техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар - техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар;
техник регламент - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат;
умумий техник регламент - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, бир турдаги маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар гуруҳи хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат;
махсус техник регламент - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, умумий техник регламентда назарда тутилмаган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар айрим турининг хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат;
савдодаги техник тўсиқлар - маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда мавжуд бўлган тафовутлари ёки ўзгаришлари оқибатида савдода юзага келадиган тўсиқлар.
Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш;
атроф-муҳит муҳофаза қилинишини, шунингдек табиий ресурслардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш;
маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш.
Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар қуйидагилар бўйича белгиланиши мумкин:
биологик хавфсизлик;
механик хавфсизлик;
кимёвий хавфсизлик;
ядровий ва радиациявий хавфсизлик;
ёнғин хавфсизлиги;
электр хавфсизлиги;
машина ва ускуналарни ишлатиш (улардан фойдаланиш) ҳамда утилизация қилиш хавфсизлиги;
электромагнит мослиги;
қурилиш ишлари хавфсизлиги;
бинолар, иншоотлардан ва уларга туташ ҳудуддан фойдаланиш хавфсизлиги;
экологик хавфсизлик;
ветеринария хавфсизлиги;
саноат ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги;
портлаш хавфсизлиги;
ахборот хавфсизлиги;
ўлчовларнинг ва синовлар усулларининг бир хиллигини таъминлаш.
Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир бошқа талаблар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.
Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий мақсади - фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, жисмоний ва юридик шахслар ва давлат мулкини ҳимоялаш, атроф-муҳит муҳофазаси, хайвонот ва ўсимликлар хавфсизлиги шунингдек, истеъмолчиларни чалғитишга қаратилган ҳаракатларни бартараф килишга каратилган техник регламентлар қабул қилинишига эришишдир.
Қабул қилинган конунга мунофиқ Ўзбекистон Республикасида умумий ва махсус техник регламентлар қўлланилади. Умумий техник регламентлар махсулот, хизматлар ва жараёнлар гуруҳларига мажбурий талабларни белгилаб, Ўзбекистон Руспубликаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланади, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади ва мазкур регламентларни бекор қилади.
Махсус техник регламентлар алоҳида махсулот, хизматлар ва жараёнлар турларига мажбурий талабларни белгилаб, ваколатли идоралар томонидан тасдиқланади.
Умумий ва махсус техник регламентлар ўрнатилган тартибда, тузилган эксперт кенгашлари томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда эксперт комиссиялари томонидан экспертизадан ўтказилади.
Барча умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқиш Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган дастурлар асосида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |