Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


Фавқулодда вазиятларнинг асосий тушунчалари



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Фавқулодда вазиятларнинг асосий тушунчалари 
Ҳар бир фанни асосий атамалари ва тушунчалари бўлганидай, 
фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси бўлимининг ҳам, ҳуқуқий-меъѐрий 
ҳужжатларида ўз ўрнини топган, ҳозирда бир тизимга келтирилган асосий 
тушунчалари мавжуд. Бу асосий тушунчалар тизими Ўзбекистон 
Стандартлаштириш, метерология ва сертификатлаштириш давлат марказининг 
махсус қарорига мувофиқ тасдиқланган ва амал қилиш учун жорий этилган. 
Бундан мақсад қабул қилинган асосий тушунчалар, атамалар ва уларнинг 
таърифлари турли ҳужжатларда, илмий оммабоп, ҳамда ўқув адабиѐтларда бир 
хилда қўлланилишини ва тушунишини таъминлашдан иборат. 
Мазкур фуқаро муҳофазаси бўлимининг асосий тушунчалар тизими уч 
қисмдан иборат бўлиб, фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш, ҳамда 
фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат 
тизими 
ташкилий 
структурасининг 
атамалари 
ва 
таърифлари 
мужассамлаштирилган. 
Қуйида биз ана шу қабул қилинган асосий тушунчаларни кўриб 
чиқамиз. 
1. Фавқулодда вазият (ФВ) деганда одамлар қурбон бўлиши, уларнинг 
соғлиғи ѐки атроф муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талафотлар келтириб 
чиқариш ҳамда одамлар ҳаѐт шароитини издан чиқишга олиб келиши мумкин 
бўлган ѐки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиат ҳодиса ѐки бошқа 
табиий офат натижасида муайян ҳудудида юзага келган вазият тушунилади. 
Келиб чиқиш сабаблари бўйича улар табиат, техноген, экологик, ҳарбий 
ва ижтимоий бўлиши мумкин. 
2. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш деганда, олдиндан 
ўтказилиб, фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар 
камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса одамлар соғлиғини 


103 
сақлаш, атроф муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талофатлар миқдорини 
камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси тушунилади. 
Бунга энг аввало, олдиндан синалган, тажрибада кўрилган чора-
тадбирлар қўлланилади. Айниқса, олдиндан башоратлаш, ахборотни бериш, 
бўладиган вазиятларни олдини олишга давлатлар катта маблағлар сарфлаб, 
эътибор бериб келишияпти. 
3. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш деганда, фавқулодда 
вазиятлар рўй берганда ўтказилиб, одамлар ҳаѐти ва соғлиғини сақлаш, атроф 
муҳитга етадиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга, 
шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарни халқага олиб, хавфли 
омиллар таъсирини тугатишга қаратилган авария-қутқарув ишлари кечиктириб 
бўлмайдиган бошқа комплекс ишлари тушунилади.
Албатта, бунда юз берган вазиятда, энг аввал шу вақтда, шу ерда ѐки 
яқинида бўлган ушбу ишни тушунган матонатли кишиларнинг вазиятни 
бартараф этиш учун ҳаракат қилишлари лозим. Аммо, Республикамизда бундай 
вазифаларни адо этувчи махсус бўлинмалар мавжудки, булар фавқулодда 
вазиятнинг турига қараб доимий шай-тайѐр ҳолатда бўладилар. Содир бўлган 
фавқулодда вазият ўчоғига биринчи бўлиб айнан шу бўлинма мутахассислари 
етиб келишади ва ушбу ишлар билан шуғулланишади. 
4. Фавқулодда вазиятларни олдиндан башорат қилиш деганда, 
фавқулодда вазият юзага келишининг эҳтимол бўлган сабабларини, унинг 
илгариги ва ҳозирги манбаини таҳлил қилиш асосида фавқулодда вазият юзага 
келиши эҳтимолини ва ривожлана боришни олдинроқ акс эттириши 
тушунилади. 
Бу башоратлаш узоқ муддатли, қисқа муддатли ҳамда тезкор бўлиши 
мумкин, бу фавқулодда вазиятлар хусусиятига ва содир бўлиш вақтига 
боғлиқдир. 
Масалан: табиий хусусиятли ФВ аксарият узоқ муддатли бўлиб, харита 
кўринишида бўлади, техноген хусусиятдагиси объектнинг жойлашган ўрни, 
фаолияти, ишлаб чиқариш маҳсулоти тури, миқдорига қараб ҳисоб-китоб 
қилинади. 
5. Фавқулодда вазиятлардан огоҳ бўлиш деганда, атроф табиий ва 
потенциал хавфли объектларнинг, фавқулодда вазият манбалари пайдо 
бўлишини олдиндан башорат қилиш ва профилактика қилишнинг аҳволини 
кузатиш ва назорат қилишни ташкил этилишига, шунингдек фавқулодда 
вазиятларга тайѐргарлик кўришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, 
муҳандислик техникавий, экологик муҳофаза, санитария-гигиена, санитария-
эпидемиологик ва махсус тадбирлар мажмуаси тушунилади. 
6. Фавқулодда вазиятларга тайѐргарлик кўриш деганда, муайян ҳудуд ѐки 
потенциал хавфли объектда аҳолини ва моддий бойликларни фавқулодда вазият 
манбаларининг шикастловчи омиллари ва таъсиридан муҳофаза қилиш учун, 
шунингдек фавқулодда вазиятларни тугатишда бошқарув органлари, куч ва 
воситаларининг самарали фаолиятини таъминлаш учун шароит яратувчи 
олдиндан ўтказиладиган тадбирлар мажмуаси тушунилади. 


104 
7. Аҳолини эвакуация қилиш – бу фавқулодда вазият зоналаридан ѐки 
эҳтимол бўлган фавқулодда вазият зоналаридан аҳолини пиѐда ва транспортда 
уюшқоқлик билан олиб чиқиш, шунингдек эвакуация қилинганларни 
жойлаштириш, манзилларида турмуш кечиришни таъминлаш тадбирлари 
мажмуаси тушунилади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish