Мутаген
заҳарларга
этиленимин,
этилен
оксиди,
хлорли
карбонводородлар, қўрғошин ва симоб бирикмалари мисол бўлиб, улар одам ва
ҳайвонлар жинсий органларига қаттиқ таъсир этади.
9.
Эмриотрон заҳарлар
(толид амид ва бошқалар) одам ва
ҳайвонларнинг туғилишига салбий таъсир этади. Наслини йўқ қилади.
Чангнинг зарари. Микроиқлимнинг ѐритиш, иситиш ва шамоллатиш
қоида ва талаблари
Ишлаб чиқариш чангининг ишчилар саломатлигига зарарли таъсири кўп
омилларга боғлиқ бўлади. Уларга биринчи навбатда чанг зарраларининг физик
– кимѐвий хоссалари, катталиги ва шакли, ҳаводаги чангнинг миқдори, смена
давомида таъсир этиш муддати ва касбда ишлаш даври, муҳит ва меҳнат
фаолияти каби бошқа омилларнинг бир вақтда таъсир этиши киради.
Масалан, ташқи ҳарорат кўтарилганда ѐки киши жисмоний меҳнат билан
шуғулланганда тез-тез нафас олиш натижасида организмга чанг кириш
даражаси ошади. Бир вақтда чанг таркибида радиоактив аэрозолларнинг
бўлиши ва ҳаводаги бошқа газлар таъсири чангнинг организмга зарарли
таъсирини
кучайтиради.
Организмнинг
чанг
таъсирига
кўрсатган
зарарланишида шахсий фарқланиш бўлади, бу нафас йўлларининг фильтрлаш
хусусияти, биологик қаршилик ва бошқаларга боғлиқ бўлади.
Чанг ажралишининг гигеник таъсиридан ташқари яна бошқа салбий
томонлари бор: у технологик жихозларнинг емирилишини тезлаштиради,
66
қимматбаҳо материалларни ишдан чиқариб, иқтисодий зарар етказади. Бундан
ташқари
ишлаб
чиқариш
муҳитининг
умум
санитария
ҳолатини
ѐмонлаштиради, жумладан, дереза ва ѐритувчи асбобларни ифлослантириши
оқибатида ѐруғликни камайтиради. Чангнинг баъзи турлари, самалан, кўмир,
ѐғоч чанглари ѐнғин ва портлашнинг юзага келишига шароит яратади.
Чангларнинг кимѐвий таркиби ва эрувчанлиги, чангларнинг ката-
кичиклиги (диссперслиги), заррачаларнинг шакли, уларнинг қаттиқлиги
тузилиши (кристалл, аморф), электр зарядланиш ҳоссалари организмга таъсир
қилишда аҳамиятга молиқдир.
Чангларнинг организмга таъсирининг кўп хил кўринишда бўлишини
уларнинг кимѐвий таркиби белгилайди. Чангнинг асосий таъсири энг аввало
нафас олганда вужудга келади. Чангли ҳаво билан нафас олиш асосан нафас
органларининг зарарланиши: бронхит, пневмокониоз ѐки умумий зарарланиш
(заҳарланиш, аллергия) ривожланишини вужудга келтириши мумкин. Баъзи
бир чанглар қўшимча касалликлар туғдириш хусусиятига эга. Чангнинг бу
асосий бўлмаган таъсири юқори нафас йўллари, кўзнинг шиллиқ қавати, тери
қоплами касалликларида кўзга ташланади. Чангнинг ўпка йўлига кириши
пневмония, сил, ўпка ракининг келиб чиқишига шароит яратиши мумкин.
Эрийдиган чанглар нафас йўлларида тутилиб сўрилади ва қонга ўтади,
организмга кўрсатадиган кейинги таъсири уларнинг кимѐвий таркибига боғлиқ.
Масалан, қанд чанги зарарсиз, қўрғошин, мис ва бошқа металларнинг чанги
заҳарловчи таъсир кўрсатади.
Чангларнинг катта-кичиклиги, уларнинг ҳаводаги туруғунлиги, нафас
йўлларига кириш ва қанча чуқурликка кириб бориш имкониятини белгилайди.
10-20 мкм катталикдаги заррачалар Ньютон қонунига бўйсинган ҳолда ерга
тортилиш кучи таъсирида маълум тезлик билан ерга қўнади. Нафас олинганда
улар нафас йўлларининг юқори қисмларида ушланиб қолади. Микроскопик
тавсифдаги заррачалар (0,25-10 мкм) ҳавода анча турғун бўлиб, бир хил тезлик
билан ерга тушади. Нафас олганда альвеолларга уларнинг асосан 5 мкм гача
катталикдаги заррачалари киради. Ультра микроскопик заррачалар катталиги
0,25-0,1 мкм ва ундан кичик бўлган заррачалар Броун ҳаракати қоидаларига
бўйсинган ҳолда ҳавода узоқ вақт айланиб юради. Уларнинг бир-бирлари билан
тўқнашишлари натижасида йириклашиб (коагуляция), ерга қўниши мумкин.
Нафас олинган ҳаводаги ультра микроскопик заррачаларнинг 60-70 %и ўпкада
ушланиб
қолади.
Бу
заррачаларнинг
физик-кимѐвий
активлигини
белгилайдиган солиштирма юзасининг катта бўлишига қарамай, чангли
шикастланишларнинг ривожланишида ҳал қилувчи рол ўйнамайди, чунки
уларнинг массаси катта бўлмайди. Моддалар жуда юқори даражада
майдаланганда уларнинг эрувчанлигининг ортиши ва ўпкада ушланиш
вақтининг камайиши натижасида ўпка тўқимасига чангга ўхшаш таъсир этиши
заифлашади, лекин заҳарли таъсири кучаяди.
