалий далиллар олиш; ўрганилаётган ҳодисанинг тасодифан кўзга ташланадиган айрим жиҳатларини эмас, балки типик манзарасини очиб бериш; муайян ўқув-машқланиш муаммосини ҳал этишда тренер ёки спортчи фаолиятидаги типик камчиликларни аниқлаш; уларнинг мазкур фаолияти учун типик мураккабликларни очиш; аниқланган камчиликлар ва қийинчиликларнинг сабабларини ўрганиш; ўрганилаётган масалаларни ҳал этишда тренерлик тажри­ба­си­нинг ижобий типик жиҳатларини юзага чиқариш.
Сўровнома асосида фикр олиш турлари. Сўровнома орқали фикр олишнинг ранг-баранг турлари мавжуд бўлиб, уларни муайян белгиларига кўра гуруҳларга тақсимлаш мумкин. Унинг қуйидаги турлари бор:
- ҳажмига кўра, яъни сўроқ қилинувчи респондентлар миқдорига кўра, ўз навбатида бу тур ялпи ҳамда алоҳида ажратиб олинганлар билан ўтказилади;
- тадқиқотчининг респондент билан муомала қилиш усулига кўра сўровнома асосида фикр олиш шахсий (юзма-юз), гуруҳли, алоҳида ва сиртқи бўлиши мумкин;
- тарқатиш усулига кўра - почта орқали юбориладиган ёки тарқатма бўлади.
Ялпи, бирваракайига ҳаммадан бир вақтда сўраш усули респондентларнинг ҳаммасига ёппасига сўровномалар тарқатишни назарда тутади. Бу усул бошқаларига нисбатан анча кенг тарқалгандир. Индивидуал сўров ўтказиш усули тадқиқотчи билан сўралувчининг бевосита муомаласига асосланади, яъни сўровнома тўлдирилаётган пайтда тадқиқотчи ҳам иштирок этади. Бу усул варақаларнинг тўғри тўлдирилиши ҳамда гўлиқ қайтариб берилиши учун имкон яратади. Гуруҳли усулда сўралувчиларниг катта гуруҳини бир вақтнинг ўзида сўровдан ўтказиш мумкин бўлади.Бу қисқа вақт ичида иложи борича кўпроқ материал тўплашга имкон яратади. Аммо бу тур ҳам муайян нуқсонларга эга: жамоавий суҳбат, масалаларни муҳокама қилиш, сўровнома асосида фикр олиш самарадорлигига таъсир кўрсатади. Алоҳида сўров ўтказиш респондентларнинг навбатма - навбат жавоб беришини назарда тутади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish