§3.2. Ҳозирги замон урушининг хусусиятлари ва ундаги фуқаро
муҳофазаси
Ҳозирги замон урушида қўлланиладиган оммавий қирғин қуроллар ва
уларнинг келтириб чиқарадиган оқибатлари
Замонавий уруш қуроллари ХХ асрда яратилиб ўз ривожини топди ва
XXI асрда ҳам уларни такомиллаштириш, янги-янги турларини яратиш учун
катта ишлар олиб борилаяпти.
Ҳозирги замон талофат бериш воситалари турлари 8-расмда берилган.
Улар қаерда жойлашганлиги, қанақа қуроллар типи эканлиги билан ажралади.
Биз булардан оммавий қуролларни кўриб чиқамиз.
Ҳақиқатдан ҳам замонавий урушнинг энг хавфли воситаси бу оммавий
қирғин қуроллари ҳисобланади ва улар ўтган асрнинг иккинчи ярмида жуда
кўплаб ишлаб чиқилди.
Оммавий қирғин қуролларига ѐки жуда катта талофат берувчи
қуролларга: ядровий, кимѐвий ва бактериологик (биологик) қуроллар киради.
Илм, фан ва техниканинг ривожланиши билан бу қуроллар ҳам ривожланиб,
янги принципдаги қуроллар пайдо бўлди, бунга инфратовушли, радиологик,
нурли, этник ва ҳ.к. киради.
Ядровий қуроллар, ядровий бомбадан, уни элтувчи восита ва бошқарув
системасидан тузилган бўлади.
Унинг таъсири уран ва пулотоний баъзи изотоплари оғир ядроларининг
занжирли парчаланиш реакцияси ѐки енгил ядролар – водороднинг дейтерий,
тритий изотопларининг иссиқлик ядро синтези реакцияси натижасида ажралиб
чиқаѐтган ички ядро энергиясидан фойдаланишга асосланган.
Буларнинг қуввати оддий портловчи модда тротил эквиваленти билан
ўлчанади. Тротил эквиваленти тонна, килотонна ва мегатонналарда ўлчанади.
Ядровий қуроллар ўзининг қуввати бўйича: ўта кичик (қуввати 1 кт гача);
кичик (1-10 кт); ўртача (10-100 кт), катта (100 кт – 1 Мтн) ва ўта юқори катта (1
Мт катта) қувватли бўлиши мумкин.
Ядровий бомбанинг портлаши: юқоридаги, ҳаводаги, ер усти (сув усти) ва
ер ости (сув ичидаги) турларига бўлинади.
Юқорида, яъни ернинг тропосферасидаги (10 км дан юқори) портлашда,
унинг талофатли таъсири ҳаво билан тўлқини, сингиб борувчи радиация (30-60
км масофада), рентген нурлари, газли оқим, электромагнитли импульс,
атмосферанинг ионизацияланиши ва ҳ.к. да намоѐн бўлади.
8-Расм. Ҳозирги замон талофат бериш воситалари турлари.
Талофат берувчи воситалар
Ер устки
Ҳаводаги
Денгиздаги
Космосдаги
Оддий уруш
қуроллари
Артиллерия
Ракета
комплекслар
и
Авиация
Космик
аппаратлар
Генериацияло
вчи
қурилмалар
Оддий қуроллар
Оммавий қирғин қуроллари
Янги физикавий принципдаги
қуроллар
- оддий ўқ-дорилар.
- БЧ ракеталари.
- касетали ўқ-дорилар.
- ѐндирувчи ўқ-дорилар.
- ҳажмдаги портловчи ўқ-дорилар
- ядро қуроли; ядро
бомбаси.
- кимѐвий қуроллар – ўқ-
дорилари.
- бактериологик қуроллар.
- нурли – лазерли, инфратовушли.
- радиологик.
- геофизикавий:
- атмосферада
;
- литосферада;
- гидросферада.
қаерда жойлашганлиги
бўйича
қуроллар типи бўйича
талофат бериш усули ва қуроллар тури характери бўйича
105
Масалан: 1 Мт қувватли бомбанинг портлаши натижасида (77 км
юқорида) унинг турли таъсири 10 соатда 800-1000 км радиусдаги майдонга
таркалган. Бу портлаш асосан космик, ҳаво объектлари ва радиотехник
қурилмаларига таъсир этиш учун қўлланилади.
Шунга ўхшаш, лекин 10 км баландликгача ҳаводаги портлаш ҳам худди
шундай таъсирга эга бўлади, ер ва сув устидаги портлашда эса қўшимча
равишда жуда кўп мустаҳкам ер усти (сув ости) объектлар, ер ости ва порт
иншоатлари бузилади. Буларга нисбатан, ер ости портлашда таъсир кучи кичик
радиусда бўлсада, аммо кучли ер силкинишига олиб келади.
Ядровий қурол ҳам тузилиши жиҳатидан турлича бўлади. Айниқса
улардан энг замонавийси бу нейтрон бомба ҳисобланади. Унинг юқорида
келтирилган бомбалардан фарқи, тирик жонни ўлдириб, материал бойликларга
зарар етказмайди.
Масалан, 1 кт нейтрон бомбанинг портлашида 500 м радиус ташқарисида,
асосий таъсир этувчи омил сингиб борувчи радиация нурлари ҳисобланиб, 1 км
масофада одамларни ҳалок бўлиши (нейтрон ва гамма-нур таъсирида), 2 км
радиусда эса оғир нурланиш кассалигига чалинишлари ва кейинроқ бу ҳам
ўлимга олиб бориши кузатилади.
Бу уруш воситаларини объектлар (нишонлар)га турли йўллар билан олиб
бориш мумкин. Бунинг учун ер усти, денгиз ва ҳавода сақланадиган ракеталар
ва махсус жиҳозланган самолѐтлар, артилерия воситалари, разведка-диверсион
гуруҳлар қўлланилади.
АҚШ да ерда жойлаштирилган, асосан, континентал балистик ракеталар
қўлланилади. Бунга Титан, Минитмен-3, Минитмен-2, МХ, Першинг-2, қанотли
ракеталар қўлланилади. Худди шундай ривожланган давлатларда ҳам турли хил
ракеталар қўлланиши мумкин.
Олиб бориш ѐки сақлаш воситаларидан айниқса, сувости атом кемалари
бутун дунѐда кўп қўлланилиб, улар «Полярис-АЗ», «Посейдон-3», «Трайдент-
1», янгиларидан «Трайдент»-«Огаѐ» баллистик ракеталар билан қуролланган.
Худди шунингдек, сув усти авианосец ва крейсерлар мавжудки, улар ҳам турли
катталикдаги ракеталарни олиб боришлари мумкин.
Бу оммавий қирғин қуролларини авиация ѐрдамида ҳам олиб бориш
мумкин. Ҳозирда, «Вулкан» (Буюк Британия), «Мираж IV» (Франция),
Стратофортресс В-52, В-1, FB-111 (АҚШ) самолѐтлари, турли хил бомбалар ва
ракеталарни олиб бориши мумкин.
Бундан ташқари, Россия ва бошқа давлатларда ҳам, худди шундай
турдаги оммавий қирғин қуроллари мавжуд.
Оммавий қирғин қуролининг яна бири, бу кимѐвий қурол ҳисобланади.
Кимѐвий хавфли моддалар (КХМ) турлари 9-расмда келтирилган.
Албатта, улар турлича бўлиши билан, айниқса, кимѐвий қурол сифатида
қўлланилиши ўта хавфли ҳисобланади. Уларнинг хавфсизлик даражаси эса 7-
жадвалда келтирилган. КХМ ўта хавфли даражада эканлигини унинг
концентрациясига боғлиқлигини кўриш мумкин.
106
107
7-жадвал
Кимѐвий заҳарли моддаларнинг хавфсизлик даражаси
Кимѐвий
модда
*
0
Do'stlaringiz bilan baham: |