Чанг зарраларининг шакли ҳар хил бўлиши мумкин: сферик, ясси,
нотўғри. Аэрозоллар ҳосил бўлишида чанг зарралари миқдорининг кўп қисми
думалоқ шаклга эга бўлади. Заррачаларнинг шакли аэрозолнинг турғунлигига
67
ва организмдаги ҳолатига таъсир этади. Четлари ўткир тишли чанг заррачалари
ўпка тўқималарини жароҳатлайди деган тушунча нотўғри эканлиги исботланди,
чунки улар ѐпишқоқ лимфа муҳитида бўлади, бу уларнинг юқорида айтиб
ўтилган ҳислатлардан маҳрум қилади. Бироқ шиша тола, слюда каби чанг
турлари нафас йўлларига кирганда юқори нафас йўллари ҳужайраларини микро
зарарлаш хавфи аниқ бўлади. Улар кўзнинг шиллиқ қаватини ва терига таъсир
кўрсатишлари мумкин.
Чанг зарраларининг қаттиқлиги, уларнинг зарарли таъсирида айтарли рол
ўйнамайди. Масалан, корунд ва карборундга ўхшаш жуда қаттиқ моддаларнинг
чанги анча юмшоқ бўлган кварц чангига нисбатан кам зарарлидир.
Чанг заррачаларининг электр билан зарядланган бўлиши аэрозолларнинг
турғунлигига ва унинг биологик активлигига таъсир қилади. Қаттиқ
материалларнинг чангиши вақтида чанг заррачаларининг 90-98 %и мусбат ѐки
манфий зарядланади. Анча йирик заррачалар кўп зарядли бўлади.
Чанг заррачаларининг адсорбцион хусусиятлари баъзида таъсирлаш
хусусиятига эга бўлган заҳарли газсимон моддаларнинг чанг билан киришига
сабаб бўлади. Ҳаво муҳитининг чангли бўлиши, уни микроб ва бактериялар
билан кўп уруғланишига сабаб бўлади.
Чангнинг зарарли таъсири пневмокониозлар деб аталувчи касб
касаллигига олиб келади. Улар силикоз, силикатоз ва бошқа шаклларга
ажралган. Силикоз – эркин кремний (II) оксиди чангининг таъсиридан
ривожланадиган пневмокониознинг кўп учрайдиган ва характерли шаклидир.
Силикатоз – кремний кислота тузларининг чанги, нафас олиш йўлларига
кирганда вужудга келади, антракозкўмир чанги билан нафас олганда вужудга
келадиган пневмоконизодир. Шунингдек, нафас олиш органларига баъзи бир
металларнинг, масалан, алюминий, темир, аралаш таркибли чанглар кирганда
ҳам пневмокониоз ривожланиши мумкин.
Чангли ҳаво билан нафас олганда анча йирик чанг зарралари юқори нафас
йўлларида ушланиб қолади, асосан 5 мкм ва ундан кичик бўлган чанг зарралари
нафас йўлларининг чуқур нафас олганда, масалан оғир иш қилганда,
шунингдек, ҳаводаги чанг миқдори ортиб кетганда кўпаяди.
Силикоз жуда чангли шароитда одатда кўп йил, кўпинча оғир чанг
миқдорининг ўзгариш ҳолатини тегишли даврлар муддати хронометрик
кузатишлар ѐрдамида аниқланади.
Технологик жараѐнларнинг ва иш зонасига заҳарли моддаларнинг
тушишига қарши кураш воситаларининг ҳозирги аҳволида ишчиларнинг нафас
олиш зонасида заҳарларнинг бўлмаслигини талаб этиш, албатта, меъѐрий ҳолат
ҳисобланади, шундай натижага эришиш эса жуда мушкул техник вазифа бўлиб,
уни адо этиш катта моддий ҳаражатлар билан боғлиқдир. Шунга кўра меҳнат
гигиенасида йўл қўйса бўладиган безарар зичлик миқдорларини асослаш
зарурати вужудга келади.
ГОСТ 12.1.005-76 нинг «Иш зонаси ҳавоси» бўлимида бу зичлик миқдори
қуйидагича белгиланади. Иш зонаси ҳавосида зарарли моддаларнинг йўл
қўйиладиган зичлик миқдорлари – 8 соат давомидаги кундалик ишда (дам олиш
68
кунларидан ташқари) ѐки бошқача давомлиликда, бироқ ҳафтасига 40 соатдан
ошмаган меҳнат жараѐнида, бутун иш қобилияти давомида иш жараѐнида ѐки
ҳозирги ва келгуси авлодлар ҳаѐтининг кейинги муддатларида замонавий
текшириш усуллари билан аниқланадиган касалликлар ѐки соғлиқ ҳолатида
четланишлар келтириб чиқара олмайдиган зичлик миқдоридир.
Ишлаб чиқариш заҳарлари йўл қўйиладиган охирги даражаси (ЙҚОД)ни
белгилашда: а) моддаларнинг физик-кимѐвий хоссалари ҳисобга олинади; б)
тажриба текшириш натижаларидан фойдаланилади; в) ишлаб чиқаришдаги
гигиеник кузатувлар маълумотларига, ишчиларнинг соғлиқ ҳолати ва
касаллашишга доир материалларга ҳам амал қилишади.
Ишлаб чиқариш корхоналаридаги заҳарли моддаларнинг ЙҚОД ини
белгилашда, шунингдек ишлаб чиқариш заҳарларининг заҳарлилик синфларига
қараб ҳам белгиланади.
ГОСТ 12.1.007-76 га асосан заҳарли моддалар организмга таъсир
кўрсатиш даражасига қараб 4 синфга бўлинади: ўта хавфли, юқори хавфли,
ўртача хавфли ва кам хавфли моддалар.
Шамоллатиш турларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |