Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизими
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси
Шуни айтиш жоизки, техник жиҳатдан тартибга солиш тизими қуйидаги ҳолларни бошқариши керак:
1. Техник регламентларни ишлаб чиқиш, тадбиқ этиш ва ижро этиш (яъни маҳсулот хавфсизлигига, ишлаб чиқариш жараёни, фойдаланиш, сақлаш, ташиш, муомалага чиқариш ва йўқ қилишга қўйиладиган мажбурий шартлар);
Ихтиёрий равишда стандартларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, тадбиқ қилиш ва бажариш (яъни маҳсулот хавфсизлигига, ишлаб чиқариш жараёни, фойдаланиш, сақлаш, ташиш, муомалага чиқариш, йўқ қилиш ёки хизмат кўрсатиш шартлари);
Мувофиқликни баҳолаш (яъни техник регламент ва стандартларга мувофиқлигини баҳолаш жараёнларини бажариш).
Таъкидлаш керак-ки, "Техник жиҳатдан тартибга солиш туғрисида"ги Қонун қабул қилингандан сўнг, 2010 йилнинг май ойида Вазирлар Маҳкамасининг 86-сон қарори билан "2010-2013 йилларда техник регламентлар ишлаб чиқиш Дастури" тасдиқланди.
Дастурда 2010-2013 йилллар давомида 17 та умумтехник регламентлар ва 10 та махсус регламентлар ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Синов-назорат саволлари
Техник жиҳатдан тартибга солиш деганда нимани тушунасиз?
Техник регламент нима ва неча турга бўлинади?
Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонуннинг асосий мақсади нимадан иборат?
Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир қандай талаблар ўрнатилган?
Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимининг структурасини тушунтиринг.
8-Амалий машғулот
Халқаро ИСО 9000 сериясидаги стандартлар бўйича
ишларни ташкил этиш
Режа:
Халқаро ИСО 9000 сериясидаги стандартлар.
Сифат менежменти тизимини жорий этиш этаплари
Сифатни бошқаришнинг саккиз тамойили
Таянч сўзлар: сифат тизимлари, ИСО 9000, сифатни таъминлаш, сифат тўгараклари.
Замонавий педагогик технология элементларидан, масалан интерактив методини қўллаб дарс ўтилади.
Дарсда техник восита ва кўргазмали қуроллардан кенг фойдаланилади (кодоскоп, проектор, плакат ва ҳоказо).
Талабалар тарқатма материаллар билан таъминланадилар.
Талабалар мустақил фикрлаши учун тўла шароит яратилади.
Охирги пайтларда 9000 сериядаги ИСО халкаро стандартлари тўғрисида кўп эшитаяпмиз. Хуш, бу стандартлар кандай стандартлар ва нима учун қўлланилади?
Бу сериядаги стандартлар сифат тизимларини корхоналарда тадбиқ этишга мўлжалланган халқаро моделлар бўлиб ҳисобланади.
Чет давлатларда сифат тизими бўлмаган корхона ёки фирма билан ишлаб бўлмайди. Чунки биринчидан ҳеч кандай кафолат йўқ, иккинчидан эса сиз шартнома тузганингизда ҳам, сиз билан ишловчи бошқа субъектлар бундан бохабар бўлганларида уларнинг сизга нисбатан ишончлари камайиши мумкин. Шу сабабдан сифат тизимларига ниҳоятда жиддий аҳамият беришимиз керак.
Ҳозирда республикамизда халкаро сифат тизимларини тадбик этган ёки бунга ҳаракат қилаётган корхоналар сони кун сайин кўпайиб бормокда (Чкалов номидаги ТАИЧБ, Қимматли қоғозлар комбинати, тизимлари асосан ИСО 9001, ИСО 9002 ва ИСО 9003 стандартларида кўзда тутилган бўлиб, бу моделлар ўзаро кўлами билан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |