Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


Корхоналарда юк кўтариш, ташиш транспортлари ва мосламаларидан



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

 
Корхоналарда юк кўтариш, ташиш транспортлари ва мосламаларидан 
фойдаланиш хавфсизлиги 
 
Корхоналарда юк ташиш, тушириш, ортиш ишларида қўлланиладиган 
барча воситалардан ҳамма вақт ѐки вақтинча фойдаланилади. Бу ишларда 
механизация яхши йўлга қўйилмаган бўлса, шикастланиш, касб касаллиги
кўпроқ содир бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам корхоналарни лойиҳалашда, 
қайта кўришда юк кўтариш, ташиш, тушириш транспорт воситаларини 
комплекс механизациялашга катта эътибор бериш талаб қилинади. 
Ҳозирги вақтда қувур орқали юк ташиш турлари талабга кўпроқ жавоб 
беради. Бўлакли материаллар, юклар, пакетлар, қоплар, бочкалар, баллонлар 
тўхтовсиз ҳаракатланувчи конвейер ва транспортѐрлар ѐрдамида ташилади. 
Тўкилувчан материаллар, пасталар учун шнеклар, элеваторлар, қувурли 
транспортѐрлардан кенг фойдаланилади. 


85 
Материалларни вақти – вақти билан ташишда осма йўл вагонларидан,
кранлардан, тельферлардан, автокаралардан ва бошқа транспорт воситаларидан 
фойдаланилади. 
Портлаш хавфи бўлган цехларда ишлатиладиган барча юк ташиш 
мосламалари портлашдан ҳимояланган ҳолда тайѐрланган бўлиши лозим. 
Бўйлама ҳаракатланувчи барча юк ташиш воситаларининг хавфсизлигини 
таъминлаш учун техникавий чора-тадбирлар амалга оширилади. Масалан, 
ҳаракатланувчи йўл охирига юкни автматик узиб қўядиган мослама ўрнатиш, 
ишга тушириш мосламаси, вақт релеси, товушли даракчилар, конвейер ва 
транспортѐрлар атрофини ўраш, тўхтатиш тугмаларини ўрнатиш, иш жойи 
устидаги транспорт йўлини пишиқ металл турлар билан тўсиш, вагон, тележка, 
автокалалар ҳаракатланадиган юзада ташиладиган юкнинг ҳажм ва миқдорини 
белгиланган нормадан оширмаслик ва бошқалар. 
Корхоналарда 
салникли 
юк 
ташиш 
воситаларидан 
кўпроқ
фойдаланилади. Кимѐвий моддаларни агрегат ҳолатига қараб ташиш учун 
махсус вагонлар, контейнерлар мавжуд. Очиқ вагонларга юк ортиш, тушириш 
ишлари механиқ белкурак, ҳаракатланувчи транспортѐр ва пневматик
қурилмалар ѐрдамида олиб борилади. 
Юк кўтарувчи мосламалардан хавфсиз фойдаланишда мавжуд бўлган 
«Юк кўтарувчи кранларни хавфсиз ишлатиш ва ўрнатиш», «Лифтларни 
хавфсиз ишлатиш ва ўрнатиш» нормаларига қатъий амал қилиш лозим. 
Юк кўтарувчи мосламаларнинг муҳим ва асосий қисмлари юқори
пишиқлик заҳирасига эга бўлиши ҳисобланиб чиқилади ва улар талабга жавоб
берадиган материаллардан тайѐрланади. 
Мосламаларнинг юк кўтариш миқдори, ҳаракатланиш йўли ва кўтариш 
баландлиги чегаралаб қўйилади. 
Тўхтатиш, юргизиш мосламаларининг иш қобилияти, хавфли жойларнинг 
ҳимояланганлиги, ўралганлиги вақти – вақти билан жавобгар масъул ҳодимлар 
томонидан текшириб турилади. 
Саноат ва тоғ ишлари хавфсизлиги бўйича давлат техника назорати 
(Саноатконтехназоратагентлиги) қоидаларига асосан барча турдаги юк 
кўтариш, ташиш мосламалари инспектор иштирокида техник кўрикдан 
ўтказилиб, расмийлаштирилиши керак. 
Бир тоннагача юк кўтарадиган кранлар ва бошқа воситалар корхона 
маъмурияти томонидан текширилади. Тажрибали мутахассислар ҳар бир
ускуна ва қисимларни синаб, текшириб, олинган маълумотларни техник 
китобчага ѐзиб борадилар. Боғланадиган арқонлар, занжирлар, тросслар икки 
марта кўп юк билан синалади ва ҳар ўн кунда қайта текширилиб турилади. 
Юк кўтарувчи ҳамма ускуналар ҳар йили таъмирлашдан кейин бир марта 
статик ва динамик синовдан ўтказилади. Статик синов белгиланганидан кўра 
25% кўпроқ юкни 100 мм баландликка кўтариш билан олиб борилади. 
Одамларни ва хавфли маҳсулотларни кўтарадиган ускуналар фаолияти икки 
марта кўп юк билан текширилади, синалади. 


86 
Динамик синовда эса 10% кўпроқ юк билан тормозлар, чегаралаш 
қисмлари, тутқичлар ва бошқаларнинг ишлаш қобилияти текширилади. Барча 
юк кўтарувчи мосламаларнинг ишлатиш даражасини ифодалайдиган техник 
паспорти бўлиши керак. 
Суюқликларни ташишда вакуум ѐки махсус насослар билан таъминланган 
герметик қувурлардан фойдаланилади. Суюлтирилган газлар (хлор, аммиак, 
карбон водородлар), азот кислотаси, сульфат кислотаси, бензин, керосин, нефть 
ва бошқа кимѐвий маҳсулотларни жўнатиш учун махсус белгили, бўялган 
темир йўл цистерналари ишлатилади. Суюлтирилган, сиқилган газлар 
жўнатиладиган цистерналар иссиқликдан ҳимояланган ѐки металл ҳимоя 
қобиғига эга бўлиши керак. 
Енгил қотувчи ѐки кристалланадиган моддаларга мўлжалланган 
цистерналар эса қобиқ ѐки иссиқлик ҳимояси билан жиҳозланади. Суюқ 
кислород махсус термосларда ва 13,5-50 тонна ҳажмдаги цистерналарда 
ташилади. 
Енгил 
алангаланадиган 
суюқликларни 
ташишда 
махсус 
автоцистерналардан фойдаланилади. 
Қувурлардан фойдаланишда техника хавфсизлиги бўйича қўйиладиган 
талаблар.
Кимѐ ва озиқ-овқат саноатида (консерва, ѐғ ишлаб чиқаришда ва 
ҳ.к.) ҳар хил мақсадлар учун қувурлар ишлатилади: иссиқ сув, буғ, ѐнувчи ва 
заҳарли газлар учун (аммиак, олтингугурт оксиди), енгил ѐнувчи, портловчи 
суюқликлар (спиртлар, бензин), кислота ва ишқорлар учун ва ҳ.к. 
Энг кўп ишлатиладиган иссиқ сув ва буғ қувурлари бўлиб, улардан 
фойдаланишда «Иссиқ сув ва буғ қувурларини ишлатиш» нормаларга амал 
қилинади. 
Қувурлар иссиқ сув ва буғ ҳарорати босимига қараб 4 категорияга 
бўлинади. Булар 3-жадвалда келтириб ўтилган. 
3-жадвал

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish