§2.6. Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари бино, иншоотларига
қўйилган талаблар
Корхоналарда хавфсиз меҳнат шароитини яратиш ѐнғинга ва уни
тарқалишига олиб келадиган сабабларни бартараф этиш, корхона лойиҳасини
сифатли тузиш ва қурилиш ишларига боғлиқ.
Корхона биноларини қуриш учун майдонни тўғри танлаш, уни режалаш,
ўтга чидамли қурилиш материалларини танлаб ишлатиш, одамларни хавфсиз
жойга чиқариш йўллари ва бошқа зарур мосламалар билан таъминлаш,
қурилиш норма ва қоидалари ( СНиП 11-89-90, СНиП 2.02.04-87, СНиП 11-90-
81, СНиП 11-2-80 КМК 2.01.03-96, КМК 2.01.01-94 ва б.қ)га асосан амалга
оширилади. Бунинг учун саноат корхоналарини ѐнғинга, портлашга
хавфлилиги жиҳатидан гуруҳланиши (СН 245-71,СН 4088-86) ҳисобга олиниб,
79
хавфсизлик билан боғлиқ бўлган барча масалалар фан ва техника ютуқларидан
фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Лойиҳа тузиш, қурилиш ишлари махсус ташкилотлар томонидан
тасдиқланади ва олиб борилади.
Барча ишлаб чиқариш корхоналари атмосферага чиқарадиган зарарли
чиқиндилари (газ, тутун, чанг ва ҳ.к.) СН 245-71га асосан беш синфга
бўлинади. Корхоналарни санитария жиҳатидан бўлинишида асосан бажараѐтган
технологик жараѐн шартлари, ишлаб чиқариш ҳажми ва атмосферага
чиқарилаѐтган зарарли чиқиндиларни тозалаш тадбирлари ҳисобга олинади.
Аҳоли ва корхоналар орасида санитария-ҳимоя оралиқ (зона) бўлиши
ҳисобга олинади. Бу масофа корхоналарни санитария жиҳатидан синфларга
бўлинишига қараб, 1-синф учун 1000 м., 2 – 500 м., 3 – 300 м., 4 – 100 м., ва 5 -
50 м. бўлиши керак. Баъзи ҳолларда санитария ҳимоя оралиғи (зонаси)
кенглиги Давлат санитария назорати инспекцияси талаби билан Давлат
қурилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда 3 мартагача кенгайтирилиши
мумкин. Санитария-ҳимоя оралиғида зарурлиги бўйича фақат қуйи синфга
тааллуқли корхоналар ва ѐрдамчи бинолар (омбор, ошхона, гараж ва ҳ.к.)
жойлаштирилиши мумкин.
Саноат корхоналарининг хавфсизлиги қурилиш учун жойни танлаш ва
майдонда бино, қурилмаларни тўғри жойлаштирилишга боғлиқ. Жой танлаш
ва корхона қурилиши аҳоли яшайдиган жой ва туман бош лойиҳасига
асосланиб, Давлат назорат ташкилотлари билан келишилган ҳолда амалга
оширилади.
Маълумки, корхона бош лойиҳаси – мавжуд бўлган ва қуриладиган барча
бино, иншоотлар, асосий йўл ва йўлаклар, кўкаламзорлаштириладиган майдон
юзасини маълум масштабда ифодаланган чизмасидир.
Бош лойиҳани тузишда йўриқнома, қурилиш норма ва қоидалари (СниП
11-89-80, СН 245-71, ГОСТ 21508) ва бошқа тасдиқланган норматив ҳужжатлар
талабларига амал қилиш керак. Бунда ишлаб чиқаришни санитария жиҳатдан
синфларга, ѐнғин ва портлашга нисбатан гуруҳларга бўлиниши эътиборга
олинади.
Лойиҳада корхонанинг ишчи кучи, сув, электр, хом ашѐ билан
таъминлаш, темир йўл, сув йўли ва транспорт алоқаси, корхона жойлашган
жойда «шамол йўналиши», ҳаво оқими тезлиги, шовқиндан ҳимоя,
чиқиндиларни тозалаш ва бошқа омиллари ҳам ҳисобга олинади.
Барча бинолар, иншоотлар, омборлар ишлаб чиқариш белгиси,
хавфлилиги ва иш режимига қараб маълум масофада зоналарда
жойлаштирилади.
Ишлаб чиқариш бинолари баландлиги камида 3,2 м., айрим ускуна ва
қурилмалар орасидаги масофа камида 1 м., ҳаракатланувчи қисмли ускуна ва
қурилмалар учун масофа 1,5 – 2 м., ускуналар қатори орасидаги масофа камида
2,5м бўлиши керак. Зарарли моддалар ажратиб чиқарадиган бинода,
шунингдек, шовқин ва тебраниш билан ишлайдиган ускуна ҳам алоҳида ѐки
ҳимояланган бинода жойлаштирилиши лозим.
80
Ишлаб чиқариш бинолари, қурилмалари ва омборлари орасидаги ѐнғин
хавфсизлиги бўйича масофа СНиП 11-2-80, СниП 2.01.02-85 га асосан қурилма
ва биноларни ўта чидамлилик даражасини ҳисобга олиб, 9 метрдан 18 метргача
белгиланган. Санитария-маиший хизмат кўрсатиш биноларига қўйиладиган
талаблар ҳам муҳим ҳисобланади.
Ҳар бир саноат корхонасида дам олиш, овқатланиш, уй ва иш
кийимларини сақлаш, зарарсизлантириш, тузатиш, ювиш, ювиниш ва бошқа
маданий-санитария хизматлари учун мўлжалланган қўшимча бинолар, уйлар
бўлиши керак. Ишчи ва хизматчиларнинг эҳтиѐжлари учун мўлжалланган
санитария-маиший хизмат кўрсатиш уйлар хоналарининг таркиби, ҳажми СниП
2.02.04-87, СН 245-71 нормаларига асосан аниқланади ва қурилади.
Маиший хизмат уйларини жойлаштириш ишлаб чиқариш жараѐнларига,
ѐнғин ва портлаш хавфсизлигига, санитария жиҳатидан ишлаб чиқаришнинг
синфларга бўлинишига боғлиқ Ёнғин, портлаш ва газ ажралиб чиқиш хавфи
бўлган ишлаб чиқаришда маиший хизмат уйлари асосий бинолардан
ажратилган бўлиши керак. Маиший биноларни иш жойига яқин масофада
жойлаштириш (давлат санитария назорати билан келишилган ҳолда) мақсадга
мувофиқдир.
Ҳозирги вақтда ишлаб чиқаришдаги зарарли муҳитнинг таъсири
бўлмаслиги учун маиший хизмат уйлари алоҳида қурилган бинога
жойлаштирилади. Катта бўлмаган баъзи корхона цехларида эса, санитария-
гигиена талабларига тўлиқ жавоб берадиган хоналар жойлаштирилиши мумкин
(ҳожатхоналар, дам олиш хонаси ва бошқалар).
Гардероб хонасида иш ва кўча кийимлари очиқ, ѐпиқ ѐки аралаш
усулдаги шкафларда сақланиши мумкин. Шкафлар сони сменада ишлаѐтган
ишчиларнинг рўйхатига қараб белгиланади. Шкафлар қатори орасида
ўтиргичлар бўлса 2 м, ўтиргичлар қўйилмаган бўлса 1,5 м бўлиши керак.
Ювиниш хонаси кийим сақлаш хонаси билан бирга жойлаштирилади.
Ҳар 3-15 кишига биттадан душ тармоғи ҳисобга олиниб, уларнинг умумий сони
30 дан ошиб кетмаслиги керак. Шунингдек, кийим сақлаш хонасига қўшилган
ҳолда шкафлардан 2 м масофада қўл ювиш учун жўмраклар ўрнатилади.
Уларнинг сони 0,65 м масофада 5 ѐки 8 та бўлиши мумкин.
Бинода жойлашган ҳожатхона ва иш жойи орасидаги масофа 75 м,
корхона майдонида жойлашган ҳолда эса оралиқ масофа 150 м дан ошмаслиги
керак.
Бинода жойлашган дам олиш хонасида ҳар бир ишчига 0,2 м
2
юза тўғри
келиши, умумий юзаси 18 м
2
дан кам бўлмаслиги талаб қилинади. Чекиг
хонасида эркаклар учун 0,2 м
2
, аѐллар учун 0,1 м
2
юза белгиланган ва чекиш
хонаси умумий юзаси камида 9 м
2
бўлади.
Бир сменада 250 дан зиѐд ишчи меҳнат қилиѐтган корхоналарда ошхона
бўлиши ҳисобга олиниши керак.
Ишчилар сони 250 дан кам бўлган ҳолда уларни иссиқ овқат билан
таъминлайдиган буфет бўлиши керак. Агар сменадаги ишчилар сони 30
81
кишидан кам бўлса, давлат санитария назорати ташкилоти билан келишилган
ҳолда бинода овқатланиш хонаси бўлиши назарда тутилади.
Шунингдек, ишчилар сони 500 ва ундан кўпроқ бўлган корхоналарда
соғлиқни сақлаш-тиббиѐт бўлими бўлиши керак. Агар корхонадаги ишчилар
сони 3000-4000 та бўлса (I категория) 3-4 шифокор, 2001-3000 та бўлса (II
категория) 2 та шифокор, 1201-2000 та бўлса, 1 та шифокор ва 500-1200 та
бўлса 1 та фелдшер улар учун тиббиѐт бўлимида хизматда бўлади. Тиббиѐт ва
иш жойи орасидаги масофа 1000 м дан ортиқ бўлмаслиги ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |