8-расм. Жисмоний ривожланганликнинг ўлчамлари
1-жадвал
Инсоннинг жинси, бўйи ва кўкрак қафасининг кенглигига қараб вазнининг нормаси
А.А.Пакровский
Бўйи
(см)
|
Эркакларни вазни меъёри(кг)
|
Бўйи
(см)
|
Аёлларни вазни меъёри (кг)
|
Кўкрак қафаси
|
Кўкрак қафаси
|
Тор
|
Меъёрида
|
Кенг
|
Тор
|
Меъёрида
|
Кенг
|
56,0
157,5
160,0
162,5
165,0
167,5
170,0
172,5
175,0
177,5
180,0
182,5
185,0
|
49,3
51,7
53,5
55,3
57,1
59,3
60,5
63,3
65,3
67,3
68,9
70,9
72,8
|
56,0
58,0
60,0
61,7
63,5
65,8
67,8
69,7
71,7
73,8
75,2
77,2
79,2
|
62,2
64,0
66,0
68,0
69,5
71,8
73,8
76,8
77,8
79,8
81,2
83,6
85,2
|
152,5
155,0
157,5
160,0
162,5
165,0
167,5
170,9
172,5
175,0
177,5
180,0
|
47,8
49,2
50,8
52,1
53,8
55,3
56,6
57,8
59,0
60,3
61,5
62,7
|
54,0
55,2
57,0
58,5
60,1
61,8
63,0
64,0
65,2
66,5
67,7
62,9
|
59,0
61,6
63,1
64,8
66,3
67,8
69,0
70,0
71,2
72,5
73,7
74,9
|
ИЗОҲ: ёши 30 дан ошганда танасининг вазни жадвалда қайд қилинган вазндан 2,5-6 кг ортиб кетиши меъёр ҳисобланади.
Жисман ривожланишнинг йўналиши, характери, даражаси, шунингдек, инсон ўзида камол топтирадиган фазилатлари ва қобилиятлари турмуш шароити ва тарбияга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Жисман ривожланиш қонунларини эгаллаш, улардан ўз жисми тарбияси мақсадларида фойдаланиш – жисмоний маданият назарияси ва амалиёти фанининг муҳим вазифасидир.
Жамиятдаги ижтимоий шароит жисмоний ривожла нишнинг ҳал қилувчи омилидир. Омиллар орасида меҳнат билан тарбия жараёнининг роли, айниқса, жисмоний тарбиянинг роли муҳимдир.
Жисман ривожланишга эришиш учун «жисмоний тарбия», деб аталмиш махсус йўналтирилган ва ташкил қилинган фаолиятдан фойдалана бошланди.
Жисмоний сифатлар. Жисмоний маданият назарияси фани таркибидаги тушунча лардан бири жисмоний сифатлар, деб номланади. Қатор дарсликларнинг муаллифлари (А.Д.Новиков, Л.П.Матвеев, Б.А.Ашмарин ва бошқалар) бу тушунчани ҳаракат сифатлари деб ҳам номлайдилар.
Ҳаракат сифатлари ёки жисмоний сифатлар ҳар бир индивид учун унинг аждодлари томонидан қолдириладиган мерос ҳам бўлиши мумкин. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, индивиднинг эмбрионал ривожланиши (9 ойликгача) даври даёқ унинг ҳаракатчанлиги сезилади. Ва умрининг охиригача унинг ҳаракатчанлиги турли хилдаги сакрашлар асосида ривожланиб, ўзгариб боради.
Бундай ўзгаришлар организмнинг кучи, тезкорлиги, чидамлилиги, эгилувчанлиги ва чаққонлиги, деб номланадиган бошқа сифатлари учун ҳам тегишли бўлиб, уларнинг ривож ланиши ўзаро узвий боғлиқ ҳолда кечади.
Масалан, агарда шуғулланувчилар югуриш машқларини кўп маротабалаб, унинг бажариш техникасини ўзлаштириш мақсадида такрорласа(машқ қилса), бир вақтнинг ўзида ҳам куч, ҳам чидамлилик ва айрим ҳолатда тезкорлик ҳам тарбияланиши мумкин.
Машқ қилиш мақсадида бажарилаётган югуриш катта тезлик билан такрорланса (тезкорликни тарбиялаш учун), у ҳолда машқ техникаси мустаҳкамланади ва такомиллашади, шу вақтнинг ўзида эса таълим - билим бериш вазифаларини ҳам ҳал қилиш мумкин.
Жисмонан тарбиялаш мақсадида жисмоний машқларни такрорлаш орқали мушак фаолиятидан ҳосил бўлган маълум частотадаги импульслар шуғулланувчиларнинг руҳий ҳола тига, уларнинг эмоцияси (ҳис туйғусига)га, иродаси, аҳлоқи нинг намоён бўлишига ҳам таъсир кўрсатиши ҳақида маълумотларни берганмиз. Ана шулар ҳисобидан тарбиявий вазифаларнинг ҳал қилиниши учун таълим жараёнида лозим бўлган шароитлар юзага келиши мумкин.
Жисмоний тарбия жараёнида ҳам тарбиявий, ҳам таъли мий элементларнинг мавжудлиги уни бир бутун педагогик жараён деб қарашга имкон беради. Қайд қилинган элемент ларни белгиланган вазифаларига қараб ҳар бирини алоҳида кўринишда ҳал қилиш мумкин бўлади.
Одатда ҳаракат сифатларининг шаклланиши ҳар бир индивидда турлича боради. Бу билан уларни ривожланганлик ва тайёргарлик даражасини аниқлаш мумкин ва натижага қараб шуғулланувчининг жисмоний тайёргарлиги ҳақида фикрга эга бўлиш мумкин. Бошқачасига айтганда буни жисмо ний тайёргарлик, деб ҳам аталади(жисмоний тайёргарлик бўлимига қаранг).
Спорт тайёргарлиги тушунчаси жисмоний тарбия жараёнида ўзининг мазмуни ва моҳиятига эга бўлган, кенг маъноли вазифасига кўра, инсонни танлаб олинган спорт турида юқори натижаларга эришишини таъминловчи махсус йўналишдир. Умумий спорт тайёргарлиги ва махсус спорт тайёргарлиги, деб алоҳида мазмундаги кўп қиррали жараён тарзида ҳаракат сифатларининг барчасини тенг ва танлаб олинган спорт тури учун зарурларини ривожлантиришдек моҳиятига кўра фарқланадиган тайёргарлик машғулотлари туркумидан иборат(спорт тренировкаси бобига қаралсин).
Жисмоний тарбияда спорт тайёргарлиги, организмнинг функционал имкониятларини такомиллаштириш билан боғлиқ, юқори спорт натижаси кишиларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш мезонига айланади ва жисмоний тарбияга мўлжал сифатида жуда кенг кўламда қўлланилади.
Жисмоний баркамоллик. Шарқ мутафаккирлари маънавий бой, жисман баркамол, комил инсон масаласига алоҳида эъти бор берганлар. Комиллик фазилатларидан энг улуғи инсон жис мининг баркамоллиги эканлигини улуғлаганлар. Шахснинг матонати, диёнати, риёзати, қаноати, илми, сабри, интизоми, нафси, виждони, ҳаққонийлиги, назари, ибрати, иффати, ҳаёси, идроки, заковати, иқтисоди, итоати, ҳақшунослиги, авф эта олиши, ватанни севиши каби ижобий ҳислатларга фақат соғлом жисм, тани-сиҳатлилик орқали эришилади деб қаралган11.
Жисман баркамоллик–тарихан ўзгариб турадиган ҳар қандай давр учун ўзининг идеал таснифига эга бўлган тушунча тарзида турлича талқин қилинган. Чунки жисмоний камолот идеалида аҳолининг иқтисодий шароити, ижтимоий, ҳаётий дунёқараши ифодаланган. Лекин асрлар давомида жисмонан баркамол авлод тарбияси мавжуд жамиятда объектив имкони ятлар ва шароитни юзага келмаганлиги сабабли, абстракт ғоялигича қолиб, реал ҳақиқатга айланмай қолган.
Жисмонан баркамоллик саломатликнинг ва жисмоний сифатлар ривожланганлигининг меъёрини ҳаётий шароитда энг мукаммалиги, организмнинг ишлаш, яшаш шароитидаги турли хилдаги индивидуал фаолиятларга тайёрлиги, ташқи муҳитнинг ноқулай ҳолатларига тез мослашувчанликга эриш ганлигини кўрсатувчи ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик даражаси ҳақидаги тарихан шаклланган тасаввурдир12.
Жисмоний баркамоллик меҳнат, жамоатчилик, ҳарбий ва одамларнинг ижодкорлик фаолиятларини узоқ давом этиши талабларига нисбатан оптимал ҳолат сифатида жисмоний тай ёргарлик, жисмоний ривожланганлик талабларига жавоб бериши лозим. Айрим адабиётларда жисмоний баркамоллик жисмоний камолот тушунчаси билан алмаштиришга уриниш лар кузатилмоқда(Ф.А. Керимов, О.В.Гончарова ва бошқалар).
Жисмоний камолот шахсни гармоник ривожлантиришда аниқ маъно ва ижтимоий моҳият касб этади. Фақат жисман камолотга эришиш учун бажарилган фаолият, машқланиш педагогик жараён сифатида бир томонламалиликка олиб келиши амалиётда исботланган. Фақат жисмоний машқ билан шуғулланиш, жисмонан камолот сари йўл очса-да, бир томонламаликка етаклайди, гармоник тарбия элементлари–маънавий, маърифий, аҳлоқий, руҳий, эстетик меҳнат тарби ясига салбий тасир кўрсатиши мумкин.
Жисмоний камолот – баркамоллиликнинг қуйи босқичи шахсни гармоник ривожлантиришда аниқ маъно ва ижтимоий моҳият касб этади. Фақат жисман камолотга эришиш учун бажарилган фаолият, машқланиш педагогик жараён сифатида бир томонламалиликка олиб келиши амалиётда исботланган. Фақат жисмоний машқ билан шуғулланиш, жисмонан камолот сари йўл очса-да, бир томонламаликка етаклайди, гармоник тарбия элементлари–маънавий, маърифий аҳлоқий, руҳий, эстетик меҳнат тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |